3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


Download 1.26 Mb.
bet30/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

Сўлак изларининг суд-тиббий экспертизасида ҳал этиладиган саволларнинг намунавий рўйхати. Ҳодиса жойида топилган сўлак излари бўйича суд-тиббий экспертиза тайинланади ва ушбу экспертизада қуйидаги саволлар ҳал этилиши мумкин:


1) Тадқиқотга тақдим этилган объектда (объектларда) сўлак излари мавжудми?
2) Агар мавжуд бўлса, қайси гуруҳга тегишли?
3) Тадқиқотга тақдим этилган объектда сўлак излари мавжуд бўлса, у қандай жинсга мансуб шахс томонидан қолдирилганлигини аниқлаш имконияти мавжудми? Агар мавжуд бўлса, қандай жинсга (аёлгами ёки эркак шахсгами) мансуб?

Терлаш излари. Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида терлаш излари мавжуд бўлган киймлар, пойафзаллар ва бошқа шунга ўхшашлар аниқланиши мумкин. Ушбу излар юқорида кўрсатилган сперма ва сўлак излари каби эксперт тадқиқоти учун олинади. Терлаш излари орқали тернинг гуруҳий тегишлилик масаласи ҳал этилади.

Терлаш изларининг суд-тиббий экспертизасида ҳал этиладиган саволларнинг намунавий рўйхати. Ҳодиса жойида топилган терлаш излари бўйича суд-тиббий экспертиза тайинланади ва ушбу экспертизада қуйидаги саволлар ҳал этилиши мумкин:


1) Тадқиқотга тақдим этилган киймларда (пойафзалда, кўрпа-тушакда, автомашина ўриндиғи ғилофида ва бошқалар) терлаш излари мавжудми?
2) Агар мавжуд бўлса, қайси гуруҳга тегишли?

Одам организмининг бошқа ажратмаларининг излари. Айрим ҳолатларда ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида, одамнинг бурнидан чиқадиган ажратмалар, сийдик ва ахлат изларини ҳам учратиш мумкин. Бундай излар жабрланувчининг киймларида, ҳодиса содир бўлган жойда учраши ҳамда гумонланувчига тегишли бўлиши мумкин. Ушбу изларнинг эксперт тадқиқоти орқали гуруҳий тегишлилик масаласи ҳал этилади. Ушбу излар аниқланган предметлар, кийм ва буюмлар баённомада тарифланади ва олинади. Ушбу излар доғлари пробиркаларга кўчириш усули билан олинади. Иккинчи пробиркага объектнинг ўзидан намуна кўчириб олинади. Агар кўчиришнинг имконияти бўлмаса, нам дока ёрдамида пинцет орқали намуна олинади ва хона ҳароратида ушбу намуна қуритилади ва ўраб жойлаштирилади. Агар излар оқишлар кўринишида топилса, улар қуруқ дока билан артиб олинади ва хона ҳароратида қуритилади. Агар ушбу излар қорда аниқланган бўлса, тоза докага изли қор солинади ва шиша ёки ойна устида қуритилади. Киймлардаги ёки ётар жой буюмларидаги излар из ташувчи билан биргаликда олинади. Агар излар нам бўлса уларни қуритиб сўнг ўраб жойлаштирилади. Ердаги изларини олишда дастлаб олинаётган намуна бегона жисмлардан, қурт қумирсқалардан тозаланиб, тупроқ билан биргаликда кўчириб олинади.


Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling