Иқтисодий ислоҳотлар босқичлари I БОСҚич - Ислоҳотларни стратегик мақсадлари.
- Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш. Кўп укладли иқтисодиётни ва рақобат муҳитини шакллантириш.
- Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва аграр муносабатларни янги турини шакллантириш.
- Институционал ўзгаришлар ва бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик тизимини тугатиш. Бозор инфратузилмасини шакллантириш.
- Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш.
Иқтисодий ислоҳотлар стратегияси II БОСҚИЧ - Хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва рақобат муҳитини ривожлантириш.
- Макроиқтисодий барқарорликка эришиш ва юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш.
- Чуқур таркибий ўзгаришларга эришиш, аҳоли бандлигини ошириш.
Иқтисодий ислоҳотлар стратегияси III БОСҚИЧ - Иқтисодиётни эркинлаштириш, иқтисодий ва институционал ислоҳотларни ва таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш.
- Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификация қилиш.
- Хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни устувор ривожлантириш.
“Модернизация” тушунчасиниг негизида “ҳозир”, “дарҳол” маъноларини англатувчи лотинча “modo” деган сўз ётади. XX аср ўрталарида “modernite”, яъни “тараққий топган жамият” тушунчаси юзага келган. Модернизация – замонавий талаблар ва дидга жавоб берадиган ўзгартириш, такомиллаштиришни билдиради. Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш – технологик янгилаш ва уни замон талабига мувофиқ такомиллаштириш демакдир. Диверсификация – ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни бозор талабига қараб мослаштириш, янги товар ишлаб чиқариш. Стратегик мақсадлар: - Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантириш.
- Кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш, хусусий тадбиркорлик ва ишбилармонликни ҳимоя қилиш.
- Корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий эркинликлар бериш.
- Чуқур таркибий ўзгартиришлар қилиш, жаҳон иқтисодиёти тизимига қўшилиш.
- Кишиларда янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |