3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


ЖИНОЯТЛАРНИНГ МОДДИЙ ИЗЛАРИНИ ТУШУНЧАСИ


Download 1.26 Mb.
bet6/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

ЖИНОЯТЛАРНИНГ МОДДИЙ ИЗЛАРИНИ ТУШУНЧАСИ
ВА ТУРЛАРИ
Ҳозирги кунда трасология объекти сифатида из тушунчасига қўйидагича таъриф берилади: излар – моддий объектлар ташқи тузилишининг аксланиши ва из ҳосил бўлиш механизмини ўз ичига олади.
Жиноятнинг моддий излари қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин:

  • олдин мавжуд бўлган предметларнинг йўқолиши ёки улар ҳолатининг ўзгариши;

  • янги предметлар ва моддалар (жиноят қуроллари, тамаки кукунлари ва бошқалар)нинг пайдо бўлиши;

  • алоҳида предметлар ҳолатининг ўзгариши ёки ташқи таъсир натижасида улар юзасининг ўзгариши (бузилган қулф, оёқ излари, қон томчиси ва бошқалар).

Ўзининг табиатига кўра жиноятнинг моддий излари объективдир.
Жиноятнинг идеал излари одамлар, буюмлар, ҳодисалар ва бошқа моддий дунё объектларининг инсоният онгида акс этилишидир. Жиноятнинг идеал изларини табиати субъективдир.
Трасология фанида моддий излар юқори, умумий даражада икки катта гуруҳга ажратилади:

  • трасологик макрообъектлар; - трасологик микрообъектлар;

Буларнинг ҳар бири қуйдагиларга бўлинади:

Таъкидлаб ўтиш лозимки, трасология биринчи гуруҳдаги изларни ўрганади ва таснифлайди (масалан, қулфлар, бир бутуннинг қисмлари ва бошқалар), унда охирги гуруҳдаги излар унинг учун иккинчи даражалидир.
Чунки, охирги гуруҳнинг тадқиқот масалалари трасологик экспертиза предметини ташкил этмайди. Тадқиқотлар эса физикавий ва физикавий-кимёвий усуллар асосида олиб борилгани учун улар оммавий техник-криминалистик билимлар тизимига кирмайди. Из-моддалар чуқурроқ даражада ўзининг нотрасологик таснифига эгадир. Албатта, айрим суюқ из-моддалар уларнинг пайдо бўлиш механизмини аниқлаш нуқтаи назаридан трасологик қизиқиш уйғотиши мумкин (масалан, қон томирлари ва сачрашларнинг шакли ва топографиясини трасологик тадқиқ этиш ёрдамида жабрланувчига тан жароҳати етказиш вақтида қандай ҳолатда бўлганлигини аниқлаш мумкин).
Акс-излар трасологияда икки асос бўйича таснифланади: келиб чиқиш манбаи ва пайдо бўлиш механизмига қараб. Биринчи асос бўйича улар қуйидагиларга бўлинади:

Пайдо бўлиш механизмига қараб улар қуйидагиларга бўлинади:

  • юзаки ва ҳажмли (қатламли ва қатламсиз); - кўринувчан, кўринмас ва кам кўринувчан; - статистик ва динамик; - локал ва переферик.

Бу гуруҳларнинг ичида яна улар иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш ва мустақил аҳамиятга эга бўлган турли асосларга кўра таснифланиши мумкин:

  • из ҳосил қилувчи объектларнинг кўриниши ва тури; - из пайдо бўлиш вақти; - из ҳосил қилувчи объектларнинг кўриниши; - из ҳосил қилувчи объектларнинг тузилиши ва бошқалар.

Бунда таснифлашнинг асоси кўпинча тизимлаштирилаётган излар хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда танланади.
Из-предметларнинг трасологик таснифи, умумий даражада, объектларнинг аломатлари бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  • жиноят қуроллари (совуқ қуроллар, ускуналар ва фавқулодда буюмлар);

  • ёпувчи ва сақловчи қурилмалар (қулфлар, қўшимча ёпувчи мосламалар);

  • ишлаб чиқариш буюмлари (тугма, сигарет қолдиқлари ва бошқалар);

  • бир бутуннинг ва жуфтнинг қисмлари (автомобиль фараси синиқлари, арқон бўлаклари ва бошқалар).
Пойафзал ва транспорт воситаларининг излари. Ҳодиса жойини кўздан кечиришда пойафзалнинг ўзи ёки қисмлари, пойафзал тагчармининг излари, излар йўлакчалари учраши мумкин. Пойафзал изларини қуйидагича таснифлаш мумкин:

1) шахсига кўра; 2) турига кўра; 3) тузилишига кўра; 4) изларнинг ҳосил бўлиш механизмига қура; 5) изларнинг ҳодиса жойида жойлашишига кўра.
Шахсига кўра:
– аёлларники; – эркакларники.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling