Инвестиция лойиҳани дастурга киритилишига қўйилган талаблар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
12 сентябрдаги 395-сон Қарори асосида Инвестицион лойиҳанинг белгиланган тартибда тасдиқланган техник иқтисодий асосининг мавжудлиги;
Молиялаштириш манбаларнинг аниқлиги ва шартномада келишилган муддатда кредитларнинг тўланиши;
Шунингдек, лойиҳа ташаббускори томонидан лойиҳа паспорти, амалга оширилиш графиги ва лойиҳа ҳолати ҳақида батафсил маълумот тайёрланади.
Маҳаллий ҳокимият органларининг ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришдаги роли
* Ҳудуднинг ички инвестицион салоҳиятини чуқур ўрганиш ва аниқ манбаларга асосланган ҳолда инвестицион лойиҳаларни тайёрлашда мувофиқлаштириш ишларини олиб бориш;
* Ҳудуднинг ташқи иқтисодий фаолият соҳаси ходимлари малакасини оширишда кўмак кўрсатиш;
* Хорижий инвесторлар ва ташаббускорларга ҳуқуқий, иқтисодий, ташкилий масалалар бўйича маслаҳат берувчи консалтинг хизматларини ташкил этишда амалий ёрдам бериш;
* Лойиҳа ташаббускорларига инвестиция киритиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш, уларни меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништириш;
* Амалий семинарлар ва технологик кўргазмаларни ташкиллаштириш бўйича тегишли мутасадди идораларга таклиф билан чиқиш;
* Корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёнида электр энергия, газ, сув ва ёқилғи-мой билан узлуксиз таъминлашда ва ер ресурслари ажратишда кўмак бериш;
* Доимий равишда инвесторлар билан учрашувлар ташкил қилиш ва улар билан музокаралар олиб бориш;
* Ҳудудда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи мавжуд корхоналар муаммоларини ҳал этиш, ҳамда ўрнатилган имтиёзлардан фойдаланишни таъминлаш учун мутассадди вазирлик ва идораларга мурожаат қилиш.
Маҳаллий инвесторлар инвестиция фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси резиденти мақомига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари.
Do'stlaringiz bilan baham: |