3-мавзу: касб психологиясининг илмий тадқИҚот методлари


Жаҳон психологлари тўплаган илмий материалларни умумлаштириб, интеллект муаммосини тадқиқ қилишда диққат – эътиборни қуйидаги омилларга қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз


Download 61.56 Kb.
bet13/14
Sana22.06.2023
Hajmi61.56 Kb.
#1649273
TuriИнтервью
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
2-мавзу

Жаҳон психологлари тўплаган илмий материалларни умумлаштириб, интеллект муаммосини тадқиқ қилишда диққат – эътиборни қуйидаги омилларга қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз:

  • Жаҳон психологлари тўплаган илмий материалларни умумлаштириб, интеллект муаммосини тадқиқ қилишда диққат – эътиборни қуйидаги омилларга қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз:
  • интеллектнинг ёш давр хусусиятларига боғлиқлиги;
  • жинс хусусиятига ва фарзанд дунёга келиш тартибига алоқадорлиги;
  • миллат, этнос, элат ва халққа тааллуқлилиги;
  • оиланинг ижтимоий – иқтисодий статуси билан уйғунлашуви;
  • ота – оналарнинг маълумотлилиги, ижтимоий келиб чиқиши;
  • биологик шартланган шахс фазилатлари, сифатлари, хислатлари қанчалик рол ўйнаши ва ҳоказолар.

Узлуксиз равишда ўтказилган изланишлар натижасида психология фанида бир қатор илмий назариялар (концепциялар) вужудга келдики, уларнинг ҳар қайсиси интеллект муаммосини ўзига хос тарзда тушунтиришга ва талқин қилишга олиб келади:

  • Узлуксиз равишда ўтказилган изланишлар натижасида психология фанида бир қатор илмий назариялар (концепциялар) вужудга келдики, уларнинг ҳар қайсиси интеллект муаммосини ўзига хос тарзда тушунтиришга ва талқин қилишга олиб келади:
  • муаммо ечими услуби ва стратегияси;
  • интеллектуал операциялар тизими ёки тузилмаси;
  • вазиятларга нисбатан алоҳида ёндашишнинг самарадорлиги ёки маҳсулдорлиги (маънавий, миқдорий ва мантиқий жабҳалар), унинг функционал томонлари, йўналишлари;
  • алоҳида, яккаҳол ёндашиш, билиш жараёнининг шахсдан фаолликни тақозо этиш хусусияти, ҳолати;
  • когнитив услуб шаклланиши имконияти ва бошқалар.

Шахсий кузатишларимизга қараганда, интеллект тараққиёти мана бундай омиллар билан узвий боғлиқ эканлиги кўзга яққол ташланади:

  • Шахсий кузатишларимизга қараганда, интеллект тараққиёти мана бундай омиллар билан узвий боғлиқ эканлиги кўзга яққол ташланади:
  • билиш, ўқиш мотивларининг англашилган ҳамда юксак регулятив даражаларининг мавжудлиги, барқарорлиги, пухталиги;
  • янгиликни қидириш, муаммо ечимини топиш, муайян воситалар танлаш ҳамда тадқиқий ижодий фаоллик намоён бўлиши;
  • мустақил ечишларга эришиш эҳтимоллик даражасининг юксаклиги;
  • илгарилаб кетиб ечиш имконининг мавжудлиги ва «айтиб бериш», луқма ташлаш жараёнида эркинлик, қўрқинч ҳиссининг йўқлиги;
  • юксак нафосат ва маънавий дид тимсоли ҳамда намунасини яратишга нисбатан қобилиятлилик, уларни баҳолаш ва ўлчаш функциясининг туғилиши, унинг бошқарувчанлиги.

Download 61.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling