3-мавзу. Инвестиция фаолияти ва инвестиция сиёсати режа


Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини тартибга солиш бўйича ваколатлари


Download 430.46 Kb.
bet3/7
Sana16.02.2023
Hajmi430.46 Kb.
#1203841
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-мавзу ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ ВА ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини тартибга солиш бўйича ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида ҳамда инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда қуйидагиларни амалга оширади:
* маҳаллий даражада мамлакатнинг тегишли ҳудудига инвестиция қилиш ҳажмларини кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган инвестиция сиёсатини олиб бориш, шу жумладан инвестицияларни жалб қилиш, ҳудудда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, тегишли ҳудуддаги корхоналарнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш;
* инвестиция қилишни талаб қиладиган истиқболли лойиҳаларни, шунингдек бўш турган давлат мулки объектларини ҳамда ер участкаларини ҳудудларнинг эҳтиёжлари ва салоҳиятидан (ресурс, табиий-иқлим, меҳнат ва ҳ.к.) келиб чиққан ҳолда ўрганиш ва аниқлаш;
* инвесторларнинг фаолияти билан бевосита боғлиқ масалаларни, шунингдек зарур ҳолларда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш воситасида истиқболли тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
* тегишли ҳудуддаги инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тезкор чоралар кўриш;
* чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар фаолиятини, шунингдек инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилишини таҳлил қилиш асосида тегишли ҳудуднинг иқтисодиётига жалб этилаётган инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
* тегишли ҳудуднинг чет эл банклари, фондлар, агентликлар ва компаниялар билан инвестициявий ҳамкорлик йўналишларини ўзаро манфаатли асосда ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
* инвестицияларни тегишли ҳудудга жалб этиш бўйича асосий йўналишларни ва янада қулай шарт-шароитлар яратиш учун чет эл инвестицияларини жалб қилиш соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш.

Download 430.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling