3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия
Пружинали осма қулф ва унинг қисмлари
Download 1.26 Mb.
|
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккита ригельли пружинали осма қулф ва унинг қисмлари
Пружинали осма қулф ва унинг қисмлари:
1–қулф қутиси; 2–ригель; 3–ригель тили; 4–илмоқнинг қулфланадиган қисмидаги уйиқ; 5–илмоқнинг қулфланадиган қисми; 6–илмоқ; 7–илмоқнинг ўқи; 8–ригель пружинаси; 9–калит учун тешик. Иккита ригельли пружинали осма қулф ва унинг қисмлари: 1–ригельлар; 2–калит учун тешик; 3–ригель ўқи; 4–ригель тили; 5,6–илмоқнинг ёпилувчи қисмлари; 7–ригельлар пружиналари. Эшикларнинг очилганлигини назорат қилиш учун кўп омборхона, дўкон ва бошқаларга назорат қулфлари ҳам ўрнатилади. Бундай қулфлар қуйидаги тузилиш элементларидан ташкил топган: ригельнинг думчаси; ригель ва пружинанинг ўқи; қулф қутисининг асоси; ригель пружинаси; қутининг ён деворлари; илмоқнинг бўш қисми; илмоқнинг қулфланадиган қисми; илмлоқнинг бўш қисми учун тешик; назорат дарчаси; назорат қопқоғи; ригель пружинаси; чегаралагич; калит учун тиргак; қулф қутиси учун тиргак. Сувалдали осма қулфлар пружинали ва назорат қулфларига нисбатан мустахкам ишланган ва кўпинча гараж, омборхоналар эшикларида учрайди. Бундай қулфлар қуйидаги қисмлардан иборат: калит учун таянч; сувалда; думча; ригель тили; қутининг асоси; қутининг девори; илмоқ. Сувалдали осма қулфларнинг калитлари цилиндрсимон стержендан иборат бўлиб, қуйидаги кўринишларда бўлади: бир айланишли калит; бир айланишли ва стержени учида тешиги бўлган калит (калитни тик ҳолатда сақлаш учун); икки айланишли калит. Улар қуйидаги элементлардан ташкил топган: калит тишининг уйиқлари; калитнинг тиши; стержень; калитнинг қулоғи; калитнинг ушлагичи; калит тишидагти ариқча; калитни тик ҳолатда сақлаш учун стержен учидаги тешик. Цилиндрли осма қулфларнинг қутиси яхлит қуйилган ҳолда учрайди ва қуйидаги элементлардан ташкил топган: илмоқнинг пружинаси; илмоқ чегаралагичи; қулф қутиси; илмоқнинг бўш қисми; илмоқнинг қулфланадиган қисми; ригель тили; думча; таянч ўзагининг (штифтининг) уйилган жойи; цилиндрнинг таянч ўзаги; тиқин; қути пружинаси; қутининг ўзаги (штифти); цилиндр; калит учун тешик; цилиндрнинг ўзаги. Цилиндрли қулфларнинг калитлари ясси ва томонларида жўяклари мавжуд. Ушбу жўяклар орқали калит цилиндрли механизмга жойлашади. Цилиндрли механизм қуйидаги элементлардан ташкил топган: илмоқнинг пружинаси; илмоқ чегаралагичи; қулф қутиси; илмоқнинг бўш қисми; илмоқнинг қулфланадиган қисми; ригель тили; думча; таянч ўзагининг (штифтининг) уйилган жойи; цилиндрнинг таянч ўзаги; тиқин; қути пружинаси; қутининг ўзаги (штифти); цилиндр; калит учун тешик; цилиндрнинг ўзаги. Осма цилиндрли қулфларга «Аблой» типидаги қулфлар ҳам киради. «Аблой» қулфининг цилиндрли механизми ва калити ўзгача кўринишга эга ва қуйидаги тузилиш элементларидан ташкил топган: асосий диск (шайба); механизм қутисидаги кенг уйиқ; асосий дискдаги бўртиқ; қўшимча диск (шайба); қути; тортган ҳолда ушлаб туриш учун мослама; силжимайдиган қилиб ўрнатиш учун стопорли ўзак; асосий дискдаги жўяк (ариқча); қўшимча дискдаги уйиқ; қутидаги тор уйиқ; қулфни қисмларга бўлишдаги арралаш текислиги; чегаралаш учун тиқин; калит; цилиндрли механизм қутиси. Қимматбаҳо нарсаларни сақлаш учун мўлжалланган яшик, сандиқ ва темир сандиқларнинг эшикларида шифрли осма қулфлар кўп ўрнатилади. Шифрли қулфлар одатда рақамлар конфигурацияси орқали очилади, рақамлар эса махсус ясалган дискларга уйиб бажарилган ҳолда бўлади ва қуйидаги тузилишга эга: чегаралагич; илмоқнинг қулфланадиган қисми учун тешик; дискдаги уйиқлар; дисклар; илмоқнинг қулфланадиган қисмидаги бўртиқлар; пружинадек йиғилиб-чўзилиб турадиган шайба; илмоқнинг бўш қисми; илмоқнинг учи; қути; дискдаги уйиқ. Осма қулфларнинг яна бир турига винтли осма қулфлар киради. Винтли осма қулфлар мустахкам ишланади ва кўпинча гараж, омборхона ва бошқа шунга ўхшаш объектларда учрайди. Винтли осма қулф қуйидаги элементлардан тузилган: қути; қутидаги ригель учун тешик; калит учун тешик; ригель думчаси; винтли ригель; илмоқнинг қулфланадиган қисмидаги тешик; ригель тили; илмоқнинг қулфланадиган қисми; илмоқ. Бузиш изларини аниқлаш мақсадида ички ва ташқи қулфларни кўздан кечириш. Ички ва ташқи қулфларни кўздан кечиришда биринчи навбатда қулф тилининг ҳолатига эътибор берилади. Агар у “ёпилган” ҳолатда бўлса, қулф тилининг барча тарафларида ташқи предметларнинг таъсир излари қидирилади. Бундай изларни аниқлаш мақсадларида таянч планкалари ва унинг атрофлари диққат билан кўздан кечирилади. Ички ва ташқи қулфларнинг бузилиши билан боғлиқ жойларда қулфнинг тили, қуттиси ва унинг ички қисмларидаги механизмлар синчковлик билан текширилади. Бундай қулфларни кўздан кечиришда ҳодиса жойида қулфларга калит тиқиш ва уларни очиб-ёпиш мумкин эмас, чунки бундай харакатлар оқибати очгич ёки танланган калит изларининг йўқолишига олиб келади. Сиртқи қулфлар эшикнинг ичкари тарафидан эшик қопламасининг қулф ўрнатиладиган брусининг сиртига ўрнатилади. Шунинг учун ҳам у сиртқи қулф деб аталади. Ҳодиса жойларида бузиш объектлари сифатида энг кўп учрайдиган сиртқи қулфларнинг турларидан бири рейкали сиртқи қулфдир. Сиртқи қулф қуйидаги тузилиш элементларидан иборат: калит учун тешик; ригель пружинаси; қулфни эшикга ўрнатиш учун тешик; ригель пружинасининг йўналтирувчи стержени; ригель думчасидаги чуқурчалар; қутидаги кесилган жой; ригельни қайд этиш винти; ригель тили; қулф планкаси; қулфни эшикга ўрнатиш учун тешиклар; ригель думчаси; ригельдаги кесилган уйиқлар. Кўп жойларда эшикларга ички қулфлар ўрнатилади. Ички қулфлар эшик қопламасининг қулф ўрнатиладиган брусини уйиш орқали ўрнатилади ва шунинг учун ҳам ички қулф деб номланади. Ички қулфнинг цилиндрли ва сувалдали кўринишлари энг кўп тарқалган. Сувалдали қулфларнинг асосий механизми бир неча устма-уст жойлашган сувалдалардан ташкил топган бўлади. Сувалдали қулфлар қуйидаги тузилиш элементларидан иборат: фиксаторнинг ролиги; пружина; вилка; таянч планкаси; фиксаторнинг ҳолатини бошқарувчи винт; винт гайкаси; сувалда пружинаси; сувалданинг ўқи; сувалда; ригель тиргаки; ригель; қути асоси; қулф сиртидаги планка. Сувалдали қулфларда эшикни ёпишини таъминлайдиган асосий механизм зульфиндир. Зульфинлар сувалдали қулфларда калитнинг бир айланишига ва калитнинг икки айланишига мўлжаллаб ишлаб чиқилади. Калитнинг икки айланиш билан ёпиладиган сувалдали қулфнинг ригельи қуйидаги тузилиш элементларидан иборат: ригель тили; думча; йўналтирувчи тиргак учун тирқиш; ригель тиргаки; сувалда ўқи учун уйиқ; калит калит қулоқчалари учун уйиқлар. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling