3-Мавзу: Иқтисодий тебранишлар. Ишсизлик Режа


Download 48.09 Kb.
bet1/7
Sana28.12.2022
Hajmi48.09 Kb.
#1010617
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3 мавзу Макроикт


3-Мавзу: Иқтисодий тебранишлар. Ишсизлик
Режа:
3.1. Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблари.
3.2. Меҳнат бозори, ишсизлик тушунчаси, унинг турлари, ўлчаниши ва тўла бандлик.
3.3. Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари. Оукэн қонуни.


3.1. Иқтисодий даврлар ва иқтисодий тебранишларнинг сабаблари
Иқтисодий цикл бу иқтисодиётнинг бир неча йиллар давомида ўсиши ва камайишини кўрсатувчи жараён бўлиб ҳисобланади. Айрим иқтисодий цикллар бошқаларидан ўзининг ўтиш даврининг давомийлиги ва фаолликлари билан фарқ қилади. Шунга қарамасдан уларнинг барчаси бир хил даврларни босиб ўтади.
3.1-расм.
Иқти-
содий
фаол-
лик
дара-
жаси










Вақт.
Иқтисодий циклларнинг иқтисодчилар тўртта ривожланиш даврларини кўрсатадилар. Биринчи даври иқтисодий ривожланишнинг энг юқори даражасига эришган. Бу даврда иқтисодиётда тўлиқ иш билан бандлик ва ишлаб чиқариш тўлиқ қувватда ишлаётганлигини кузатамиз. Шунингдек, бу даврда маxсулотлар баxо даражаси ўсиш жараёнида бўлади. Кейинги босқич ишлаб чиқаришнинг камайиш даврини кўрсатади. Бандлик даражаси камаяди, аммо баҳонинг ўсиш даражаси пасаймайди. Қачонки, ишлаб чиқаришдаги камайиш даври фаол ва узоқ давом этсагина баxонинг ўсиш даражаси камайиши мумкин. Камайишнинг қуйи нуқтасида ишлаб чиқариш ва бандлик энг қуйи даражага етганлигини кўрсатади. Ва охирида жонланиш даврида ишлаб чиқариш ва бандлик даражаси аста-секин ривожланиб ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш ва тўлиқ бандлик даражасига боради. Ўз навбатида маxсулотларнинг баxоси ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш ва тўлиқ бандликка эришгунча ўсиб боради.
Иқтисодий циклларнинг бир хил бўлишига қарамай уларнинг айримлари давомийлиги ва фаоллиги билан бошқалардан фарқ қилиб туради. Шунинг учун ҳам иқтисодчилар бу жараёнга иқтисодий тебранишлар даври деб изоҳ беришади. Иқтисодчилар бу тебраниш даврларини турлича баҳолаб келишади. Масалан, айримлари бу тебранишларнинг асосий сабабчиси деб техник янгиланишларни кўрсатади. Уларнинг асосий ғояси бўйича ишлаб чиқаришга фан-техника ютуқларини қўллаш турли йиллар давомида иқтисодиётдаги тебранишлар сабабчиси xисобланади. Бошқа бир гуруx олимлар иқтисодий циклларни сиёсий ва тасодифий вазиятларга боғлашади. Монитар сиёсатга боғлайдиган олимлар ҳам мавжуд. Яъни, давлат қанчалик кўп пул босиб чиқарса шунчалик унинг қадри камайиб боради, ва аксинча пул миқдори қанчалик кам бўлса ишлаб чиқаришнинг камайишини ва ишсизлар сонининг ортишини тезлаштиради. Иқтисодий циклларни баxолашларга турли хил ёндашувлар бўлишига қарамай кeпгина иқтисодчилар ишлаб чиқариш ва бандлилик даражаларини умумий харажатлар миқдори кўрсатади деган фикрларни қўллаб-қувватлайдилар. Чунки, бозорга мўлжаллаб ишлаб чиқаришни ташкил қилган иқтисодиётда корхоналар ўзларининг товар ва хизматларига талаб бўлсагина уларни ишлаб чиқаради. Бошқача айтганда ишлаб чиқариш харажатлари кўп бўлмаса корхоналарда товар ва хизматларни катта миқдорда ишлаб чиқариш фойдали эмас. Ишлаб чиқариш бандлилик ва даромадлар даражасининг пастлиги ҳам мана шундан. Умумий харажатлар миқдори қанчалик кўп бўлса ишлаб чиқаришнинг ўсиши катта фойда олиб келади. Шунинг учун ишлаб чиқариш, бандлилик даромадлар даражаси ортиб боради.

Download 48.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling