3-мавзу: Иқтисодий самарадорликни оширишда корпоратив
Download 89.95 Kb. Pdf ko'rish
|
Корпоратив маданият 3 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Глобаллашув шароитидаги замонавий корпоратив маданият
3-мавзу: Иқтисодий самарадорликни оширишда корпоратив маданиятнинг таъсири. Корхона раҳбарининг тадбиркорлик этикаси. Глобаллашув шароитидаги замонавий корпоратив маданият Режа: 3.1. Америка ишбилармонлик этикаси. Бизнесни ташкил этишнинг Америка модели. 3.2. Япониянинг ишбилармонлик этикаси. Бизнесни ташкил этишнинг Япон модели. 3.3. Бизнеснинг аҳлоқ меъёрлари. Бизнес этикасининг асосий қоидалари. 3.4. Замонавий бошқарувда этика. Тадбиркорнинг шахсий сифатлари. 3.5. Меҳнат муносабатларини ташкил этишда шахслараро муносабатлар. Шахслараро муносабатлар қонуниятлари. 3.6. Меҳнат фаолияти жараёнида шахслараро муносабатнинг ўзига хос хусусиятлари. Шахслараро муносабатларда ахборотнинг роли. Танқид қилиш ва танқидни қабул қилиш қоидалари. Таянч сўз ва иборалар:. Европа, Осиё, АКШ ва Ангиля мамлакатлари ишбилармонларнинг хулк маданияти кодекси, Америка модели, Япон модели, тайёргарлик тадбирлари, сухбат бошланиши катнашувчиларга ахборотларни етказиш, расмий кабул, расмий учрашув, савдо делегaцияларини ва фирма вакилларини кабул килиш. Хурмат принципи, катталарни хурмат килиш принципи, аёлларни хурмат килиш принципи, эстетика принципи, гигиена принципи, бизнес этикаси, шахсиятининг ташки факторлар, ахлоқий даража. Меҳнат муносабатлари, шахслараро муносабатлар, статусдаги имтиёз, статус даражаси, алоқа ўрнатиш, мулоқот вазияти, муаммони ҳал қилиш, алоқани тугатиш, ахборот алмашиш, технологик жараён. 3.1.Америка ишбилармонлик этикаси. АҚШнинг ишбилармон дунёси ўз фтарихи давомида мамлакат ичкарисиднек бутун дунё бўйлаб фирмалар ўртасида мулоқот қилишнинг мукаммал тизимини вужудга келтиради. Бу барча шаклдаги коммуникatsiяларга: ёзишмалар, музокаралар, рекламага тааллуқлидир. Бизнесни тадқиқ қилиш соҳасидаги америкалик мутахассислар америка бозорига чиқувчи тадбиркорлар учун қоидалар мажмуи-кодексини ишлаб чиқишди. Шу кодекснинг бир қисмини хўжалик алоқалари ва маркетинг соҳасидаги ўқув ишлари ва лойиҳаларини амалга оширувчи америкача бизнесни стратегик тадқиқ қилувчи гуруҳнинг раҳбари Вивиан Кей хоним “Бизнесни америкача усулда қилинг” мақоласида таклиф этади. Америкача ишга алоқадор муносабатлар моҳиятини англашга ҳаракат қилинг. Америкаликлар ўзларини ҳар қандай мамлакат ва миллатнинг бизнесини аъло даражада тушунамиз деб ҳисоблайдилар. Иш бўйича алоқа қилишда улар сизга барча тафсилотлар ҳақида билдирмайдилар, аммо сиздан иш тартибини тушунишингизни ва бизнесни америкача усуда юритишингизни кутишади. ишга алоқадор музокараларда сизга берилаётган ахборотдан сизнинг хабарингиз бўлмаган бўлса ҳам, сиз ундан хабарингиз бордек қабул қилинг. Америкаликлар барча нарсага жуда тез жавоб қиладилар ва шерикларидан ҳам шуни талаб қиладилар. Ишга алоқадор ҳатларда доим сизнинг шеригингизга тақдим этган ташкилотлар номини ёки одамлар исми-шарифларини кўрсатинг. Сизга қайсидир фирма билан алоқа қилишингизни таклиф қилаётган одамга шу фирмага қўнғироқ қилиб сизни тақдим этишини илтимос қилишингиз жуда маъқул иш бўлар эди. Ишга алоқадор музокараларда албатта сизни бошқа ўхшаш фирмалардан фарқлаб турувчи таклифингизнинг оригинал хусусиятларини топинг ва доим шерикнинг диққатини шунга жалб этинг. Диққатингизни шерикнинг мақсадларига ва шу мақсадларга эришишда сизнинг ёрдамингизга қаратинг. Америкача бизнеснинг умумий принципи – фойда кўриш. Шерик қидиришнинг энг машхур усулларидан бири “Networking”дир. “Networking” кўп вақт олади, бироқ у жуда қулай: маазкур муаммо бўйича сиз билан алоқа қила оладиган битта одам бўлса ҳам номини айтишларини ҳар кимдан сўрайверинг; янги алоқалар пайтида шу одамларнинг номларидан фойдаланинг. Шу йўл билан сизнинг бизнесингизда қатнашадиган фирмани топинг. Ишга алоқадор музокаралар олдиндан исталган натижани аввалдан белгилаб олинг. Суҳбатни шундай режалаштирингки у сизнингг асосий мақсадларингиз ва афзалликларингизга келиб тақалсин, учрашув ташкил этишга ҳаракат қилинг. Download 89.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling