3.4. Глобаллашув ва чет эл капитал миграциясининг кучайиши. Замонавий инвестиция сиёсатини амалга оширишда чет эл инвестициялари кўчишини ҳисобга олиш.
Глобаллашув - жаҳон бозорида кескин рақобат ва омон қолиш учун кураш шароитларида чет эл капитали ва ишлаб чиқариш (корхоналар)нинг кўчиб юриши, халқаро рақобатнинг пайдо бўлиши ва миллатлараро корпорацияларнинг ташкил топиши табиий ҳол бўлиб, қайтмас жараён ҳисобланади.
Глобаллашув жараёнига қўшилиш- бу дунёнинг етакчи давлатлари билан ҳамкорликда бўлиш, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳадаги давлат сиёсатининг ўзаро манфаатли асосда бу давлатлар сиёсатига мос келишидир. Глобаллашув жараёнига иқтисодиётни эркинлаштириш, илмий-техник тараққиётнинг тезлашиши, рақобатнинг кучайиши ва бошқа бир қатор белгилар ҳам хосдир. Замонавий жаҳон иқтисодиёти учун инвестицион фаоллик ва жаҳон иқтисодиёти глобаллашувининг кучайиши муҳим аҳамият касб этади. Ривожланаётган мамлакатлар ва бозор иқтисодиётига ўтиш даврини бошидан кечираётган давлатларнинг халқаро мехнат таксимотидаги роли ортиббораётганлиги ҳам унга ижобий таъсир кўрсатади.
Капитал кўчиши-Чет эл инвестициялари бир иқтисодиёт субъекти капиталини ўзга иқтисодиётга муайян муддатга боғлаш бўлиб, ички инвестициялардан рисклар кенглиги билан фарқланган ҳолда, ҳуқуқий шароитларнинг, инвестиция муҳитининг ўзгариши билан тавсифланади ва натижада мамлакатлар ва минтақалар бўйлаб капитал кўчиши юз беради.
ИНВЕСТИЦИЯНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҚОНУНЧИЛИГИ
Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасидаги асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар:
“Хорижий инвестициялар тўғрисида” қонун;
“Инвестиция фаолияти тўғрисида” қонун;
“Хорижий инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва ҳимоя чоралари тўғрисида” қонун;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан қарорлар шаклида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар.
Хорижий инвестицияларни иқтисодиётга жалб қилишнинг объектив зарурлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |