3-Мавзу: Иқтисодий тебранишлар. Ишсизлик Режа


Download 48.09 Kb.
bet3/7
Sana28.12.2022
Hajmi48.09 Kb.
#1010617
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3 мавзу Макроикт

Ишсизлар - бу ишчи кучларининг бир қисми бўлиб, ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлмаган лекин ишлашни ҳоxловчи ва иш қидираётганлардан иборат.
Ишсизларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Фрикцион ишсизлик - буларга иш қидираётган ёки яқин вақтлар ичида иш билан таъминланишни кутаётган ишчи кучлари киради. Ишсизликнинг бу тури асосан мавсумий ишлар, ишлаб чиқаришлардаги эски моделнинг янгиси билан алмаштирилиши, иш ёки турар жойларини ўзгартиришлар, ўқув юртларини тугатиш ва шунингдек бошқа сабаблардан келиб чиқади. У доима мавжуд бўлиб, маълум бир даражада керакли деб ҳисобланади.
Структурали ишсизлик - буларга асосан ишсизларнинг малакаларини ўзгартириши ва ошириши, маълумот олиши, касб эгаллаши лозим бўлган ишсизлар гуруxлари киради. Фрикцион ишсизлик билан структурали ишсизликнинг асосий фарқи шундаки, биринчисида маълум малака ва тажриба мавжуд бўлади ва ундан фойдаланиб иш жойларини тезроқ топиб олишади, иккинчисида эса ишчи кучи дарҳол ва тезроқ иш жойларини топа олмайдилар. Структурали ишсизлик истеъмол бозори маълум маҳсулотлар билан тўлдирилганда ва у маxсулотга эxтиёж қолмаганда пайдо бўлади.
Даврий ишсизлик - бу асосан ишлаб чиқаришнинг пасайиши натижасида ишчи кучига бўлган талабнинг камайишидан пайдо бўлади. Даврий пасайиш товар ва хизматларга бўлган ялпи таклифнинг камайиши, шунга мувофиқ, ялпи таклифнинг камайишини, ва оқибатда аҳолини иш билан бандлигининг қисқариши ва ишсизликнинг ўсишини билдиради.
Тўла иш билан бандлик - барча ишчи кучининг 100% иш билан таъминланганлигини билдирмайди. Аксинча, фрикцион ва структуравий ишсизлик иложсиз ҳол бўлганлигини xисобга олсак, биз мутлақ тўла иш билан бандлиликка эришиб бўлмаслигини тушунамиз.
Агарда даврий ишсизлик бўлмаса у xолда тeла иш билан бандлиликка эришилади. Тўла иш билан бандлик даврдаги ишсизлик ишсизликнинг табиий даражаси дейилади. Бунга иш қидирувчилар сони бўш иш жойлари сонига мувофиқ келсагина эришиш мумкин.
Ишсизлик табиий даражасининг икки xолатини, яъни, биринчидан, у иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш потенциалидан тўлиқ фойдалана-ётганлигини кўрсата олмайди, чунки амалиётда ишсизлик даражаси “ишсизликнинг табиий даражаси”дан кўпроқ бўлади, иккинчидан, ишсизликнинг табиий даражаси доимий эмас, чунки у қонун ва миллий анъаналар билан боғлиқ xолда ўзгаришини билишимиз лозим.
Умумий ҳолда ишчи кучи - иш билан банд ва фаол иш қидириб юрган ишсизларга бўлинади. Ишсизлик даражаси деб - ишсизларни ишчи кучига нисбатига (% ҳисобида) айтилади ва уни қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин. Ишсизлик даражаси = (Ишсизлар / Ишчи кучи ) х 100.
Барча мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиш ёки ишсизликнинг табиий даражаси ҳолатида иқтисодиётда яратилиши мумкин бўлган маxсулот xажмини иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш потенциали деб аталади.
Маxсулотларнинг потенциал ва xақиқий ишлаб чиқарилиши ўртасидаги фарқ ЯММ xажмининг узилиши ёки орқада қолиши деб аталади. У потенциал ишлаб чиқаришга нисбатан фоизда акс эттирилади.
ЯММ узулиши = (Маxсулотнинг потенциал ишлаб чиқариш-Маxсулотни xақиқий ишлаб чиқариш) / Маxсулотнинг потенциал ишлаб чиқариши) х 100.



Download 48.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling