3-Мавзу: Иқтисодий тебранишлар. Ишсизлик Режа
Download 48.09 Kb.
|
3 мавзу Макроикт
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таклиф инфляцияси
Талаб инфляцияси - бу иқтисодиётда талабни кескин ошиб кетиши ва уни ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми билан қондирилиши мумкин бўлмай қолган шароитларда келиб чиқади. Яъни, иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш имкониятлари жами ўсиб бораётган талабни қондиролмайди. Ортиқча талаб эса реал товарлар баҳосининг қўпайишига иқтисодий босим беради ва талаб инфляцияси келиб чиқади. Ёки оддий сўзлар билан айтганда “xаддан зиёд пуллар, xаддан зиёд кам товарларни овлайди”. Талаб инфляциясини келтириб чиқарувчи асосий сабаблар бўлиб аҳолининг иш билан тўлиқ бандлиги ва иш xақининг ошиб бориши xисобланади. Демак, инфляция талаб, таклиф, иш билан бандлик, баҳо, ишлаб чиқариш суръатлари каби кўпгина омилларга боғлиқ экан.
Агар мамлакатда жами талаб ошса ишлаб чиқариш ҳажми кўпаяди, ишсизлик камаяди, баҳо даражаси эса деярли ўзгармайди ёки кам миқдорда ўзгаради. Баxо ўзгармаслигининг сабаби шуки катта xажмдаги меxнат ва хом ашё ресурларини шу ўзгармас баxода ишга тушириш мумкин бўлади. Чунки ишсиз юрган киши иш ҳақини оширишни талаб қилмайди, унинг учун ишга ёлланишнинг ўзи кифоядир. Бундан ташқари, баҳо ишчи кучини тўла иш билан бандлигига эришишдан олдин xам қўпайиши мумкин. Яъни, баъзи саноат корхоналари олдинроқ ресурс ва резервларни тугаллайди ва натижада улар талабнинг ўсишига мос ишлаб чиқаришга, таклифга эриша олмайди. Талаб таклифдан кўпайиб кетади, натижада баҳо яна оша бошлайди. Ишлаб чиқаришда умумий ишлаб чиқариш харажатларининг ошиши фирмаларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар баxосини оширишга олиб келади. Натижада, касаба уюшмалар иш ҳақини янада оширишларини талаб қилади. Бу эса ўз навбатида баxоларнинг яна ошишини билдиради. Таклиф инфляцияси - бу мамлакат иқтисодиётида товар ва хизматлар таклифининг камайиши натижасида товар ва хизматлар баҳоларининг ошишидан пайдо бўлади. Бундай ҳолларда ортиқча талаб бўлмаса xам товарларнинг баxолари кўпайиб боради. Ҳатто иш билан бандлик ва ЯММ ишлаб чиқариш камайган йиллари товарларнинг баxоси кўпаяди. Жами таклиф қисқаришининг асосий сабаби бўлиб маxсулот бирлигига сарфланган харажатларнинг ўсиши xисобланади. Яъни, номинал иш xақи, хом ашё ва ёқилғи нархларини ошиши натижасида ишлаб чиқариш таннархининг ошиши тушинилади. Таклиф инфляциясининг келиб чиқишига, шунингдек, таклиф механизмининг бузилиши ҳам таъсир қилади. Таклиф механизми эса тасодифий ҳолда асосий ишлаб чиқариш омиллари баҳосининг кескин қўпайишидан келиб чиқади. Инфляция даражаси юқори бўлган мамлакатларда ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажми қисқариши билан бир вақтда, унинг номинал ҳажмининг ортиб бориши каби вазият содир бўлади. Даромадларни ишлаб чиқариш томонидан таъминланмаган ўсиши, аҳоли қeлидаги пулнинг таклиф қилинаётган товар ва хизматлардан ошиқчалигига олиб келади. Яъни, пул бирлигининг харид қувватини пасайтиради, бир миқдордаги пулга жорий йилда ўтган йилга нисбатан аҳоли камроқ маҳсулотлар сотиб олади, яъни унинг реал даромадлари камаяди. Мисол учун, жорий йилда аxолининг номинал даромадлари 30% га кeпайган, нархлар даражаси 50% га ошган бўлса, унда аxолининг реал даромадлари 20% га камайган бўлади. Чунки, нархларнинг ўсиши аҳоли пул даромадларининг ўсишидан илгарилаб кетган (30% - 50% - 20%). Download 48.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling