3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия
Download 1.26 Mb.
|
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология
Турига кўра:
– фуқаролик (туфли, ярим туфли, батинка, ярим этик, этик); – спорт (кеда, шиппак, кроссовка, махсус этик); – саёҳатчилар оёқ кийими (ботинка, кеда, юмшоқ резинка ботинка, ярим ботинка); – алпинистлар оёқ кийими (махсус ботинка); – ҳарбийлар оёқ кийими (хизмат туфлилари, ярим этик, этиклар). Тузилишига кўра: – таг чарми пошнали; – таг чарми текис. Изларнинг ҳосил бўлиш механизмига кўра: – ҳажмий излар; – юзаки (сиртий) излар. Изларнинг ҳодиса жойида жойлашишига кўра: – якка излар; – гуруҳий изларга бўлинади. Излар йўлакчасида қуйидаги элементлар кўриб чиқилади: ҳаракатланиш йўналиши чизиғи, юриш чизиғи, ўнг ва чап оёқ товони бурилишининг бурчаклари, ўнг ва чап оёқ қадам узунликлари ва қадам кенглиги. Излар йўлакчасининг кўриниши. АБ–ҳаракатланиш йўналиши чизиғи; ВГДЕ–юриш чизиғи; ВАБ–товон бурилиш бурчаги; ВК–қадам узунлиги; КГ–қадам кенглиги. Ҳодиса жойида пойафзал изларини топиш усуллари. Хира кўринувчан пойафзал изларини топиш учун қия бурчак остида тушувчи нурлардан фойдаланиш керак, бунинг учун хонани қоронғилатиб ХЖКК чемоданидаги ёритгич орқали қидириш амалга оширилади. Пойафзалнинг кўринмас излари пойафзалнинг изи қолдирилиши мумкин бўлган жойларда, дактилоскопик кукунлар билан ишлов бериш орқали амалга оширилади. Пойафзалнинг ҳажмли излари бевосита визуал кўздан кечириш давомида аниқланилади. Пойафзал изларини қидиришда жиноятчининг ҳодиса жойидаги харакатлари ҳаёлан моделлаштирилади, жиноятчининг ҳодиса жойига кириш ва ундан чиқиб кетиш жойларига алоҳида аҳамият берилади. Пойафзал тагчармининг ўлчамлари Пойафзал изи қуйидаги қисмлардан иборат: олди қисми, оралиқ қисми ва пошна қисми. Ҳодиса жойида топилган пойафзал изида қуйидагилар ўлчанади: 1- изнинг умумий узунлиги; 2- тагчарм олд қисмининг узунлиги ва кенглиги; 3- тагчарм оралиқ қисмининг узунилги ва эни; 4 - пошна қисмининг узунлиги ва кенглиги. Ҳодиса жойида пойафзал изларини қайд этиш ва олиш қоидалари. Пойафзал изларини ташувчи объектларни из билан биргаликда олиш имконияти мавжуд бўлмаса, ушбу издан ҳодиса жойида нусха кўчирилади. Пойафзал изларининг юзаки изларидан нусха кўчириш учун дактилоскопик тасмадан фойдаланилади. Юзаки излардан нусха олишдан олдин, изни ва унинг атрофини бегона чанг ва заррачалардан тозалаш мақсадида, резинали пуркагич ёрдамида ҳаво билан пуркаш тавсия этилади. Кўпинча нусха кўчиришда қора рангли дактилоскопик тасмадан фойдаланилади. Рангсиз дактилоскопик тасмага қора кукун билан ишлов берилган ёки рангли бўёқ билан ҳосил бўлган изларнинг нусхаси кўчирилади. Пойафзалнинг ҳажмли изларидан гипсли қуйма орқали нусха кўчирилади. Бунинг учун қуйидагилар бажарилади. Пойафзал изидан гипсли нусха тайёрлаш. 1-изнинг сатҳи бегона жисмлардан тозаланади ва изнинг атрофи тупроқ билан чегараланади; 2–гипс қоришмаси тайёрланади; 3–қоришма суюқ ҳолда из сатҳига қуйилади; 4–ёғочдан синч ясалиб, ёрдлиқ учун ип боғланади ва иккинчи қоришма қуюқроқ ҳолда қуйилади; 5- гипс қоришмаси қотганидан сўнг, ковлаб олинади ва оқар сувда яхшилаб ювилади; 6- қуригандан сўнг ёрлиқ бириктирилади. Ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомасида пойафзал изларини қайд этиш тартиби. Пойафзал излари ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомасига қуйидаги тартибда қайд этилади: Изларнинг жойлашуви (икки ўзгармас мўлжалга нисбатан); Из аниқланган юзанинг ҳолати ва хусусиятлари (қор, тупроқ, лой, асфальт ва бошқалар); Изларнинг кўриниши (ботиқ, юзаки); Изнинг шакли (оёқ изи, пойафзал изи ); Изнинг ўлчамлари (излар йўлакчаси бўлса унинг элементларини ўлчамлари); Издаги индивидуль аломатлар; Изни қайд этиш ва олиш усули (гипс қуйма, дактилоскопик тасма); Изнинг нимага ўраб жойлаштирилганлиги. Ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомасидан лавҳа: «Кириш дарвозасидан чап томонга икки метр девор бўйлаб юрганимизда, девордан 50см узоқликда бир дона пойафзал тагчармининг ботиқ изи аниқланди. Ушбу из нам тупроқда, ботиқ кўринишда ҳосил бўлган бўлиб, пойафзалнинг тагчармидаги релъеф нақшлар аниқ аксланган ва қуйидаги ўлчамларга эга: изнинг умумий узунлиги–29 см, олди қисмининг энг катта эни–9см, оралиқ қисмининг энг кичик эни–5 см, пошна қисмининг эни 7см, узунлиги 8 см ни ташкил этади. Ушбу изнинг тупроқга нисбатан чуқурлиги: олди қисмида 1,5 см, пошна қисмида 2 см, оралиқ қисмида 0,5 см га тенг. Пошна қисмининг тугашида эни 1 см бўлган ёй шаклидаги чуқурлик мавжуд бўлиб, унинг юзасида уч дона диаметри 2 мм га тенг чуқурчалар мавжуд, улар орасидаги масофалар мос равишда чап томондан ўлчаганда 2 ва 2,5 см га тенг. Ушбу из “SONY” русумли рақамли фотокамера орқали, масштабли фототасвирга туширилди ва ундан гипсли қуйма орқали нусха олинди. Изнинг нусхаси олинаётганда унга картон қоғоздан тайёрланган ёрлиқ оқ ип билан боғланди. Ёрлиқга ушбу жойнинг манзили, олиниш вақти ёзилди ва иштирокчилар томонидан имзоланди. Пойафзал изининг гипсли қуйма нусхаси қоғозли пакетга солинди ва унинг оғзи оқ ипли арқон билан боғланиб муҳрланди. Пакетнинг юзасига ёрлиқдаги ёзувлар бажарилди ва иштирокчилар томонидан имзоланди». Ҳодиса жойида пойафзал изларини фотосуратга олиш қоидалари. Ҳодиса жойида топилган пойафзал излари топилгандан сўнг биринчи навбатда фотосуратга олинади. Агар излар бир неча бўлиб, излар йўлакчасини ташкил этган бўлса, улар ҲЖКК чемоданидаги рақамли пластиналар орқали рақамланиб фотосуратга олинади, уларнинг ичидан хусусий аломатлари яққол аксланганлиги танлаб олинади ва деталли тарзда фотосуратга олинади. Якка ҳолда топилган из ҳам деталли тарзда фотосуратга олинади, бунда фотокамера из топилган юзага нисбатан параллел равишда жойлаштирилади ва масштабли чизғич ёрдамида деталли фотосуратга олинади. Агар излар йўлакчасини бир кадр билан илғаш имконияти бўлмаса, чизиқли панорама усулидан фойдаланилади. Агар панорамали тасвирга олиш нуқталарини танлашда табиий мўлжаллар бўлмаса –ёғоч, тош ва бошқа объектларни жойлаштириш орқали амалга оширилиши мумкин. Олинган барча фотосуратлар ҲЖКК баённомасига илова қилинади. Пойафзал изларини ўраб жойлаштириш қоидалари. Ҳодиса жойидан олинган пойафзал излари қоғозга, конвертга, картон ёки ёғоч қуттиларга, целофан пакетларга ўраб жойлаштирилади. Барча ҳолатларда, ўраб жойлаштириш воситаларида иштирокчиларнинг, ҳолисларнинг имзолари ҳамда терговчининг муҳри қўйилиши керак. Изларни узоқ жойларга ташиш эҳтимоли бўлган ҳолатларда уларни ўраш воситаларига жойлаштиришдан олдин пахта билан ўраш мақсадга мувофиқдир. Ҳодиса жойида пойафзал изларининг дастлабки тадқиқотида ҳал этиладиган масалалар. Ҳодиса жойида топилган пойафзал изларининг дастлабки тадқиқоти ёрдамида қуйидаги масалаларни ҳал этиш мумкин: 1) ҳодиса жойида қатнашган шахсларнинг миқдори аниқланиши мумкин, бунда ҳар ҳил пойафзал изларининг миқдорига қараб аниқланади; 2) жиноят содир этишда ва ундан сўнг жиноятчининг харакат йўналиши аниқланиши мумкин, бунда изнинг йўналишига эътибор қаратилади; 3) пойафзал изига қараб қуйидаги тахминий маълумотларни тузиш мумкин: а) изларнинг шакли ва ўлчамларига қараб из қолдирган шахснинг жинси тўғрисида маълумот тўплаш мумкин, бунда аёллар оёқ кийми ва эркаклар оёқ киймидаги ўзаро фарқлар эътиборга олинади; б) из қолдирган шахснинг тахминий бўйи тўғрисида маълумотга эга бўлиш мумкин, бунинг учун қуйидаги жадвалдан фойдаланамиз: Пойафзал изи узунлиги орқали одамнинг тахминий бўйини аниклаш жадвали Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling