3-Мавзу: Иқтисодий тебранишлар. Ишсизлик Режа
Меxнат бозори, ишсизлик тушунчаси, унинг турлари, ўлчаниши ва тўла бандлик
Download 48.09 Kb.
|
3 мавзу Макроикт
3.2. Меxнат бозори, ишсизлик тушунчаси, унинг турлари, ўлчаниши ва тўла бандлик.
Мамлакат иқтисодиётида ЯММ ёки ЯММ ни яратишда қатнашадиган иқтисодий ресурсларнинг энг асосийларидан бири бўлиб меҳнат ресурслари xисобланади. Инсон ресурслари аввалом бор ёлланма ходимлар меҳнати ва инсонларнинг тадбиркорлик қобилиятларидан иборатдир. Меҳнат ёки инсон ресурсларининг социал-иқтисодий муаммоларини демографик, статистика, этнография, меxнат иқтисоди, ижтимоий-маданий комплексни прогнозлаштириш фанлари қатори “Макроиқтисодиёт” фани xам ўрганади. Макроиқтисодиёт инсон ресурсларининг ижтимоий-иқтисодий йўналишларини тадқиқ этиш орқали уни самарали бошқаришни мақсад қилиб олади. Чунки, меҳнат ресурслари ва унинг фаол қисми бўлган ишчи кучи-ишлаб чиқариш кучларининг энг асосий қисмидир. Ишчи кучи ёки иқтисодий фаол аҳоли деганда аxолининг меxнатга лаёқатли ёшдаги таркибига кирувчи ишлаётган ва ишсизларнинг умумий сони тушинилади. Меҳнат ресурсларини сифат жиxатдан такомиллаштириш иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам мамлакатда меҳнат бозорини, меxнатни бошқариш институтларини ва унинг иқтисодий-xуқуқий механизмларини яратиш энг асосий вазифалардан биридир. Демак, меҳнат бозори ва унинг нормал фаолият кўрсатиши қуйидаги омилларга боғлиқ экан: - аxоли сони, ёши ва жинсининг салмоғидаги ўзгаришлар; - иш билан бандлиликдаги ҳудуд ва тармоқ ўзгаришларига; - қўшимча ишчи кучини ишлаб чиқаришга жалб этиш механизмига; - ишлаб чиқариш ҳажмига, унинг ўсиш суръатига, ишлаб чиқариш таркибига; - ишлаб чиқариш кучларини ҳудудий жойлашувига; - меҳнат ресурсларини бошқариш усулига ва бошқалар. Ҳозирги шароитда меxнат бозорида xам талаб ва таклиф қонуни амал қилади. Чунки, ишчи кучи ҳам бошқа меxнат маxсуллари қатори, товар шаклига эга бўлиб, товар-пул муносабатларига фаол жалб қилинади. Унинг бу хусусияти меҳнат кўрсаткичлари тизимида ўз аксини топади. Улар орасида иш билан бандлик ва ишсизлик кўрсаткичлари муxим аxамиятга эга. Яъни, ишбилармонлар ишчи кучидан шундай миқдорларда фойдаланадиларки бунда меҳнатнинг юқори маҳсули реал иш xақи билан тенг бўлиши ёки иш xақи xажмини пулдаги ифодаси меxнатнинг юқори маxсули қийматга тенг бўлиши керак. Агарда реал иш ҳақи ҳажми ошса ишбилармон ишчи кучига бўлган талабни қисқартиради, агар реал иш xақи ҳажми камайса ишчи кучига бўлган талаб ортади. Қуйидаги расмдан кўриниб турибдики реал иш xақини қисқартириш натижасида меxнатга бўлган талаб ошмоқда ва аксинча реал иш xақи ошса, меxнатга бўлган талаб камаяди. 3.2-расм. Меxнатга бўлган талаб эгри чизиғи. W/Қ (W/Қ)2 А (W/Қ)1 В
LD
О L1 L2 L Бу ерда: L - талаб қилинадиган меҳнатнинг миқдори; W/Қ - реал иш ҳақи миқдори. L d- меҳнатга бўлган талаб эгри чизиғи: Меxнатнинг таклиф функциясида индивид ўз хизматини иш xақининг пулдаги ифодасидан келиб чиқиб эмас, балки иш xақининг ўлчовларидан келиб чиқиб таклиф қилади. Буни биз қуйидаги расмдан ҳам кўришимиз мумкин. Бу ерда: LS - меxнат таклифининг эгри чизиғи: W/P - реал иш xақи. L - таклиф қилинаётган меҳнатнинг миқдори. 3.3-расм. Меҳнатга бўлган таклиф эгри чизиғи. W/Қ LS (W/Қ)2 В (W/Қ)1 А
Реал иш ҳақи миқдори катта бўлса, унга мос равишда меxнатнинг таклифи xам юқоридир, агар кичик бўлса пастроқ бўлади. Талаб ва таклиф эгри чизиғини умумлаштириб қуйидаги графикда ифодалаймиз. 3.4-расм. LS
E
(W/ Қ )** A** B** O L2 L2** LЕ L1 L** L Графикдан кўриниб турибдики, (W/P ) Е га тенг бўлган иш xақи доирасида меxнат бозорида мувозанат вужудга келади. Бунинг маъноси шуки, агар иш ҳақининг шу доирасида ким иш излаётган бўлса, у иш билан таъминланади, иккинчи томондан, xамон иш билармонлар ўзларига керак бўлган ишчи кучи миқдорини топиш имкониятига эга бўладилар. Е ҳарфи билан белгиланган нуқта тўла иш билан бандлилик xолатини билдиради. Реал иш ҳақининг бошқача қийматида меxнат бозорида мувозанатни eрнатиб бeлмайди: 1. Агар иш ҳақи мувозанат нуқтадан юқори бўлса, ( W*/P )* нуқтада меxнатнинг таклифи А*В* - катталикдаги талабдан ошиб кетади, яъни, 2** > L2*; 2. Агар иш ҳақи мувозанат нуқтадан паст бўлса, (W**/P)** нуқтада меxнатга бўлган талаб “А”, “В” - катталикдаги таклифдан ошиб кетади. L1** > L2**, Биринчи xолатда ишсизлик вужудга келади, иккинчи xолатда эса иш жойлари бeшаб қолади. Амалиётда аxолининг “тўла иш билан бандлиги” деган тушунча бор. Лекин бундай натижага ўз-ўзидан эришиб бeлмайди, чунки 100% аxолининг ишламоқчи бўлган қисмини деярли иш билан банд қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам маълум миқдорда аxолининг ишсиз бўлиши иқтисодий жиxатдан нормал xол ва асослидир. Download 48.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling