3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия
Download 1.26 Mb.
|
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология
Агар изда пойафзалнинг фақат олди қисми аксланган бўлса, тагчармнинг умумий узунлигини ҳисоблаш учун, олди қисми кенглигининг қийматини 2,7 сонига кўпайтирилади. Агар изда пойафзалнинг фақат пошна қисми аксланган бўлса, тагчармнинг умумий узунлигини ҳисоблаш учун, пошна қисми кенглигининг қийматини 3,9 сонига кўпайтирилади. д) пойафзалнинг кўриниши, тури ва уни тайёрлаган фирма (агар изда фирма белгиси аксланган бўлса) тўғрисида маълумотларни тўплаш мумкин. Изларнинг йўлакчаси аниқланган бўлса юқоридагиларга қўшимча равишда қуйидагиларни ҳам аниқлаш мумкин: а) изни қолдирган шахснинг жинси тўғрисида қўшимча маълумот олиш мумкин. Ўрта бўйли ва ўртача говда тузилишига эга эркак кишиларда, қадам узунлиги 70см дан 90см гача бўлса, аёлларда 50см дан 70см гача бўлиши аниқланган. Агар оёқ кафти мусбат бўлса, эркакларда юқоридаги шартлар бўйича 18-25° ни, аёлларда эса 12-18° ни ташкил этади; б) харакат хусусиятлари: изларни қолдирган шахснинг юриб ўтганлиги, югиргани, ёки тўхтаб турганлиги; в) бирор оғир юк кўтариб ўтганлиги, бунда изнинг орқа қисми чуқур ботган ҳолда аксланади; г) жисмоний етишмовчиликларнинг мавжудлиги. Оқсаб юрадиган шахснинг касал оёғини қадам узунлиги соғлом оёқга нисбатан кичик бўлади. Бундан ташқари ҳасса, ёғоч излари ҳам кузатилиши мумкин. д) изнинг кўринишини об-ҳаво шароитлари билан боғлаб, унинг ҳосил бўлиш вақти тўғрисида тахмин қилиш мумкин. Қаттиқ ерда чуқур изнинг ҳосил бўлиши, уни ёмғирдан сўнг вужудга келганлигидан далолат беради, агар ботиқ издаги чуқурлик сув билан тўлган бўлса, ушбу из ёмғир ёғаётган пайтда вужудга келганлигидан далолат беради. Ушбу кўрсатилганлар мос равишда қорга нисбатан ҳам тегишлидир. Пойафзал изларининг трасологик экспертизасида ҳал этиладиган саволларнинг намунавий рўйхати. Ҳодиса жойида топилган пойафзал излари бўйича пойафзал изларининг трасологик экспертизаси тайинланади ва унда қуйидаги асосий саволлар ҳал этилади: ҳодиса жойидан олинган пойафзал изи уни қолдирган пойафзални идентификация қилиш учун яроқлими? агар яроқли бўлса, фуқаро К. дан олинган пойафзал билан қолдирилмаганми? Ишнинг моҳияти ва жиноят иши материалларини эътиборга олган ҳолда, эксперт олдига ҳал этиш учун қўйидаги саволлар қўйилиши мумкин: ҳодиса жойида топилган пойафзал излари бир пойафзалдан қолганми ёки ҳар хил пойафзалданми? ҳодиса жойидан олинган пойафзал изи қайси пойафзал турига тегишли? ҳодиса жойидан олинган пойафзал изи қандай ўлчовдаги пойафзал билан қолдирилган? ҳодиса жойида топилган пойафзал изининг из ҳосил бўлиш механизми (югураётгандами, тургандами, юраётгандами) қандай? Юқорида кўрсатилганлардан ташқари бошқа саволларнинг ҳал этиш зарурияти туғилганда, эксперт-криминалистнинг маслаҳати орқали саволларни тузиш тавсия этилади. Бузиш қуролларининг излари ва қулфлар. Бузиш қуроллари ва ускуналар изларини ҳодиса жойида топиш, қайд этиш, олиш ва тадқиқ этиш содир бўлган жиноят ҳодисасининг механизмини тиклаш ва ишлатилган бузиш қуроли ва ускуналарнинг излари бўйича уларни айнанлаштириш мақсадларида ўтказилади. Бунда қуйидагиларга аниқлик киритиш имконияти туғилиши мумкин:а) бузиш қайси усул ва қандай бузиш қуроли ёки ускуна ёрдамида амалга оширилган; б) тўсиқни қайси томонидан бузиш содир этилган; в) бузиш пайтида ёпиш механизми қандай ҳолатда бўлган; г) тўсиқни бузишга қанча вақт сарфланган; д) тўсиқни бузиш учун қандай куч керак бўлган ва уни бир одамнинг ўзи амалга ошириши мумкинми; е) бузиш қуролида тўсиқнинг заррачалари ёки бошқа излар қолган бўлиши мумкинми ва айнан қандай излар ва бошқалар; Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling