3-Мавзу: Иқтисодий тебранишлар. Ишсизлик Режа
Инфляция ва ишсизлик. Филлипс эгри чизиғи
Download 48.09 Kb.
|
3 мавзу Макроикт
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қисқача хулосалар.
- Таянч иборалар.
- Назарот ва мулоҳаза саволлари.
3.5. Инфляция ва ишсизлик. Филлипс эгри чизиғи.
Иш ҳақи меxнат бозорида мувозанатни ўрнатувчи восита xисобланади ва унинг даражасини ўзгариши ишсизликка бевосита таъсир кўрсатади. Бу икки кўрсаткич ўртасидаги ўзаро боғлиқлик инглиз иқтисодчиси А.В.Филлипс томонидан аниқланган. Графикда Филлипс эгри чизиғи деб акс эттирилган. Мадомики, иш xақи нархлар ўзгаришининг суръатлари ўртасида бир хил нисбат мавжуд экан, у xолда Филлипс эгри чизиғи ўз моxиятига кeра инфляция ва ишсизлик ўртасидаги боғлиқликни акс эттиради, яъни инфляциянинг ўсиши суръатида ишсизликнинг паст даражаси кузатилади ва аксинча. Яъни ишлаб чиқаришни қисқариши ва ишсизликни қўпайиши нархларни ошиши билан кузатилади. Бу ҳодиса стагфляция деб аталиб, кам инфляцияни, xам ишсизликни ўсиши билан ифодаланади. Давлатнинг меҳнат бозорига таъсир этиш чоралари Филлипс модели билан чекланиб қолмасдан, ўзига яна солиқ, пул-кредит сиёсатининг кенг таъсир этиш чораларини ҳамда меxнат муносабатларини тартибга солувчи қонуний ва меъёрий xужжатларни xам қўшади. 3.6-расм. Филлипс эгри чизиғи Инфляция % Ишсизлик % Қисқача хулосалар. 1. Иқтисодий тебранишларнинг асосан тўртта босқичларини ва тебранишларга иқтисодчи олимлар томонидан турли хил ёндошувларни кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ экан. 2. Ишсизлик даражаси деб ишсизларнинг ишчи кучига нисбатига айтилади. Ишчи кучи xам бошқа товар маxсулотлари каби бозорда сотилади ва сотиб олинади. Ишсизлар сонининг ўсиши реал ЯММ xажмининг камайишини кўрсатади. Шунингдек тўла иш билан бандлик 100% иш билан таъминланганлик даражасини кўрсатмайди. 3. Ишсизлар сонининг ошиши, яъни ишсизликнинг xақиқий даражаси унинг табиий даражасидан юқори бўлиши потенциал xажмдаги ЯММ билан xақиқий xажмдаги ЯММ ўртасидаги узилишга олиб келар экан. Бу узилишни ўз навбатида инглиз иқтисодчиси Артур Оукэн ҳисоблаб чиққан. 4. Инфляция товар ва хизматлар баҳосининг қўпайиши натижасида пул харид қувватининг тушиб кетишидан келиб чиқар экан. Иқтисодиётда инфляциянинг бир нечта турлари аниқланган. Шунинг учун ҳам барча мамлакатларда инфляцияни камайтириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади. Таянч иборалар. Иқтисодий цикл, мавсумий тебраниш, асрли тренд, фрикцион ишсизлик, даврий ишсизлик, структурали ишсизлик, тўлиқ бандлик, табиий ишсизлик даражаси, ЯММ нинг потенциал ҳажми, ЯММ нинг xақиқий xажми, ишсизлик миқдори, ишчи кучи. Назарот ва мулоҳаза саволлари. 1. Нима учун иқтисодий тебранишлар такрорланиб туради? 2. Ишсизликнинг қандай турлари мавжуд ва уларга кимларни киритиш мумкин. Ишсизлик даражаси қандай аниқланади? Download 48.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling