3 мавзу: фуқаролик ҳУҚУҚининг манбалари
Download 24.04 Kb.
|
Мавзу 3
3 МАВЗУ: ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ МАНБАЛАРИ. 1 §. Фуқаролик хукуки манбалари тушунчаси ва турлари. Маълумки, ҳар бир соҳа муайян асосларга, қоида ва негизларга таянади. Ҳар бир муносабатни тартибга солишда шу муносабатлар учун умумий асосга айланган бирлаштирувчи тушунча ва ҳолатлар белгиловчи роль ўйнайди. Тегишли ижтимоий муносабатларни тартибга солишда энг муҳим бўлган ва шу соҳадаги деярли барча муносабатларга тааллуқли бўлган коидалар фанДа манбалар деб юритилади. Шу маънода, ҳуқуқ манбалари деганда, умумий маънода ҳуқуқнинг ифода этилиш шакли тушунилади. Бунда ҳуқуқ турли воситалар ва давлат томонидан ишлаб чиқилган ёки қабул қилинган махсус усуллар орқали амалга оширилади. Ифода этилиш тушунчасинн тахдил этганда ҳуқуқни жамият ҳаёгидаги турли ижтимоий муносабатларга қўллаш назарда тутилади. Масалан, товар айирбошлаш, ўзганинг мол-мулкидан вакгинча фойдаланиш, турли хйлдаги хизмат кўрсатиш ва шунга ўхшаш муносабатларга нисбатан ҳуқуқнинг ифода этилиши давлат томонидан қабул қилинган махсус хужжатлар, яъни, воситалар оркали намоён бўлади. Профессор И.Б.Зокировнинг фикрича, фуқаролик хуқуқининг манбалари деганда, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни таргибга соладиган норматив ҳужжатлар тушунилади. Бунда фуқаролик-ҳукуқий муносабатни тартибга солувчи норматив ҳужжат фақат биргина ҳуқуқ соҳаси - фуқаролик ҳуқуқининг манбаси бўлиши мумкин, деган тасаввур вужудга келмаслиги керак. Айни бир вақтнинг ўзида фуқаролик ҳуқуқининг манбаси ҳисобланган норматив ҳужжат, хўжалик ҳукукининг, қишлоқ хўжалиги ҳуқуқининг, молия ҳукуқининг, маъмурий ҳуқукнинг ва бошқа хукуқ соҳайарининг ҳам манбаси бўлиши мумкин. Умуман олганда, ҳуқуқ назариясида ҳукуқ манбаларига нисбатан бир қанча шартлар қўйиладики, бу шартлар ва тапаблар манбанинг айни, ҳуқуққа тегишлилигини ва ўнинг бошқа соҳа манбаларидан ажратиб турилишига ёрдам беради. Бундай шартлар жумласига қуйидагилар киради: - ҳуқуқ манбаси норматив хусусиятга эга бўлиши керак; - ҳуқуқ манбаси ўзининг номланиши ва таъсир кучи доираснда тегишли ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинган ёки чиқарилган бўлиши лозим; - ҳуқуқ манбалари ҳар доим тегишли тартиб ва қоида асосида қабул қилиниши даркор; - хукуқ манбаси тегишли равишда рўйхатга олиниши ва муайян шартлар асосида эълон қилиниши лозим. Ҳуқук манбаини ташкил этган халқнинг эрки давлат эрки бўлиб, у маълум шаклда қонунлар ва бошқа норматив хужжатларда ифодаланади. Ҳуқуқ манбалари тўғрисида сўз юритилганда, биринчи навбатда, қонун устида тўхталиш лозим. Ўзбекистон Республикасида қонунлар Олий Мажлис - ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи олий органи томонидан қабул қилинади ва улар қонунлар барча учун мажбурий бўлган норматив ҳужжатлардир. Фуқаролик ҳуқуқининг манбалари ҳуқуқнинг бошқа соҳалари манбаларидан бир қагор хусусиятлари билан фарқ қилади. Бу хусусиятлар фуқаролик ҳуқуқи манбалари тартибга соладиган хуқуқий муносабатларнинг моҳиятидан келиб чиқади. Маьлумки, фуқароликҳуқуқий муносабатлар одатдаги, кундалик нормал ижтимоий муносабатлардир. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг “одатдаги” муносабатлиги шу билан белгиланадшси, бу муносабатлар хар доим содир бўлади ва қишиларда бу муносабатларнинг амалга оширилиши одатдаги жараён каби тасаввур хосил қилади. Масалан, ҳар куни дўкондан нон сотиб олинганда, деярли, барча фуқаро - ҳаридор нонни муайян суммани тўлаган ҳолда, яъни сотувчи билан келишиб сотиб олиши мумкинлигини билади. Бу ҳол бир неча асрлардан бери одат тусига айланган. Мантиқан олиб қараганда, бундай муносабатлар жуда кўплаб тогшлади ва уларда одат анъаналарга айланган ҳолатлар кузатилади. Айни ана шу ҳолатлар фуқаролик қонун ҳужжатлари томонидан тартибга солинади. Шу билан бирга, одат кишилар учун янгилик бўлмаган ва содир бўлиши ғайри табиий туюлмаган воқеликдир. Бу муносабатларнинг шу зайлда амалга оширилиши кишиларда ажабланиш ҳиссини вужудга келтирмаслиги лозим. Одатдаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ҳар доим мавжуд анъаналардан келиб чиқиб белгиланиши керак. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг кундалик муносабатлар сифатида талқин этилишининг асосий сабаби, уларнинг ҳар куни амалга оширилиши бўлиб ҳисобланади. Агар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг «одатдалиги» бевосита муносабатларни амалга оширилиши тартиби ва жараёни билан боғлиқ бўлса, “кундаликлиги” хусусияти бу муносабатларнинг ҳаётий зарурият ва эҳтиёжлар билан боғлиқ равишда ҳар куни содир этилиши билан боғлиқ бўлади. Бундай муносабатлар жумласига: чакана олди-сотди шартномалари ва ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларини кўрсатиш мумкин. Ҳуқуқий муносабатлар орасида фақатгина фукаролик-ҳуқуқий муносабатлар “нормал” муносабатлардир. Яъни, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар бир-бирга бўйсуниш тамойилига асосланмаган, эрк-ирода ва хохишга таянган, мажбурлаш ва тайзикдан холи бўлган ҳолда вужудга келадиган муносабатлардир. Фуқаролик ҳуқуқининг манбалари ҳам айни узи тартибга соладиган муносабатларнинг шу хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланади. Умумий қоидага кура, фуқаролик ҳуқукий муносабат деб, шахслар уртасида бўладиган ва фуқаролик ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинадиган муносабатларга айтилади. Фуқаролик хуқуқий муносабатларни тартибга солувчи нормалар ҳам бу муносабатларни тартибга солишда вужудга келаётган муносабатнинг мазмунига таянади. Фуқаролик ҳуқуқи манбаларининг яна бир хусусияти, уларда императив меъёрларга қараганда диспозитив меъёрларнинг кенгроқ қўлланилишидир. Адабиётларда таъкидланишича, хуқуқий тартибга солиш усулига қараб, хукуқ нормаларини императив ва диспозитив нормалар гурухдарига бўлиш мумкин. Императив нормалар қатьий амр хусусиягига эга хатги-ҳаракат субъектига белгиланган ҳаракат моделидан четга чикишни ман этади, масалан, кўпгина маъмурий-ҳуқуқий нормалар шундай мазмундадир. Диспозитив нормалар, императив нормалардан фаркди ўлароқ, муносабат қатнашчиларига ўз хатти-ҳаракатлари вариантларини, субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳажми тўғрисида келишиб олиш имконини ўзида ифодалайди. Диспозитив нормалар кўпроқ фуқароликҳуқуқий муносабатларда учрайди. Профессор Й.Б.Зокиров эса, фуқаролик ҳукуқида императив меъёрларга қараганда диспозитив меъёрларнинг кенгроқ қўлланилиши бу - фуқаролик ҳуқуқининг ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш услуби деб, тўғри фикр билдиради. Бунда “қонун” сўзи фақат Олий Мажлис томонидан кабул қилинган норматив ҳужжатнигина билдирмай, балки хуқуқнинг бошқа нормаларини ҳам кўзда тутиб, улар ўзининг таъсир кучига қараб, императив ва диспозитив нормаларга бўлииади. Императив нормалар деб, маълум бир ҳуқуқий муносабатда қатнашувчиларнинг эрклари билан ўзгартирилиши мумкин бўлмаган, қатьий хусусиятли бўлган, қатъий буйруқ тарзидаги нормаларга айтилади. Императив нормаларга мисол қилиб ФКнинг 23-моддаси, 3-бандидаги “Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқатидан ёки муомала лаёқатидан тўла ёки қисман воз кечиши ва ҳуқук лаёқати ёки муомала лаёқатини чеклашга қаратилган бошқа битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир”, - деб айтилган нормани кўрсатиш мумкин. Диспозитив нормалар деб, тарафларнинг ўз ихтиёрлари билан тўлдирилиши мумкин бўлган ва шартномаларда ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг ўзаро келишуви бўйича тартибга солиниши мумкинлиги кўрсатилган нормаларга айтилади. Масалан, ФКнинг 223- моддаси, 1-бандида улушли мулкдаги мол-мулк иштирокчилар ўртасида уларнинг келишувига мувофиқ тақсимланиши мумкин, деб ёзилган. Демак, бу хукукий норманинг мазмунига кўра, умумий мулк иштирокчилари ўзига тегишли бўлган улушини, ўзларининг келишувига мувофиқ, тақсимлашлари мумкин экан. Фуқаролик ҳукуқий манбаларда диспозитив меъёрлар кўп учрайди. Бу меъёрларнинг фуқаролик ҳуқукида кенгроқ қўлланилишига сабаб фуқаролик ҳуқуқида иштирокчиларга кенг имтиёз ва эркинликлар берилганлигидадир. Зеро, ФКнинг биринчи моддасида таъкидланганидек, фуқаролик қонун ҳужжатлари улар томонидан тартибга солинадиган иштирокчиларининг тенглигини эътироф этишга, мулкнинг дахлсизлигига, шартноманинг эркинлигига, хусусий ишларга бирон-бир кишининг ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўйилмаслигига, фуқаролик ҳуқукларини тўсқинликсиз амалга оширилишини, бузилган ҳуқуқлар тикланйшини, уларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш зарурлигига асосланади. Ушбу модданинг талабларидан келиб чиқиб, шундай хулосага келиш мумкинки, фуқаролик ҳуқуқининг манбалари юқорида белгиланган талабларга амал қилган ҳолда қабул қилиниши лозим. Яъни ҳар қандай фуқаролик қонун ҳужжатлари шу муносабаг иштирокчиларининг тенглигини эътироф этиши, мулкнинг дахлсизлиги, шартномаларнинг эркинлиги ва ҳакозоларга амал қилган ҳолда чиқарилиши керак. Бу талабларга зид ҳолда қабул қилинган қонун ҳужжати ҳақиқий эмас, деб топилиши ва тегишли тартибда бекор қилиниши зарур. Юқорида айтганимиздек, фуқаролик ҳуқукининг манбапари деганда, фукаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган норматив ҳужжатлар тушунилади. Ҳуқуқ манбаини ташкил этган халқнинг эрки давлат эрки бўлиб, маълум шаклда қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда ифодаланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасида: “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир”, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг асосий қонуни - Конституция барча қонунчилик учун, жумладан, фуқаролик қонунчилиги учун ҳам раҳбар манба ҳисобланади. Конституция нормалари у ёки бу муносабатни умумий ҳолда, конституциявий даражада нормалайди, фуқаролик ҳуқуқига доир қонунлар эса, уни тўлдиради, аниқлаштиради. Мамлакатимизнинг Асосий қонунида ҳуқуқнинг, шу жумладан, фуқаролик ҳуқуқининг асосий тамойиллари мустаҳкамланган. Асосий қонунимизнинг 18, 27, 36, 42, 53, 54-моддалари бевосита фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга қаратилган. Масалан, Конституциянинг 18-моддасида тенг ҳуқуқлилик тўғрисида, 27-моддасида инсон шаъни, қадр-қимматнинг қадрланиши тўғрисида сўз боради, 36-моддада эса, ҳар бир кишининг мулкдор бўлиши ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган. Ворислик ҳукуқи қонун билан кафолатланиши таъкидланган 42-моддада бўлса ижод эркинлиги ўз ифодасини топган. Конституциянинг 53-моддасида “бозор муносабатлари” ўз аксини топган. Ушбу моддадаги қуйидаги ҳолатларни алоҳида кўрсатиш мумкин: - Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шаклдаги мулк ташкил этиши; - истеъмолчилар ҳуқуқпарининг устуворлиги; - иқгисодий фаолият, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ва мехнат қилиш эркинлиги; - барча мулк шаклларининг тенглиги ва ҳуқукий жиҳатдан баббаравар муҳофаза этилиши; - хусусий мулкнинг бошқа мулк шакллари каби дахлсизлиги ва давлат муҳофазасида эканлиги; -мулкдор фақат конунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкинлиги каби қоидалар. Бу холатлар, кейинчалик, мос равишда Ўзбекистон Республикасининг жорий қонун ва қонуности ҳужжатларида ўз аксини топди. Конституциянинг 54-моддасида эса, мулк ҳуқуқининг мазмуни бевосита ўз ифодасини топган. Бунга мувофиқ мулкдор ўзига тегишли мол-мулкни ўз хоҳишига кўра эгаллаш, фойдапаниш, тасарруф қилишга хақли. Айни пайтда, мулкдор ҳуқуқининг чегаралари ҳам Конституцияда белгилаб берилган. Яъни мол-мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг қонун билан кўриқланадиган хукуқ ва манфаатларига нутур етказмаслиги лозим. Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг қабул қилиниши давлатимизда янги ижтимоий ва иқгисодий муносабатларнинг пайдо бўлишига пойдевор бўлмоқда. Энг муҳими, Конституцияда фуқаролик ҳуқуқининг асосий иштирокчиси ҳисобланган инсон ва унинг манфаатлари олий қадрият эканлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ҳам конституциявий тамойилларга асосланган ҳолда, бозор иқгисодиёти шароитига мос келадиган механизмларни яратишга қаратилган бўлиб, у фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда алоҳида ўринни эгаллайди. Президент И.А.Каримов таъкидланганидек, “Қабул қшшнадиган қонунлар ва қонунчиликка оид ҳужжатлар ўзаро боғланган бўлиши ва ижтимоий йўналтирилган яхлит бозор механизмининг ҳуқуқий тизимини лсадаллик билан яратишга кўмаклашиш керак”. Бозор муносабатларининг бутун тизимини бирлаштиришга ва унинг ички уйғунлигини таъминлашга хизмат қиладиган, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган, бозор иқтисодиёти муносабатлари тапабларига қаратилган кодификациялаштирилган қонун бу - фуқаролик кодексидир. Амалдаги Фукаролик кодекси шахсларнинг мулкий ҳуқуклари билан боғлиқ бўлган масалаларни янгича ҳал қилди. Унда: - хилма-хил фуқаролик ҳуқуқий битимлар тузишда кенг эркинлик ва имкониятлар берилганлиги; - фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини тартибга солиниши; - фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати кенгайтирилганлиги, улар ёлланма меҳнатдан фойдаланиши, хусусий мулкка, жумладан, хусусий корхоналарга эга бўлиши, мулк шаклларининг тенглиги ва унинг ҳимояси кафолатланганлиги; - фукаролик-ҳукуқий муносабат субъекти бўлган юридик шахсларга (ташкилотларга) ўз фаолиятларини амалга оширишда, хўжалик ишларини юритишда кенг имкониятлар берилганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Ўзбекистон Республикасининг жорий қонунлари ҳам фуқаролик ҳуқуқининг манбаи ҳисобланади. Уларга Мулкчилик тўғрисидаги, Ижара тўғрисидаги, Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги, Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари тўғрисидаги, Жамоат фондлари, Хўжалик ширкатлари, Гаров тўғрисидаги, Лизинг тўғрисидаги, Оилавий тадбиркорлик тўғрисидаги, Хусусий корхона тўғрисидаги ва бошқа қонунлар киради. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амапга оширади”, деб " кўрсатилган. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ва фуқаролик ҳуқуқий хусусиятига эга бўлган қонун хужжатлари фуқаролик ҳуқуқининг манбаини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 94-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Президенти Конституцияга ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради”, деб белгиланган. Президент томонидан чиқариладиган мазкур меъёрий ҳужжатлар қонун ости ҳужжатлари деб юритйлади. Президент фармонлари турмушда, ҳаётда, халқ хўжалигида, иқтисодиётда, ишлаб чиқаришда кечиктириб бўлмайдиган муносабатларни тартибга солиш ва мустаҳкамлаш эҳтиёжидан келиб чиқади. Уларнинг аксарияти фуқаролик-хуқуқий муносабатларни тартибга солаётганлиги учун фуқаролик ҳуқуқининг манбаи бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасида “Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чикаради”, деб кўрсатилган. Унга биноан, Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, ҳонунлар, Олий Мажлиснинг бошка қарорлари ва Президентнинг фармонлари, қарорлари ка фармойишларн ижросини таъминлаш юзасидан қарор ва фармойишлар чиқаради. Республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари ўз низомлари асосида чикарган тегишли норматив хужжатлари ҳам фуқаролик ҳуқуқи манбалари ҳисобланади. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли худуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши зарур бўлган фукаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган қарорлар қабул қиладилар. Бундай қарорлар ҳам фуқаролик ҳуқуқининг манбалари ҳисобланади. Фуқаролик қонун ҳужжатларида тегишли нормалар бўлмаган такдирда, бу муносабатларни тартибга солишда маҳаллий одат ва анъаналар қўлланилади (ФКнинг 6-модцаси). Тадбиркорлик фаолиятининг бирор-бир соҳасида вужудға қелгаи ва кенг қўлланиладиган ҳулқ-атвор қоидаси, бирор-бир ҳужжатда ёзилганёзилмаганидан қатьи назар, иш муомаласи одати ҳисобланади. Фуқаролик қонун ҳужжатларида тегишли нормалар бўлмаган такдирда, бу қонун ҳужжатлари билан тартибга солииадиган муносабатларга нисбатан маҳаллий одат ва анъаналар кўлланилади, Бироқ, қўлланиладиган иш одатлари, маҳаллий одатлар ва анъаналар қонун хужжатлари нормаларига, шартнома шартлари мазмунига зид бўлмаслиги керак (ФКнинг 6-моддаси). Фуқаролик қонун ҳужжатларини тўғри шархлаш ва тадбиқ этиш учун суд тажрибаси муҳим аҳамиятга эга бўлса ҳам, аммо у ҳукуқ манбаи бўлиб ҳисобланмайди. Фуқаролик иши бўйича суд томонидан чиқарилган қарор фақат мазкур иш учунгина мажбурийдир. Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасида “Олий суд Пленуми суд амалиётини умумлаштириш материалларини кўриб чиқади ва қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради”, деб белгиланган. Бунга биноан, Олий суд Пленумининг суд ишларини кўришда қонунларни қўллаш масалалари юзасидан судларга раҳбарий тушунтиришлари, фуқаролик ҳуқуқининг манбалари бўлмаса ҳам, барча судлар учун мажбурий ҳисобланади ва судлар томонидан оғишмай ижро этилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси “Судлар туғрисида”ги Қонунининг 42- моддаси мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди хўжалик судлов соҳасида суд ҳокимиятининг энг юқори органи бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар туғрисида’ги 14.12.2000 й. 162-11-сонли Қонуни қабул қилган хужжатлар қатьий ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида бажарилиши мажбурийдир. Олий хужалик суди Пленуми мажлисида дастурий кўрсатмалар кабул қилинади. Шуни айтиш керакки, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида қонунчилик гашаббуси хуқукига эга” деб кўрсатилган. Download 24.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling