3-мавзу: Иқтисодий самарадорликни оширишда корпоратив
Бизнесни ташкил этишнинг Америка модели
Download 89.95 Kb. Pdf ko'rish
|
Корпоратив маданият 3 мавзу
Бизнесни ташкил этишнинг Америка модели.
Америк йирик корпорaцияларининг фаолияти ишлаб чиқариш жараёнларини тўлиқ автоматлаштиришга, бошқарув шакл ва услубларини, ишлаб чиқариш, технологик базани такомиллаштиришга, кадрлар имкониятларини кенгайтиришга, ҳар бир ходимнинг малака ва фаолиятини оширишга қаратилган. Транснaционал корпорaцияларни (ТНК) яратишга алоҳида эътибор берилган. Бошқарувга кетаётган ҳаражатларни камайтириш иқтисодий самара беради, оралиқдаги маъмурий босқичларни бартараф қилиш бошқарувни эгилувчан ва тезкор қилишга имкон яратади. АҚШ иқтисодчиларининг ҳисоб-китобларига қараганда иерархик босқичларни камайтириш бошқарувни самарали ташкил этилишини таъминлар экан. Америкалик бизнесменларни қуйидаги ахборот қизиқтиради: -кўпроқ фойда олиш учун маҳсулотни арзонлаштириш йўллари; -товар ўтказишнинг янги бозорларини яратиш йўллари ёки ўзининг ишлаб чиқариши учун янги мижозларни жалб этиш; -қулай контрактлари тузиш имконияти; -фирма ва унинг маҳсулоти учун язши имиджини яратиш. 3.2.Япониянинг ишбилармонлик этикаси. Мамлакат маданияти японлар этнопсихологияси билан узвий боғлиқдир. Япония билан бизнес қилишда суваффақиятга эришмоқчи бўлганлар учун, уни ўрганиш мутлақо зарурдир. Оддий реферат доирасида япон миллий характерининг специфик хусусиятлари ва тарихий илдизларини чуқур ўрганиш имконияти йўқ, шунинг учун фақат япониялик бизнесменлар билан иш олиб боришнинг амалий масалаларига тўхталамиз ва бошланғич вазифа сифатида энг кенг тарқалган вазиятни – япония комиссиясига ишга алоқадор таклиф билан бирламчи мурожаат қилишни танлаймиз. Японча ишга алоқадор этикасининг таркибий қисмлари хилма-хил бўлганлиги билан уларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: қатъий қоидалар ва компромисс қилиш мумкин бўлган жиҳатлар. Хорижий бизнесмен япониялик билан контактга киришаётганида, японияликларнинг ишга алоқадор этикасида учта “йўқ” мавжуд эканлигини эсда тутиши керак: Учрашувга ташриф қоғозларисиз келиш мумкин эмас, ўз компаниянгиз ва ўз таклифингиз тўғрисидаги маълумотларга эга бўлмаслик мумкин эмас. Расмий кийинишдан ва ташқи кўринишдан четга оғиш мумкин эмас. Япониялик дўстлар даврасида ҳазил қилиш – аста-секинлик билан келадиган махоратдир. Download 89.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling