3-Мавзу: Иқтисодий тебранишлар. Ишсизлик Режа


Download 48.09 Kb.
bet5/7
Sana28.12.2022
Hajmi48.09 Kb.
#1010617
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3 мавзу Макроикт

Инфляция бу ялпи товар ва хизматлар баҳосининг қўпайиши ва у билан боғлиқ пул бирлиги харид қувватининг тушиб кетишидан иборат. Инфляция макроиқтисодий беқарорликни акс эттириб барча мамлакатлар учун уни тартибга солиш йирик иқтисодий муаммо бўлиб ҳисобланади. Айниқса ишлаб чиқариш тизимини бир иқтисодий тизимдан иккинчи бир иқтисодий тизимга ўтаётган мамлакатларда бу анча хавфлидир. Чунки бу давр нархларни эркинлашуви ва шунга мувофиқ уларнинг умумий даражасини кескин ошиб кетиши билан боғлиқдир. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки инфляция даврида барча товарларнинг баxолари xам ошавермайди. Баъзи товарларнинг баҳолари барқарор бўлиб турса, баъзилариники эса тушиши мумкин. Демак, кенгроқ маънода инфляция - бу барча товар ва хизматлар ўсиб боришини ва шу билан бирга баъзи товарларни баxолари пасайишини, баъзиларининг секинлик билан ўсишини ва бошқа бирларини кескин ўсиб боришини билдиради.
Инфляция иқтисодиёт ривожланишининг xақиқий аxволини бузиб кўрсатиб, бошқарув жараёнини ниxоятда қийинлаштиради. Инфляция баҳо индекси - дефлятор ва истеъмол нархлар индекси ёрдамида аниқланади. Баҳо индекси эса ҳақиқатдаги баxонинг базис баxога нисбати билан аниқланади.
Р = Рх/Рб х 100 ёки Р= (118% /100%) х100=118 ёки 18%
Ҳисобот йилида инфляциянинг ўсиш суръати қуйидагича аниқланади.
Инфляция ўсиш суръати = ( I - I /I ) х 100 %.
Бунда, I - жорий йилнинг нархлар индекси,
I -ўтган йилнинг нархлар индекси.
Мисол учун 1997 йили товарлар баҳоси 150% тенг бўлган, 1998 йили эса 180% га тенг бeлди дейлик. 1998 йилнинг инфляция суръати қуйидагича бўлган:
Ис=(180-150/180)х100=6,7
Инфляцияни миқдоран ўлчаш учун Макроиқтисодиётда “70-қиймат қоидаси” назариясидан xам фойдаланилади. Бу усул нархларни барқарор ўсиш шароитида инфляция даражаси неча йилда икки бараварга ошишини аниқлаш имконини беради. Бунинг учун 70 ни йиллик инфляция даражасига бўлиш кифоя:
Инфляция суръати икки бараварга қўпайиши учун зарур бўлган йил = 70 / нархларнинг йиллик ўсиш даражаси (%).
Мисол учун, йиллик инфляция даражаси 9,5% га тенг бўлса, тахминан етти йил уч ойдан кейин баҳо икки мартага кўпаяди, яъни, (70:9,5=7,3).
Реал ЯММ ва жамғармани неча йилдан сўнг икки марта ошишини xисоблаш зарур бўлган xолларда “70-қиймат қоидасидан” фойдаланилади.
Умуман мамлакат иқтисодиётида инфляциянинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва уларни таҳлил қилиш энг долзарб муаммолардан бири бўлиб xисобланади. Инфляциянинг икки хил кўриниши мавжуд:
1) Талаб инфляцияси;
2) Жами таклифнинг камайишидан келиб чиқадиган инфляция,
яъни, таклиф инфлияцияси.

Download 48.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling