2-МАВЗУ: КАСБ ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ. Режа: 1.Касбнинг психологик моҳиятини очишда фанлараро интеграциянинг моҳияти. 2. Кузатиш, суҳбат, интервью 3. Варақалар, тестлар, таржимаи ҳол 4. Эксперимент, меҳнат маҳсулини таҳлил қилиш ва бошқалар. Метод сўзи – юнонча methodos бўлиб тадқиқот, текшириш деган маънони беради. Назаримизда юқоридагиларга яна йўл, усул сўзларини ҳам киритиш мумкин. Методлар тадқиқот ишларида ҳам, билим беришда ҳам қўлланилади. Тадқиқий методларнинг 2 та тури мавжуд; - Тадқиқий методларнинг 2 та тури мавжуд;
- 1. Лонгитюд
- 2. Кесимли
- Лонгитюд методи – маълум
- кишилар гуруҳи ёки аниқ кишиларнинг бир хил белгиларига кўра психик хусусиятларини давомли ва мунтазам ўрганишни назарда тутади.
- Кесимли метод – маълумотларни тадқиқотда қатнашувчиларнинг турли гуруҳларига нисбатан таққослаш хосдир. Бу метод орқали синовдан ўтаётгаларнинг кўп миқдорини қисқа вақт ичида қамраб олиши мумкин. Кесимли тадқиқотларни ўтказишда савол-жавоб усуллари, тестлар тажрибалар кенг қўлланилади.
Лонгитюд методи - касбий шаклланишда индивидуал йўлни ўрганишга ёрдам беради. Мазкур метод ёрдамида шахснинг обрў орттириши унинг фаолиятидаги турли хилдаги танқидий ҳолатларини аниқлайди. - Лонгитюд методи - касбий шаклланишда индивидуал йўлни ўрганишга ёрдам беради. Мазкур метод ёрдамида шахснинг обрў орттириши унинг фаолиятидаги турли хилдаги танқидий ҳолатларини аниқлайди.
Психологиянинг методлар тизимини таҳлил этган олимлар қуйидаги методлар гуруҳини таклиф этади. - Психологиянинг методлар тизимини таҳлил этган олимлар қуйидаги методлар гуруҳини таклиф этади.
- 1. Тадқиқотни ташкиллаштириш ва режалаштириш методлари, яъни ташкилий методлар.
- 2. Далиллар тўплаш, илмий маълумотлар олишга қаратилган эмпирик методлар (усуллар).
- 3. Маълумотларни қайта ишлаш усуллари
- 4. Интерпретацион методлар (усуллар).
Do'stlaringiz bilan baham: |