3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


КРИМИНАЛИСТИК ТРАСОЛОГИЯНИНГ ТУШУНЧАСИ, ПРЕДМЕТИ, ТИЗИМИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Download 1.26 Mb.
bet4/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

КРИМИНАЛИСТИК ТРАСОЛОГИЯНИНГ ТУШУНЧАСИ, ПРЕДМЕТИ, ТИЗИМИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Трасология – криминалистиканинг алоҳида бўлими бўлиб, унинг вужудга келиши кўчманчилар, овчилар, изқуварлар томонидан изларни ўқиш санъатига бориб тақалади. Жиноятларни очишда излар ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги манбалар қадимги дунё ва кейинги даврларнинг ҳужжатларида илк маротаба эслатиб ўтилади. Булар Манунинг қадимги ҳинд қонунлари (эр. авв. II асрдан ва эрамизнинг II асригача), Салик ҳақиқати (V-VI асрлар), Польша ҳақиқати (ХШ аср) ва бошқалар. Рус ҳақиқатида ҳам ўғрини изидан қидириб топиш, жиноят содир этилган жойдаги қон изларининг аҳамияти тўғрисида туркум мақолалар бериб борилган.


Тергов ва суд амалиётида илк бора қўлланган излар оёқ ва қон излари бўлганлигини эътироф этиш учун барча асослар мавжуд. Шу билан бирга қадим замонлардан бошлаб, қўл бармоқларининг излари ҳамда тиш изларига далил сифатида катта аҳамият берилган. Буларнинг ҳаммаси кейинчалик жиноятларни очишда излардан фойдаланиш имкониятини юзага келтирди. Изларни топиш, расмийлаштириш ва олиб қўйиш усуллари ишлаб чиқилди. Трасологиянинг назариясига асос солинди, яъни излар, из ҳосил бўлиши, из белгилари тўғрисидаги таълимотлар бора-бора ривожлана бошлагинлиги боис трассологик эксперизаларни таснифлаш амалга оширила бошлади. Трасологиянинг ривожланишига россиялик криминалист олимлар катта ҳисса қўшганлар. Бироқ трасологиянинг вужудга келиш вақтидан бошлаб ўтган жараён ичида унинг назарий асослари етарлича ривожлантирилмади.
Бинобарин, трасологиянинг бу каби амалий йўналиши ундаги кучли тарафлардан бири бўлишига қарамай, муайян босқичдаги назарий асослари унчалик ўрганилмади. Изларни олишнинг самарали воситалари ишлаб чиқилди. Бироқ уларнинг шаклланиш қонуниятлари ҳаммага ҳам маълум эмас эди, экспертлар идентификацияловчи (айнанлаштирилувчи) белгиларни ўрганиш мақсадида уларни соддалаштиришни уддасидан чиқсаларда, бироқ ҳануз из белгиларини айнанлаштиришнинг аниқ тизимини топмаган эдилар. Хусусан, амалиётда из белгиларига баҳо беришнинг индуктив усуллари тез ривожлана бошлаши ва самарали равишда ўзгариб боришига қарамай, белгиларнинг бузилиш қонуниятлари, уларга баҳо беришнинг миқдорий ва объектив усуллари тўғрисида ҳеч нима маълум эмас эди.
Трасологияда юзага келган бу каби ҳолат унинг бошланғич босқичи учун хосдир. Криминалистиканинг мустақил бўлими сифатида трасология ўтган асрнинг 30-40 йилларида илк бор шакллана бошлади. Трасологияга тааллуқли биринчи манбалардан бири И.С. Семеновскийнинг “Дактилоскопия изларни ҳисобга олиш сифатида” (М., 1923 й) деб номланган рисоласи ҳисобланади. Криминалистика бўйича илк совет дарсликларида (1935 й., 1938 й.) трасологиянинг баъзи умумий масалалари кўтарилган эди. И.Н. Якимов 1938 йилда нашр эттирган дарслигида илк бор бу бўлимга таъриф бериб, уни “трасология” деб аташни тавсия қилди. Шу вақтдан бошлаб “трасология” атамаси кейинги йилларда чоп эттирилган барча дарсликларда қўлланила бошлади.
1947 йилда Б.И. Шевченконинг асари нашр эттирилиб, трасология криминалистиканинг мустақил бўлими сифатида узил-кесил эътироф этилди. Трасологиянинг криминалистик билимларнинг мустақил соҳаси сифатида тан олиниши нафақат унга назарий нуқтаи назардан ниҳоясига етганлигини билдирарди, аксинча трасологиянинг кўпгина муаммолари (изларни талқин этиш, трасологик экспертиза чегаралари ва ҳажмини белгилаш, изларни таснифлаш ва ҳоказолар) бўйича баҳс-мунозаларнинг бошланаётганлигини билдирар эди.
Криминалистикада математик усуллар илк бора қўллана бошлади. Математик усуллардан асосан дактилоскопиядан кўпроқ фойдаланилган. Хусусан, бундан кейинги тадқиқотлар дактилоскопияда математик усулларни қўллашда янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш ва бунинг асосида бошқа турдаги трасологик эксперизаларга тегишли тарзда миқдорий кўрсаткичларни аниқлаш, хусусан экспериментал трасологик тадқиқотларда математик статистика усулларини қўллаш имконини берди. Трасологиянинг ривожланишида микроскопия ва микросуръатга тушириш, рентгенография, инфрақизил ва ультрабинафша ранг нурларда текшириш каби физикавий усулларни қўллаш кабилар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Из қолдирган объектдаги энг майда рельеф бўлакларни аниқлаш ва ўрганиш микроскопик техникасиз умуман эришиб бўлмайдиган вазифа ҳисобланарди. Инфрақизил ва ультрабинафшаранг нурларнинг кўринмас спектрлари кўз илғамайдиган изларни аниқлаш ва қайд этиш учун қўлланса, рентген нурлари қулфлар ва бошқа буюмларнинг ички қурилишини ўрганиш имконини берди.
Трасологиянинг ривожланишида илмий нуқтаи назарда фотосуръатга тушириш, хусусан суд экспертизасида криминологик фотосуръатга олиш кенг ривожланган. Чунончи, бу каби фаолият текширилаётган объектларнинг умумий кўринишини аниқлаш, детал рельефини текшириш ва ўрганиш каби барча трасологик экспертизаларни амалга оширишда қўлланади.
Ҳозирги кунда анъанавий қора-оқ фотосуръатга олиш ўрнига рақамли ҳамда рангли фотосуръатга олиш, излар тасвирини компьютерда қайта ишлаш ва юқори даражада тиниқлаштириш кабилар амалга оширилмоқда.
Трасология фани доирасида изларни ва бошқа объектлар тасвирларини моделлаштириш усулларини қўллаш, изларни ўлчаш ва таққослаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилган. Охирги ўн йиллар ичида амалга оширилаётган экспертизалар турлари тўғрисидаги билимларнинг кўпайиб бориши билан бирга трасология фанини илмий-назарий мувофиқлаштириш жараёни давом этмоқда. Масалан, трасологияга киритилган илмий-назарий янгиликлар қаторига кийим-кечакдаги механик бузилиш изларини текшириш, бутунни қисмларга қараб аниқлаш, қон, овоз фонограммаси, тугунлар, қўл чокларини трасологик нуқтаи назардан тадқиқ этиш шакллари ва ҳоказоларни мисол қилиш мумкин.
Трасология криминалистиканинг мустақил бўлими бўлиб, бошқа турдаги криминалистик экспертизалар учун ўз аҳамиятини йўқотмаган. Трасологияга тегишли маълумотлар, излар ва из ҳосил бўлиши тўғрисидаги трасологик билимлар ҳужжатшунослик экспертизасида муҳр, штамп босма нусхалар, ёзув машинкасида ёзилган ҳужжатлар, полиграфик маҳсулотларни тадқиқ қилиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ҳозирги кунда трасологик экспертиза предметини қуйидагича ифодалаш мумкин:
Трасология – криминалистика фанининг бўлими бўлиб, из ҳосил бўлиши жараёнининг назарий асослари, уларни қолдирган объектларнинг ташқи тузилиши, изларнинг ҳосил бўлиш механизмлари, изларни топиш, ҳисобга олиш ва олиб қўйиш усуллари ва воситалари, шунингдек жиноятларни очиш, тергов қилиш ва олдини олишда амалий аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида излар тадқиқотининг умумий ва хусусий усулларини ўз ичига олади.
Из қолдирадиган объектларнинг турига қараб, изларнинг тўртта асосий гуруҳи ажратилади:

  1. Одам излари;

  2. Қурол, асбоб ва ишлаб чиқариш механизмларининг излари;

  3. Транспорт воситаларининг излари;

  4. Ҳайвон излари.

Шу билан бирга мазкур гуруҳдаги излар ҳам қуйидаги таркибий қисмларга бўлинади:


  1. Download 1.26 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling