3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


Download 1.26 Mb.
bet18/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

Бузиш қуроли ва ускуналар изларидан қолиплар тайёрлаш. Металл, ёғоч, пластмасса ва бошқа махсулотлардаги бузиш қуроли ва ускуналарнинг ҳажмли изларидан қолип тайёрлаш «К-18», «У-4-21» каби силикон кампаундлар орқали амалга оширилади. «К-18» кампаундига 15-20 %ли рух оксидини аралаштириш тавсия этилади. Агар тўсиқдаги бузиш қуролининг изи анча чуқур бўлса (масалан, бурғалаш излари) кампаунд ветеринар шприци орқали юборилади. Кампаундни шприц орқали юбораётганда бир томони ёпиқ тешикка ҳаво пуфакчаларини кириб қолмаслиги учун асталик билан киритиш тавсия этилади. Кампаунд полимерланганидан сўнг (15-20 дақиқадан сўнг) металл илмоқ ёки бигиз ёрдамида тортиб олинади. Агар из вертикаль текисликда жойлашган бўлса, қалин қоғоздан ёки юпқа тасмадан кампаундни оқиб кетмаслиги учун мослама ясалади ва кампаунд билан мослама тўлдирилгандан сўнг қўл билан енгил босиб қўйилади.

Юзаки изларни ва из ташувчидаги зарраларни олиш тартиби. Ускуналар ва бузиш қуролларининг юзаси ҳисобидан тўсиқларда қолган кукунсимон қатлам излари (кўчган қатлам ёки чўккан қатлам излари) юпқа тасмаларга (дактилоскопик тасмаларга) олинади. Оқ излар қора тасмага, қорамтир излар эса рангсиз ёки оқ тасмаларга олинади. Ҳодиса жойида топилган бузиш қуролларидаги ва бузиш жойидаги из-моддалар, қириндилар ва бошқа микрозаррачалар ҳар бири алоҳида-алоҳида идишларга (пробиркаларга) жойлаштирилиши керак. Ўраб жойлаштириш воситаларида уларнинг қаердан, қачон ва қандай шароитларда олинганлиги тўғрисида маълумотлар ёзилиши керак.

Бузиш қуроллари изларини фотосуратга тушириш қоидалари. Бузиш қуролларини фотосуратга тушириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:


1) дастлаб, бузилган тўсиқ би­лан ҳодиса жойининг бошқа асосий элементларининг ўзаро жойлашишини акс этувчи фотосуратга олиш амалга оширилади;
2) из ташувчини деталли суратга олиш амалга оширилади, бунда объектдаги изларнинг то­по­графияси қайд этилади. Объективнинг оптик ўқи суратга олинаётган сиртга нисбатан перпендикуляр жойлашиши керак;
3) изларнинг ўзи деталли фотосуратга олинади, бунда ҳар бир из алоҳида кадрга олинади. Ёритиш тизимлари билан изларнинг контури ва релъефини аниқ ифодаланишини таъминлаш зарурдир.
Алоҳида излар йирик масштабда фотосуратга олинади. Фотосуратга тушириш жараёнида миллиметрли чизғичнинг жойлашувига алоҳида эътибор бериш керак, чизғич изнинг қандайдир бир қисмини тўсиб қўймаслиги керак, ҳамда объективнинг оптик ўқи из текислигига перепендикуляр равишда жойлашиши керак.
Рельеф хусусиятига эга изларни фотосуратга туширишда қуйидаги схемадан фойдаланиш тавсия этилади.
Чуқурда жойлашган, масалан бурғалаш изларини фотосуратга олиш учун қуйидаги схемадан фойдаланиш тавсия этилади.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling