3 мавзу: фуқаролик ҳУҚУҚининг манбалари


§. Фуқаролик ҳукукида қонун аналогияси ва ҳукук аналогияси


Download 24.04 Kb.
bet3/3
Sana04.02.2023
Hajmi24.04 Kb.
#1157272
1   2   3
Bog'liq
Мавзу 3

3 §. Фуқаролик ҳукукида қонун аналогияси ва ҳукук аналогияси
Фуқаролик қонунлари ижтимоий ҳаёт муносабатларида кун сайин вужудга келаётган муносабатларни тўла ўз ичига олган қоидаларни бера олмайди. Турмушда фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан назарда тутилмаган янги муносабатлар хам пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли, фуқаролик ҳуқуқида аналогия (қиёслаш, ўхшатиш)га йўл қўйилади. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 5-моддасига биноан фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари қонун ҳужжатлари ёки тарафларнинг келишуви билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаган ҳолларда фуқаролик қонун ҳужжатларининг ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи нормаси қўлланилади (қонун ўхшашлиги). Агар қонун ўхшашлигидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари, оқиллик ва адолат галабларига амал қилган ҳолда, белгилаиади. Юқорида кўрсатилган нормага биноан, ўхшатиш икки турга бўлинади: бнринчиси - қонун бўйича қиёслаш, йккинчиси - ҳуқуқ бўйича қиёслаш. Ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган қонунни тадбиқ этишга қонун аналогияси дейилса, низоли муносабатни қонунларнинг умумий асослари ва маъносига таяниб ҳал қилишга ҳуқук аналогияси деб аталади. Анапогия тўгрисидаги қонунларни тадбиқ этишда қуйидагиларни назарда тутиш лозим: бириичидан, юқорида кўрсатилган қоидаларга фақат мазкур масала юзасйдан тегишли қонун ва фармойишлар бўлмаган ҳолдагина асосланиб ишни ҳал қилиш мумкинлиги; иккинчидан, бундай аналогия тариқасида суд қарори фақат низо учун кучда бўлиши; учинчидан, суд қонунларнинг умумий негизлари ва мазмунигагина ҳавола қилмай, балки қарорни ифодалашда қайси қонуннинг умумий асосларига таяниб, ўз қарорини чиқарганлигини кўрсатиши лозимлиги. Фуқаролик ҳуқуқларини чеклайдиган ва жавобгарлик белгилайдиган нормаларни ўхшашлик асосида қўллашга йўл қўйилмайди.
4 §. Фуқаролик-ҳуқуқий нормаларни шарҳлаш ва уларнинг турлари.
Фуқаролик-ҳуқуқий нормаларни тадбиқ этиш ва шархдаш тўғрисида гўхталиб шуни айтиш керакки, ҳуқуқий нормаларни тадбиқ этиш деганда, аниқ фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тегишли хуқуқ нормасига мувофиқлаштириши ва бу муносабат юзасидан мажбурий кучга эга бўлган қарор қабул қилиниши тушунилади. Ҳуқуқ нормалари уларни тадбиқ этишга ваколатли бўлган давлат органлари томонидан, жумладан, суд, прокуратура, хўжалик суди ва бошқа органлар, шунингдек, баъзи ҳолларда жамоат ташкилотлари томонидан қўлланилади. Ҳуқуқ нормаларини тадбиқ этиш тушунчасидан уларга риоя қилиш тушунчаси фарқ қилади. Ҳуқуқ нормасини юқорида айтилганидек, фақат муайян ваколатли органларгина тадбиқ этишлари мумкин бўлса, ҳуқуқий нормпларга риоя қилишга ҳар бир шахс (фуқаро ва ташкилот) мажбурдир. Ҳукуқ нормасининг тўғри қўлланилиши унинг ҳозирги вақтда амалда бўлиш-бўлмаслигини, яъни, унинг бекор қилинган-қилинмаганлигини ёхуд ўзгартирилган-ўзгартирилмаганлигини, унинг канчалик мажбурий бўлишбўлмаслигини ва ҳақиқий матнини аниқлаш имкониятини беради. Ҳуқуқ нормасини тегишли фуқаролик ҳуқуқий муносабатга тадбиқ этиш учун унинг аниқ мазмунини, маъносини ва аҳамиятини белгилаш зарур. Ҳуқуқ нормаси маъносини белгилаш ва тушунтиришга қонунни шархлаш дейилади. Фуқаролик ҳуқуқи нормаларини шархдаш шарҳловчи субъектлар, шархдаш усуллари, шунингдек, ҳажмига караб бўлинади. И.Б.Зокировнинг таъкидлашича, нормани шарҳловчи субъектлар ҳуқуқ нормапарига расмий ва норасмий шарҳ берувчиларга бўлинади. Расмий шарҳ ваколатли бўлган ҳокимият органлари томонидан берилиб, маълум даражада мажбурий кучга эга бўлади. Бундай шарҳ Олий Мажлис томонидан берилади. Улар Республика доирасида барча фуқаролар ва ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади. Шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан бериладиган шархдар ҳам расмий ва айни пайтда мажбурий ҳисобланади. Расмий шарҳнинг турларидан бири суд шарҳидир. Маълум бир ишни ҳал килишда суд томонидан берилган шарҳ чиқарилган карорнинг қонуний кучга кирганидан сўнг мазкур иш бўйича мажбурий ҳисобланади. Аммо келажакда шунга ўхшаш бошқа ишии ҳал қилишда, бошка судлар, жумладан, шу суднинг ўзи ҳам аввалги ишнинг ҳал қилинишига қараб масалани еча олмайди. Чунки, умумий хосиятда бўлган баъзи шархдар Олий суд Пленуми томонидан берилади. “Судлар тўғрисида”ги конунда кўрсатилишича, Олий суд Пленуми суд амалиётини умумлаштириш материалларини кўриб чиқади ва қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради. Шу тартибда қабул қилинадиган қарорлар судларда ишларнинг бир хилда кўрилишини таъминлашга қаратилганлиги сабабли, судлар учун мажбурийдир. Норасмий шарҳ деб, мажбурий кучга эга бўлмаган шарҳга, масалан, илмий асарларда, дарсликларда, маърузаларда бериладиган шарҳларга айтилади. Бундай шарҳлар юридик кучга эга бўлмаса ҳам қонуннинг маъносини аниқлашга ёрдам беради.
Улар: имловий, мантиқий, тизимли ва тарихий шарҳлашга бўлинади.
I; Имловий шарҳлашда имло қоидаларидан фойдапаниб, конунла ишлатилган айрим сўзлар, жумлалар, ифодаларнинг маъносини аниқлаш йўли билан ҳуқукий нормаларнинг мазмуни белгиланади. Масалан, ФКнинг 30-моддасида “Руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фукароларни суд қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топиши мумкин” дейилади. Бу ерда қонун чиқарувчи “ёки” сўзини ишлатиши натижасида фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш учун иккита асосдан биттаси, яъни ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмаслик ёки уларни бошкара олмасликнинг мавжуд бўлиши етарли эканлигини ифодалайди. Мантиқий шарҳлашда конунда ишлатилган ифодалар, тушунчалар бир-бйри билан йчки, узвий, мантиқий боғланганлиги аниқланиб, хуқуқий норманинг мазмуни белгиланади. Масалан, ФКнинг ушбу 30-моддаеида “Руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги окибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошкара олмайдиган фуқарони суд қонун ҳужжатларида белгилаб кўйилган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топиши мумкин” деб айтилган. Демак, вояга етган фуқаро руҳий касал бўлса ҳам, то суд томонидан “муомалага лаёқатсиз”, деб ҳисоблагунига қадар муомалага лаёқатли, деб фараз қилинади. Тизимли шарҳлашда хуқуқ нормасининг мазмуни унинг ҳуқук тизимида эгаллаган ўрнини белгилаш, уни бошқа ҳуқуқий нормалар билан таккослаш йўли билан аниқланади. Масалан, 1963 йилда қабул қилинган ФКнинг 321-моддасида ижарага олувчи томонидан мулкка зарар келтирилиши ва етказилган зарарнинг копланиши хусусида боради. Бу ерда, зарар етказилиши шартнома бўйича олинган мажбуриятни бузиш билан боғлиқ бўлгани учун, низо ФКнинг 479-моддаси билан эмас, 321- моддаси билан ҳал қилинади. Тарихий шарҳлашда ҳуқуқ нормаси қандай тарихий вазиятларда қабул қилинганлигини белгилаш йўли билан аниқланади. Шархдаш ўзининг ҳажми бўйича туб маънодаги шархда қонуннинг маъноси унинг ифодаланиши, яъни ёзилиши шаклига айнан тўғри келиши керак. Чекланган шархда қонуннинг маъноси унинг ифодаланишига қараганда бирмунча торроқ кўринади. Кенгайтирилган шарҳца қонуннинг мазмуни унинг туб таҳририга қараганда бирмунча кенгроқ тушунилади. Масалан, ФКнинг 115-моддасида: “Битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя қилмаслик қонунда тўғридан-тўгри кўрсатилган ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади”, деб ёзилган. Бунда “қонун” сўзи факат Олий Мажлис томонидан қабул қилинган норматив ҳужжатнигина билдирмай, балки хуқуқнинг бошқа нормаларини, ўзининг таъсир кучига қараб, императив ва диспозитив нормаларга бўлади.
Назорат учун саволлар
1. Ҳукуқ нормаларини шархдаш қандай турларга бўлинади?
2. Императив нормаларга мисол келтиринг.
3. Диспозитив нормалар деганда қандай нормалар тушинилади?
4. Мантиқий шархдашга таъриф беринг.
5. Ҳуқук ва қонун аналогияси нима?
6. Расмий шарҳ деганда нимани тушунасиз?
7. Норасмий шархга мисол келтиринг.
8. Диспозитив нормаларга таъриф беринг?
9. Императив нормалар деганда нима тушуиилади?
10. Тизимли шархлаш нима?
Download 24.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling