3 гуруҳи - муҳим касбий кўрсаткичда фаолият ва шахс белгиларини ўлчаш. Бу тадқиқий масалани ҳал қилиш учун махсус қобилият тестлари, муваффақият ва таълим тестлари қўлланилади. Бу психометрик усуллар гуруҳидир. - 3 гуруҳи - муҳим касбий кўрсаткичда фаолият ва шахс белгиларини ўлчаш. Бу тадқиқий масалани ҳал қилиш учун махсус қобилият тестлари, муваффақият ва таълим тестлари қўлланилади. Бу психометрик усуллар гуруҳидир.
- 4 гуруҳи - касбий шаклланишнинг хусусиятларини, қонуният ва механизмларини тушунтиришдан иборат. Бу вазифани бажариш усуллари экспериментал усуллардир: яъни лабаратория, моделлаштирувчи ва табиий экспериментлардир.
5 гуруҳ - усуллари тадқиқий маълумотларга миқдорий ишлов беришга йўналтирилган. Уларга математик ишлов бериш усуллари киради: яъни корреляцион, факторли таҳлил ва бошқалар. - 5 гуруҳ - усуллари тадқиқий маълумотларга миқдорий ишлов беришга йўналтирилган. Уларга математик ишлов бериш усуллари киради: яъни корреляцион, факторли таҳлил ва бошқалар.
Генетик усуллар - Генетик усуллар
- Генетик методлар узоқ вақт давомида шахс касбий ривожланишининг ўзгаришларини тадқиқ этиш учун мўлжалланган. Касб психологияда лонгитюд метод, психобиография, индивиднинг касбий шакланишини монографик тасвирлаш усулларидан кенг фойдаланилади. Лонгитюд метод - бир хил ёшдаги синалувчиларнинг уларни ривожланиши жараёнини кўп маротабали тизимли равишда ўрганишдан иборат. Лонгитюд методи инсонлардаги турли хусусият ва сифатларни ўрганиш мақсадида йиллар давомида ўтказилади.
Лонгитюд методи психологияда ХХ асрнинг 20-йилларида шакллана бошлади ва асосан психик генезиси ва болалар, ёшлар психик прагнозини илмий жиҳатдан асослаб бериш учун қўлланилган. Кейинги йилларда (20-30 йил давомида ўтказилган) давомли лонгитюд тадқиқотлари жараёнида деярли қўлланилмаган. Лонгитюд метод бир вақтнинг ўзида бошқа методларни қўлланилишини ҳам назарда тутади. Жумладан, кузатиш, савол-жавоблар, тест, психография, праксимметрия ва ҳоказо. Лонгитюд методи ёрдамида олинган натижалар шахснинг ёшига, иш стажига, тадқиқот ўтказилгандаги ижтимоий иқтисодий шароитларига ҳамда касбий фаолият турига боғлиқ бўлади. - Лонгитюд методи психологияда ХХ асрнинг 20-йилларида шакллана бошлади ва асосан психик генезиси ва болалар, ёшлар психик прагнозини илмий жиҳатдан асослаб бериш учун қўлланилган. Кейинги йилларда (20-30 йил давомида ўтказилган) давомли лонгитюд тадқиқотлари жараёнида деярли қўлланилмаган. Лонгитюд метод бир вақтнинг ўзида бошқа методларни қўлланилишини ҳам назарда тутади. Жумладан, кузатиш, савол-жавоблар, тест, психография, праксимметрия ва ҳоказо. Лонгитюд методи ёрдамида олинган натижалар шахснинг ёшига, иш стажига, тадқиқот ўтказилгандаги ижтимоий иқтисодий шароитларига ҳамда касбий фаолият турига боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |