3-МАВЗУ. ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ ВА ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ
Режа:
1. Инвестиция фаолияти тушунчаси ва Ўзбекистонда инвестиция фаолиятини мувофиқлаштиришда давлатнинг роли
2. Инвестиция фаолиятига таъсир этиш омиллари ва усуллари
3. Инвестиция сиёсати: унинг мазмуни, роли, асосий йўналишлари ва амалга ошириш босқичлари
4. Глобаллашув ва чет эл капитал миграциясининг кучайиши. Замонавий инвестиция сиёсатини амалга оширишда чет эл инвестициялари кўчишини ҳисобга олиш
Таянч сўз ва иборалар: Инвестиция фаолияти тушунчалари, Инвестиция фаолиятини молиялаштириш ва тартибга солишнинг усуллари, Инвестиция фаолиятига таъсир этиш омиллари ва усуллари, Давлат инвестиция сиёсати, Глобаллашув.
3.1. Инвестиция фаолияти тушунчаси ва Ўзбекистонда инвестиция фаолиятини мувофиқлаштиришда давлатнинг роли.
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикасини ва унинг ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг давлат вазифалари бажарилишини таъминлайдиган инвестиция сиёсатини амалга ошириш, инвестициялар самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги турли инвестиция объектларига қўйилмалар учун хавфсиз шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Инвестиция фаолияти - инвестиция фаолияти субъектларининг инвестицияларни амалга ошириш билан боғлик бўлган ҳаракатлари мажмуаси тушунилади.Инвестиция фаолиятини йўлга қўйишда ҳар бир мулк эгаси биринчи навбатда ўз манфоатини кўзлаб ягона бир мақсадга, яъни фойда олишга ёки ижтимоий самара олишга интилади.Инвестиция фаолиятида инвестиция субъекти, инвестиция объекти, инвестор, емитент, инвестиция ресурслари каби тушунчалар мавжуд.
Инвесторлар – фойда олиш мақсадида инвестиция фаолияти объектларига ўзининг маблағларини ва (ёки) қарз маблағларини ёхуд жалб қилинган бошқа инвестиция ресурсларини инвестиция қилишни амалга оширувчи инвестиция фаолияти субъектиўз капиталини инвестиция фаолияти объектларига инвестициялашни амалга оширувчи инвестиция фаолияти субъектидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |