6. Бугунги шароитда, Интернет ва электроника даврида иқтисодиёт тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, «Электрон ҳукумат» тизими фаолиятини янада ривожлантириш устувор аҳамиятга эгадир.
“2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришни таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлари тўғрисида” фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг мазмунини ифода этувчи асосий кўрсаткичлар қуйидагиларда ўз аксини топган:
1
876 та лойиҳадан қиймати 32,3 миллиард долларга тенг бўлган 354 та лойиҳа янгидан қурилади (бунёд этилади), қиймати 8,6 миллард долларга тенг бўлган 522 та амалда ишлаб турган иқтисодий субъектлар модернизация қилинади ва уларнинг қуввати кенгайтирилади. Жумладан:
Нефтгаз ва нефткимё саноатида 18,6 миллиард долларлик – 54 та лойиҳа.;
Кимё саноатида қиймати 8,9 миллиард долларлик -33 та лойиҳа;
Қишлоқ хўжалиги машинасозлигида 144,4 миллион долларлик -6 та лойиҳа;
Электротехника саноатида қиймати 269 миллион долларлик – 39 та лойиҳа;
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатида 488,1 миллион долларлик – 13 та лойиҳа;
Текстил, чарм-пойафзал саноатида қиймати 1,1 миллиард долларлик 150 та лойиҳа;
Озиқ-овқат саноатида 412,2 миллион долларлик 307 та лойиҳа;
Фармацевтика (дори-дармон) саноатида 138 миллион долларлик 23 та лойиҳа амалга оширилади.
2
“Иқтисодиётини 2015-2019 йилларда таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилишни таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлари тўғрисида” фармони билан тасдиқланган Давлат дастурини амалга оширишдан қуйидаги натижалар кутилмоқда:
2015-2019 йилларда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиши ўртача 8 фоиздан кам бўлмаган миқдорда таъминланади;
2015-2019 йилларда саноат маҳсулотнинг йиллик ўсиши ўртача 9 фоиздан кам бўлмаган миқдорда таъминланади;
2015-2019 йилларда ялпи ички маҳсулот 1,5 марта кўпайиши таъминланади;
Юқори технологияли машинасозлик, нефтгаз, нефткимё, кимё, текстил ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларининг саноат маҳсулотларидаги улуши 2014 йилдаги 62 фоиздан 2019 йилга келиб 67 фоизга етади.
1000 дан ортиқ ассортиментдан ташкил топган 100 дан ортиқ товарлар гуруҳи янгидан ишлаб чиқариш йўлга қўйилади;
2020 йилга бориб, саноат маҳсулотларининг ҳажми 18 триллион сўм ва экспорт имкониятлари 2 миллиард долларни ташкил этади.
Саноатнинг ЯИМдаги улуши 24%га кўтарилади;
52000 та янги иш ўрни очилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |