3-мавзу: Иқтисодий самарадорликни оширишда корпоратив
Бизнес этикасининг асосий қоидалари
Download 89.95 Kb. Pdf ko'rish
|
Корпоратив маданият 3 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.4. Замонавий бошқарувда этика
Бизнес этикасининг асосий қоидалари.
Бизнес этикасининг принциплари. Бизнес этикасининг коидалар мажмуаси куйида келтириладиган принциплар асосида курилади: 1.Хурмат принципи 2.Катталарни хурмат килиш принципи 3.Аёлларни хурмат килиш принципи 4.Эстетика принципи 5.Гигиена принципи Хурмат уз ичига мулойимлик , статусдаги фарклранинг сакланиши хамда тенглик кабиларни камраб олади. Норматив талабдаги холат маданий-тарихий вазиятга караб узгариши мумкин.Этикадаги талаб кишилар томонидан ижобий кабул килингандагина узини намоён килади. Ишдаги узаро хамкорликда иштирокилрнинг узини тутиши уларнинг мамиятда тутган урни, статуси караб белгиланади. Бизнес этикасининг бажарилиши учун муайян уз-узини идора килиш хамда уз- узини чеклаб билиш каби инсон шахсиятининг ташки факторларни талаб килади. Шу йусинда иш юритиш этикаси кишиларнинг узаро мунособатларини шакллантирувчи мухим омил булиб колаверади ва жамият, унинг аъзолари билан муносабатларининг мувофиклигини таъминлайди. 3.4. Замонавий бошқарувда этика Замонавий бошқарувда этикаси: суҳбатдошнинг жамиятдаги ўрни қандай бўлишидан қатъи назар (қўл остидаги ходим ёки шерик) биринчи бўлиб салом берса; касбдошларига исми ва отасининг исми билан мурожат қилса; иш шароитида қўл остидаги ходимларига “Сиз” деб мурожат қилса; кучли зарурият туғилмаганда лавозими пастроқ турадиган раҳбардан ўтиб, унинг обрўсига путр етказган ҳолда буйруқ бермаса; шахсий хуш кўриш ёки ёқтирмаслигига қарамасдан барча ходимларга бир ҳилда ва бардош билан муомалада бўлса; ишда унга ҳалақит бермаслигини таъминловчи аниқ тартиб ўрнатса; қисқа вақт мобайнида хохлаган ходим у билан учрашиб бор муоммосини хал қилишга имкон берадиган тартиб ўрнатса; ходимлар билан олиб борилган суҳбатлар танлаб олинганлик ва сирлилик таассуротини уйғотмаса; суҳбатдошини эшитса, яъни яхши тингловчи бўла олса; новербал маълумотдан самарали фойдалана олса, яъни суҳбатдошининг гапириш усули, қилиқлари, кийими, имо-ишоралари ва мимикаси етказувчи ахборотни англаса; “Мен” сўзини эҳтиёткорлик билан қўллай билса; фикрини қисқа ва лўнда баён этса; насиҳатгўйликдан қочса; ҳар доим бенуқсон кийинган бўлса; ҳар доим сўзининг устидан вақтида чиқса. Download 89.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling