3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


Download 1.26 Mb.
bet3/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

Интернет сайтлари

  1. http://akadmvd.uz (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси)

  2. http://lex.uz (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси)

  3. http:// eduportal.uz (Мультимедия умумтаълим дастурларни ривожлантириш маркази)

  4. http://www.connekt.uz (Ўзбекистон умумтаълим портали)

  5. http:// uzsci.net (Илмий таълим тармоғи)

  6. http:// www.ima.uz (Интеллектуал мулк агентлиги)

  7. http:// www.academy.uz (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси)

  8. http:// www.ziyonet.uz (Ахборот таълим тармоғи)

  9. http:// www.uzscience.uz (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси)

  10. http:// uzedu.uz (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги)

  11. http:// www.nuu.uz (Мирзо Улуғбек номидаги Узбекистон миллий Университети)

  12. http:// www.tsil.uz (Тошкент Давлат Юридик Университети)

  13. http:// www.tuit.uz (Тошкент Ахборот технологиялари Университети).



КИРИШ
Мустақиллик йилларида бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари ҳам ғоят шарафли ва масъулиятли йўлни босиб ўтди. Айниқса, кейинги беш йилда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида ички ишлар органларида кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотлар амалга оширилди.
Соҳада амалга оширилган тизимли ислоҳотлар натижасида халқ манфаатларига хизмат қиладиган, замонавий моддий техник воситалар билан таъминланган, юксак билим ва профессионал кўникмаларга эга ватанпарвар кадрларни ўзида жамлаган, энг асосийси, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг кафолати бўла оладиган янги тизим яратилди. Буни турли халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан жонажон юртимизни жиноятчиликдан ҳоли, энг тинч ва осойишта мамлакатлар қаторида кўп бора эътироф этилганида ҳам кўришимиз мумкин.
Президентимиз Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига йўллаган байрам табригида: “Мен Янги Ўзбекистоннинг ички ишлар органлари ходимлари – Ватанимизнинг асл ўғлонлари сифатида замонавий билимларни эгаллаган, маънавий ва маърифий дунёси бой, ҳар қандай хавф-хатарга қарши матонат билан курашишга тайёр, халқимизнинг чин маънодаги ҳимоячилари эканингизга қатъий ишонаман”, деб соҳа ходимлари фаолиятига юксак баҳо бердилар.1
Бу борада, янги авлод ўқув қўлланмаларини яратиш ва олий таълим тизимига кенг татбиқ этиш, олий таълим муассасаларини замонавий ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, жумладан, энг янги хорижий адабиётларни сотиб олиш ва таржима қилиш негизида ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш бугунги кун талаблари.
“Эксперт-криминалистика фаолияти” фани комплекс илмий-техник ва педагогик табиатга эга ва ушбу фанни ўқитишнинг мақсади курсантларда Эксперт-криминалистика фаолияти сохасида чуқур назарий билимларни шакллантириш ва бу асосда уларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги эксперт-криминалистик хизматларига юкланган топшириқларни самарали бажаришлари учун зарур бўлган, криминалистик экспертизаларни ўтказиш бўйича мустахкам кўникма ва малакаларни эгаллашларидан иборат.
Фаннинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: курсантларга криминалистик тадқиқотларнинг илмий ва услубий асоси бўлган криминалистика фанининг қоидалари, категориялари ва принциплари бўйича назарий билимларни тизимли равишда бериш; курсантларда эксперт-криминалистика фаолияти соҳасида муайян техник-криминалистик топшириқларни ҳал этиш мақсадида криминалистик экспертизанинг объектларини тадқиқ этишнинг илмий-техник восита ва услубларини тўғри танлаш ҳамда қўллай билишнинг ўқув, тажриба ва малакаларини шакллантириш.
Курсантларда жиноятларни очиш ва тергов қилишда криминалистик экспертизаларнинг амалий аҳамияти тўғрисидаги ишончни тарбиялаш муҳим вазифа ҳисобланади.
Маърузанинг мақсади: курсантлар ушбу мавзуни ўрганишда криминалистик экспертизаси тушунчаси, унинг предмети, объекти ва вазифаларини ўрганишлари, криминалистик экспертиза ўтказилганда эксперт хулосасини тузилиши, эксперт-криминалистик хизматлари фаолиятида унинг аҳамиятини ҳамда криминалистик экспертизада йўл қўйиладиган хато­лар ва уларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш йўлларини билишлари лозим.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling