3-мавзу: Иқтисодий самарадорликни оширишда корпоратив
Тадбиркорнинг шахсий сифатлари
Download 89.95 Kb. Pdf ko'rish
|
Корпоратив маданият 3 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.5. Меҳнат муносабатларини ташкил этишда шахслараро муносабатлар
Тадбиркорнинг шахсий сифатлари
Маданиятли тадбиркорлик этикаси шартлари бу: эркинлик – сиёсий ва иқтисодий. Бинобарин, демократик давлат, кўп партиявийлик, сўз, матбуот, виждон эркинлиги, товар ишлаб чиқарувчиларнинг эркин рақобати, иқтисодий субъектни танлаш эркинлиги, баҳони белгилаш эркинлиги, тадбиркорлик фаолиятида жисмоний ва юридик шахсларнинг тенглиг, истеъмолчи суверенитети ва бошқалар; барқарорлик – кучли ижро этувчи ҳокимият, сиёсий курашнинг парламент воситалари, қонунчиликнинг барқарорлиги; тарғибот – оммавий ахборот воситалари ёрдамида юқори ахлоқ тамойилларига эга мувафақиятли ишбилармон одам қиёфасини яратиш, коррупция, тамагирлик, носоғлом рақобатни қоралаш; ҳуқуқ – тадбиркор фаолиятини белгиловчи нафақат умумий ижтимоий мақбул хулқ стандарталарини норматиқ жиҳатдан мустаҳкамлаш, балки ўз мамлакати бизнеси муҳитида салбий кўринишлар билан курашиш. уюшма – тадбиркорларнинг профессионал уюшмаларини ташкил қилиш. Улар бу уюшма аъзоларининг ахлоқий даражасини баҳолашдаги адолатли хакам бўлишлари ва бу қоида бузилишлари рўй берганда энг қаттиқ чораларни кўришлари зарур. 3.5. Меҳнат муносабатларини ташкил этишда шахслараро муносабатлар Меҳнат муносабатларини ташкил этишда шахслараро муносабатлар бутун бир инсониятнинг хаёт тарзи сифатида куп жихатдан кишилар жамоаси томонидан тартибга солинади ва назорат килинади. Жамият ва ижтимоий гурухлар кундалик турмушда узича харакатда булиб улар умум кабул килинган нормаларнинг иш юритишга тугри келишини таъминлайди. Кичик гурухларнинг узаро мунособатларида ва уларнинг уз-узини англашларида акс этадиган бир гурух нормалар одатда, норасмий нормалар сифатида юритилади. Бу каби нормалар умумий анъаналар, урф-одатлар, жамоавий фикрлар шаклида булиб , уларнинг бажарилиши жамият аъзолари томонидан юритилади. Энг асосий белги сифатида (норасмий нормалар учун) шуни айтиш мумкинки, улар иш юритишни уз аксини топсада бу коидалар аник бир нарсада ёзиб куйилмайди, яъни ёзма шаклда учрамайди ва бирор бир хужжат билан тасдикланган булмайди. Бу инсоннинг муайян ёзилмаган конун- коидаларни онгли равишда бажарилишини билдиради. Download 89.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling