Кузатишни ифодалаш услублари: тажрибаларда тўпланган маълумотларни аломат, белги ва символика орқали акс эттириш (пиктограмма, чизги, жадвал, анаграмма) ва турли шакл, хусусиятли баённомалар, қайдномалар юзага келтириш. Психология фанида кузатишнинг қуйидаги турларидан фойдаланиш мумкин: изчил, эпизодли, дала шароитли, лабораториявий - сунъий, табиий, хронологияли, даврий, бир мартали кабилар. Психология фанида кузатишнинг қуйидаги турларидан фойдаланиш мумкин: изчил, эпизодли, дала шароитли, лабораториявий - сунъий, табиий, хронологияли, даврий, бир мартали кабилар. Инсоннинг меҳнат фаолиятини кузатишда қуйидаги воситаларни қўллаш мақсадга мувофиқ: - - Ф.Гилбертнинг «Иш куни фотографияси» методикаси (расмларда ифодаланган ишчининг ҳаракатини кузатиш, кўздан кечириш орқали уларни таҳлил қилиш (саъи – ҳаракатлар бўйича тизим вужудга келтириш, улардаги ўзгаришларга биноан муайян кетма – кетликда жойлаштириш);
- - А.К.Гостевнинг хронокартаси (икки ёки уч марта ярим соатдан сменада ва сменадан кейин текширув ўтказиш);
- - талабаларда дарс бошида, ўртасида ва охирида ёки бошқа вазиятларда: ёрдамчи юмуш билан шуғулланиш ҳолати, дам олиш, уйқу ва шу кабилар.
Кузатилган объектни қайд қилишнинг турлари ва воситалари мавжуддир: кундаликлар, фото, видео, киноаппаратларнинг маҳсуллари, воқеликнинг мусаввир томонидан фактик ифодаланиши, таъкидловчи, таъбирловчи, умумлаштирувчи хусусиятлар мажмуаси. Кузатилган объектни қайд қилишнинг турлари ва воситалари мавжуддир: кундаликлар, фото, видео, киноаппаратларнинг маҳсуллари, воқеликнинг мусаввир томонидан фактик ифодаланиши, таъкидловчи, таъбирловчи, умумлаштирувчи хусусиятлар мажмуаси. Кузатиш натижаларини умумлаштиришда маълумотлар миқдор ва сифат жиҳатидан таҳлил қилинади, тажриба якунлари бўйича ғоялар, умумлашмалар, хоссалар, қонуниятлар, механизмлар, ҳолатларнинг илмий психологик талқини амалга оширилади. Кузатиш натижаларини умумлаштиришда маълумотлар миқдор ва сифат жиҳатидан таҳлил қилинади, тажриба якунлари бўйича ғоялар, умумлашмалар, хоссалар, қонуниятлар, механизмлар, ҳолатларнинг илмий психологик талқини амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |