3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия
Download 1.26 Mb.
|
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошқа излар (тиш излари, чекиш излари ва ҳоказолар).
Одамнинг ажратмалари изларининг суд-тиббий экспертизасида ҳал этиладиган саволларнинг намунавий рўйхати. Ҳодиса жойида топилган одам ажратмалари (сийдик, ахлат, бурун ажратмаси) излари бўйича суд-тиббий экспертиза тайинланади ва ушбу экспертизада қуйидаги саволлар ҳал этилиши мумкин:1) Тадқиқотга тақдим этилган объектда (пробиркада) одам ажратмалари (сийдик, ахлат, бурун ажратмаси) мавжудми? 2) Агар мавжуд бўлса, қайси гуруҳга тегишли? Бошқа излар (тиш излари, чекиш излари ва ҳоказолар). Одамнинг тиш излари ҳам муҳим криминалистик аҳамиятга эгадир. Тиш аппарати ўзининг анатомик тузилиш кучи ва ўзига хос жиҳатлари билан, из ҳосил қилувчи объектда кўпгина аломатлар тўпламини яратадики, булар шахснинг алоҳида хусусиятларини аниқлашга имкон яратади ва у орқали тиш аппаратининг эгасини аниқлаш мумкин. Шунинг учун тишларнинг изларини қайд этиш ва тадқиқ қилишда учрайдиган мураккабликларга қарамасдан, криминалистика амалиётида кенг ишлатилади. Катта ёшдаги одамнинг тиш аппарати 32 тишдан ташкил топади. Лекин ҳодиса жойида кўпинча бир неча олд тишлар излари ёки камдан-кам қозиқ тишлари топилади. Олд тишларининг излари тишлаш ҳаракатларини содир этишда, қозиқ тишлари излари эса қандайдир предметларни сиқиш ҳаракатларини содир этишда аксланади. Криминалистикада тишлаш излари икки турга: тишлаб олиш ва тиш тегизиш изларига бўлинади. Тишлаб олиш излари (динамик тиш излари) тишланаётган объектни юқори жағ қисмидаги тишлардан тўлиқ узоқлаштирганда қолдирилади. Тишлаб олишдаги излар тиш қирраларининг ва тишнинг сиртидаги нотекисликлар ҳисобига ҳосил бўлади. Тиш тегизиш излари (статистик тиш излари) тишланаётган объектнинг қарама-қарши юзасида қолади ва тишнинг ўлчамлари, шакли ва рельефини ойнали акс эттирувчи, босилган чуқур кўринишда қолдирилади. Одатда, тиш тегизиш изларида ҳар икки жағнинг тиш излари аксланади. Агар тиш тегизиш излари фақатгина пастки жағнинг вертикал ҳаракати туфайли ҳосил бўлган бўлса, бундай излар оддий тишлаш изи дейилади. Агар жағ вертикал ҳаракатланиб, сўнг бир томонга ҳаракатланса, мураккаб тишлаш излари қолади. Мураккаб тишлаш излари бўйича шахснинг айнанлигини аниқлаш оддий тишлаш изларига қараганда қийинроқдир. Чекиш излари ва уларнинг турлари. Чекиш изларига ҳодиса жойида қолдирилган қуйидаги излар киради: сигарет ва папирос қолдиқлари, тамаки кукунлари ва чекишдан ҳосил бўлган кул кукунлари, носвай тамакилари ва улардаги туфуклари, гугурт қуттилари ва унинг ёнган чўплари, газ ва бошқа ёқилғилар билан ишлайдиган ёндиргичлар (зажигалкалар), чекиш жойида ва сигарет, папирос қолдиқларидаги сўлак, туфук излари, ҳамда сигарет ва папирос қуттилари, улардаги қўл, тиш излари, Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling