3-мавзу. Инвестиция фаолияти ва инвестиция сиёсати режа


Давлат томонидан инвестицион фаолиятини бошқариш уларни ҳаётга тадбиқ этиш асосида амалга оширилади. Бу чора-тадбирлар қўйидагилардан иборат


Download 430.46 Kb.
bet4/7
Sana16.02.2023
Hajmi430.46 Kb.
#1203841
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-мавзу ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ ВА ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ

Давлат томонидан инвестицион фаолиятини бошқариш уларни ҳаётга тадбиқ этиш асосида амалга оширилади. Бу чора-тадбирлар қўйидагилардан иборат:
Солиқ тизимини қулайлаштириш, яьни солиқ субьектларини, обьектлари ва ставкаларини табақалаштириш ва солиқ имтиёзларини бериш. Амортизация сиёсатини амалга ошириш, шу жумладан тезлаштирилган амортизация сиёсатини қўллаш ҳамда амортизация имтиёзларини бериш. Айрим худудларни, тармоқларни ривожлантириш мақсадга дотациялар, субсидиялар, субвенциялар орқали ёрдам кўрсатиш. Кредит сиёсатини, давлатнинг норма ва стандартларининг антимонопол тадбирларини ишлаб чиқариш, давлат мулкини хусусийлаштириш ва нарх-наво сиёсатини ўтказиш.
3.2. Инвестиция фаолиятига таъсир этиш омиллари ва усуллари.
Давлат томонидан инвестиция фаолиятини тартибга солиш, одатда, қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
- инвесторларни рағбатлантириш;
- миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш;
- мамлакат ҳудудида инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
- лозим бўлса, ички инвесторлар манфаатларини, биринчи навбатда, юзага чиқариш ва уларни ҳимоялаш.
Давлатни инвестиция фаолиятини тартибга солишдаги иштироки
- давлат инвестиция дастурларини қабул қилиш ва уларни республика бюджетидан молиялаштириш;
- йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тўловлилик, муддатлилик ва қайтариб бериш асосида республика бюджетининг марказлашган инвестиция ресурсларини тақдим этиш;
- инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб этилган кредитлар учун давлат кафолатини тақдим этиш;
- инвестиция лойиҳаларининг давлат комплекс экспертизасини олиб бориш;
- маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун концессиялар тақдим этиш кабилар биланинвестиция фаолиятида қатнашади.
Инвестиция фаолиятини тартибга солишда инвестиция стратегиясининг ўрни
Инвестиция стратегиясининг асоси молиявий институтларининг фаолиятини мақсади ва чекловлари ҳисобланади.
Стратегик мақсадлар инфляциядан маълум фоиз ортиқ бўладиган кафолатланган энг кам даромадни таъминлашдан иборат бўлиши керак.

Download 430.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling