3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия
Газли кесиш аппаратларининг излари
Download 1.26 Mb.
|
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология
Бузиш қуроллари ва ускуналар изларини олиш. Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида бузиш қуроллари ва ускуналарнинг излари аниқланганида биринчи навбатда улар суд фотографиясининг қоидалари бўйича фототасвирга олиниши керак. Кўздан кечириш давомида бузиш қуроллари излари билан бирга улардан қолган қиринди ва бутуннинг қисмлари ўрганилади. Бузиш қуроллари ва ускуналарнинг излари ҳодиса жойидан из ташувчиси билан биргаликда олинади. Агар бунинг имконияти бўлмаса улардан қолиплар тайёрланади. Бузиш қуроллари ва ускуналарнинг изларини баённомада қайд этиш тартиби. Бузиш қуроли ва ускуналарнинг изларини ҳодиса жойини кўздан кечириш баёномасида акс этиш учун қуйидагиларни киритиш керак: 1) бузиш қуроли ва ускуналар излари аниқланган буюмнинг номи ва хусусиятлари (эшик, дереза, девор ва бошқалар); 2) ушбу буюмнинг нимадан ясалганлиги (ёғоч, темир ва бошқалар). 3) изнинг кўриниши ва тури (арралаш, бурғалаш, чопиш ва бошқалар); 4) изнинг шакли (юмалоқ, овалсимон ва бошқалар); 5) унинг ўлчамлари (кенглиги, узунлиги, чуқурлиги); 6) иккита қўзғалмас мўлжалга нисбатан изларнинг жойлашуви; 7) изларнинг хусусиятлари ва уларда бегона моддаларнинг мавжудлиги (қон, бўёқ ва бошқалар); 8) топилган бузиш қуроли ёки ускунанинг номланиши, унинг шакли, ўлчамлари ва белгилари; 9) бузиш қуроли ёки ускунанинг нимадан тайёрланганлиги; 10) изларни олиш ёки улардан қолип тайёрлаш усули; 11) олинган излар ёки бузиш қуроли ва ускуналарни қандай ўраб жойлаштирилганлиги; м) қадоқлаш воситасидаги ёзувлар ва унинг муҳрланганлиги. Кўздан кечириш баённомасида бузиш қуролининг изини тарифлашга мисол. «... Мехмонхона кириш эшиги оқ рангли бўёқ билан бўялган бўлиб, эшик кесакисининг ташқи томонида, хона полидан 105 см баландликда, кесаки қиррасидан ичкари томон 1,5 см узоқликда, учбурчак шаклидаги, томонларининг узунликлари 20х30х10 мм бўлган ботиқ эзилган из мавжуд. Изнинг бир томони қаттиқроқ эзилган бўлиб, ушбу эзилган томон пастга қараган ва 3 мм чуқурликни ҳосил қилган. Изнинг туби текис ва зангни эслатадиган жигарранг ранг қатлами билан қопланган. Ушбу из икки томонидан юқори ва пастки томонлардан ОИ-19 ёритгичи ёрдамида деталли фотосуратга олинди. Кириш эшиги кесакисининг ушбу из жойлашган жойидан 10 см пастдан ва 15 см юқоридан арра билан кесиб олинди. Пастки томонга қора қалам билан “стрелка” белгиси чизилди ва картон қоғоздан ясалган тўртбурчак шаклидаги қуттига жойлаштирилди. Қуттининг оғзи қуйидаги ёзувлар бажарилган оқ қоғоз ёрдамида елимланди: «Ҳамза тумани, А. Ахмедов кўчаси 22 уйда содир этилган ўғирлик факти бўйича олинган бузиш қуролининг изи. Холислар: 1) Алиев А.А. (имзо), 2) Беков Б,Б, (имзо), терговчи (имзо)». Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling