3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


Download 1.26 Mb.
bet22/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

Ички ва сиртқи қулфларни бузишнинг усуллари. Ички қулф ва сиртқи қулфлар одатда қулф тилини сиқиш йўли билан бузилади ва камдан - кам ҳолларда, қулф қутисини бузиш ва очиш йўллари билан бузилади. Чунки бунинг учун қулф жойлашган тўсиқнинг маълум бир қисмини бузиш керак, очиш эса кўпинча калит танлаш, ясама калит ёки қулф очиш учун махсус восита ёрдамида амалга оширилади.


Қулфни очиш - бу қулфнинг алоҳида қисмларини эмас, балки қулф конструкциядаги барча ёпиш механизмларининг ушбу жараён учун кўзланган деталларини ҳаракатга келтиришдир. Охиргиларни қулфларни очиш ёки бузиш эмас, балки маълум воситалар орқали қулфларни очиш дейилса тўғрироқ бўлар эди.
Ички (сиртқи) қулфни бузишда бузиш қуролларининг излари эшикда ҳам қолдирилиши мумкин. Масалан, қулф тилини бузиш қуроли орқали сиқишда трассалар кўринишидаги излар фақатгина қулф тилининг юзасидагина эмас, балки эшик кесакиларининг қулф жойлашган қисмларида ҳам қолдирилади.
Мутахассис-криминалист қулфнинг бузилиш изларини қайд этишни тўсиқдаги бузиш қуролларининг изларини қайд этгандек амалга оширади. Бунда қуйидаги кетма-кетликка риоя қилиш лозим. Фото ва видеотасвир орқали қайд этилгандан сўнг излар кўздан кечирилади, кейин излар аксланган тўсиқнинг қисми кесиб (арралаб) олинади, агар бундай имконият бўлмаса, излардан қолип тайёрланади. Фақатгина шундан сўнг қулф ва унинг қисмлари ечиб олинади.
Қулфнинг очилиши ҳолатида унинг ёпиш механизми қисмларида очишнинг махсус воситалари ва танланган калит излари қолдирилиши мумкин. Лекин улар камдан - кам ҳолларда қулф ташқарисида (масалан, қулфни махсус восита ёрдамида очишда калит жойлаштириладиган тешик атрофида) из қолади. Кўпинча қулф ичкарисида: қути деворларида, цилиндр деворларида, шайбаларда ва бошқаларда из қолдирилади. Бундай изларни аниқлаш мақсадида ҳодиса жойида қулф қутисини очиш ярамайди. Уларни аниқлаш учун қулф қандай ҳолатда топилган бўлса, шу ҳолда эксперт тадқиқоти учун юборилиши лозим.
Топилган ёпиш қурилмалари устида таҳлилий ишларни бажариш натижасида, мутахассис-криминалист икки кўринишдаги криминалистик аҳамиятли ахборотларни аниқлайди: а) далилий (фактик) кўринишдаги; б) мўлжалли (эҳтимол) кўринишдаги. Далилий ахборот (масалан, қулфдаги шикастларнинг сони ва жойлашуви, уларнинг хусусиятлари) кўздан кечириш баённомасида кўрсатилиши лозим. Изларнинг пайдо бўлиши, бузиш қуроли, бузувчининг шахси тўғрисидаги мўлжалли ахборотларни, мутахассис-криминалист дастлабки тадқиқот маълумотномасида қайд этиши ва булар қидирув мўлжалини тузишда қўлланилиши лозим.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling