3.3. Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари. Оукэн қонуни.
Ишсизликнинг кўпайиши натижасида мумкин бўлган ЯММ xажмини иқтисодиёт ололмайди. Шу сабабли мамлакат миқёсида ишсизликни табиий даражасида сақлаш ва уни тартибга солиш иқтисодий жиxатдан катта аxамиятга эгадир. Ишсизликнинг ҳақиқий даражаси унинг табиий даражасидан қанчалик юқори бўлса, ЯММ узилиши шунча кўп бўлади. Шунинг учун ҳам потенциал xажмдаги ЯММ* xақиқатдаги ЯММ дан катта бўлади. Яъни, ЯММ * > ЯММ ёки У * > У .
Потенциал ЯММ * xисоблашда мамлакатда ишсизлик мутлоқ йўқ деб эмас, балки ишсизлик мавжуд, бироқ у табиий даражада деб xисобланади.
Ишсизлик даражаси ва ЯММ узилиши ўртасидаги миқдорий нисбатни инглиз иқтисодчиси Артур Оукэн математик ҳолда исботлаб берган. Шунинг учун бу қонун ОУКЭН қонуни дейилади. Қонуннинг моҳияти шундан иборатки, агар xақиқатдаги ишсизлик, ишсизликнинг табиий даражасидан бир фоизга ошиб кетса, миллий иқтисодиёт ЯММ ни икки ярим фоизга кам олади. Ушбу нисбат ишсизликнинг турли даражаларидаги маҳсулот йўқотишларни аниқлаш имконини беради.
Бунинг графикдаги ифодаси қуйидагича бўлади.
3 .5-расм.
ЯММ
xажми ЯММ
t
Оjj
йиллар
ЯММ узилиши = -2,5 (ишсизликнинг табиий даражаси-ишсизликнинг xақиқий даражаси) .
Демак мос равишда уларнинг нисбати 1 : 2,5 ёки 2 : 5 га тенг. Йўқотилган ЯММ нинг эса абсолют қийматини ҳисоблаш мумкин. Мисол учун 2018 йили ишлаб чиқариш пасайган даврда ишсизлик 9,5 фоизга тенг бўлган деб олайлик. Ишсизликнинг табиий даражаси эса 6 фоизга тенг бўлиши керак ёки 3,5 фоиз ишсизлик унинг табиий даражасидан кeп: 3,5 фоизни ОУКЕН коэффициентига (2,5) кўпайтириб 2019 йилда ЯММ нинг потенциал ЯММ* дан 8,75 фоизга кам олганлигини аниқлаймиз. ЯММ нинг пастроқ даражаси ўз навбатида, ишлаб чиқаришда қатнашувчилар даромадларининг нисбатан камроқ бўлишини ва иқтисодиётни келгуси тараққиёти инвестициялаш имкониятларини қисқаришини билдиради.
3.4. Инфляциянинг моҳияти, турлари ва xисобланиш усуллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |