3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


Download 1.26 Mb.
bet33/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

Чекиш изларини кўздан кечириш бўйича тавсиялар. Чекиш изларини ҳодиса жойида топиш қийнчиликлар туғдирмайди. Тамаки махсулотларидаги қўл бармоқ изларини фош этиш учун лаборатория воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади. Сигарет қолдиқларида сўлак изларининг мавжудлиги ҳам ҳодиса жойида аниқланилмайди. Чекиш натижасида ҳосил бўлган кукунлар, ёнган гугурт чўплари, бўш сигарет қуттилари кўпинча кулдонларда, озиқ-овқат идишларида, полда ва дераза ойнаси ташқарисида (ойнадан ташлаб юборишда) топилади. Тамаки махсулотларини чекмшда ҳосил бўлган кукунлар ичида тамаки ўсимлигининг парчаларини ҳам учратиш мумкин, бундай ҳолларда агар кулдонда сигарет қолдиқлари аниқланилмаса, у ҳолда трубка ишлатилганидан далолат беради. Сигарет қолдиқларининг ёнмаган тарафининг шаклининг бутунлиги тишлаш ва эзилиш изларининг йўқлиги ҳамда сигаретанинг охиригача чекилиши, чекувчининг муштук ишлатишидан далолат беради.


Сигарет қолдиқлари ва носвай туфуклари уй подъездлари, автомашиналарни турган жойлари ва жиноятчининг қурбонни кутиш жойларида ҳам топилиши мумкин. Бундай жойларда сигарет қолдиқларининг сони, уларнинг иссиқлик даражаси ҳамда алоҳида тамаки махсулотининг номланиши, ўлчамлари, шакли, хусусиятлари, ранги ва фильтрининг узунлиги, маркировка ёзувлари, лаб помадасининг излари баённомада қайд этилади. Ҳодиса жойида қолдирилган гугурт қуттиларида этикеткаларининг ранги ва кўриниши, материали, ўлчамлари, ҳолати, ёндирилган гугурт чўпларининг сони, улардаги ҳид (бензин ёки бошқа моддаларни ушлагандан сўнг қўлга олинган бўлиши мумкин), бошқа кирланишлар излари қайд этилади.
КРИМИНАЛИСТИК ДАКТИЛОСКОПИЯНИНГ ТАВСИФИ ВА ТАСНИФИ
«Дактилоскопия» атамаси (грекча daktylos – бармоқ ва skopeo – кўраман, кузатаман) илк марта Аргентиналик публицист доктор Франциск Латцин томонидан, биринчи дактилоскопик таснифлаш тизимининг муаллифи Хуан Вучетич (1858–1925) ишлатган «икнафалангометрия» атамаси ўрнига қўлланилган.
Қўл бармоқ излари ҳақидаги таълимотни яратилишининг муқаддимасида Италиялик биолог Марчелло Мальпиги (1628 – 1694) ва таниқли Чех биологи Ян Эвангелист Пуркинье (1787-1869)лар турганлар. Яна бир машҳур француз криминалисти Э. Локар асосланган ҳолда М. Мальпигини “дактилоскопиянинг бобоси” ва Я.Э. Пуркиньени “дактилоскопиянинг отаси” деб атаган эди.
Марчелло Мальпиги 1686 йилда ёзган рисоласида қўл бармоқлари папилляр чизиқларининг илмий асослари ҳақида ёзган. Папилляр чизиқлрни микроскоп остида кузатиб, М.Мальпиги ушбу чизиқлар орасида жойлашган пораларни аниқлади. М.Мальпигидан сўнг, турли олимлар ўзларининг илмий асарларида папилляр чизиқлар ҳақида фикр юритган бўлсалар ҳам, Пуркиньегача ҳеч қайси бир олим, ушбу чизиқлар ҳосил қиладиган нақшлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари билан қизиқиб кўрмаган ҳамда уларни таснифлашга уриниб кўрмаган.
Ян Пуркинье 1823 йилда чоп эттирган “Кўриш органи ва тери тузилишининг физиологик тадқиқотлари ҳақида” деб номланган диссертациясида папилляар нақшларнинг тузилиши ва уларни танислафшга илк бора ҳаракат қилган. Ян Пуркинье папилляр нақшларни таснифлар экан, уларни тўққизта туга ажратган. Папилляр нақшларнинг бу тарзда илк марта таснифлашнинг муаллифи, ўзининг тадқиқотлари келажакда қай даражада улкан аҳамият касб этишини билмаган ҳам бўлса керак. Нима бўлганда ҳам, 1869 йилгача Ян Пуркинье ушбу масалага бошқа қайтмаган ва эътибор ҳам бермаган.
Дактилоскопиянинг кейинги ривожланишига В.Гершель, Г.Фолдс, Ф.Гальтон ва Эдвар Генри каби олимлар ўзига хос ҳисса қўшганлар. Ҳиндистонда йирик амалдор бўлган В.Гершель, маҳаллий аҳоли турли ҳужжатларга имзо қўйиш ўрнига ёки имзодан сўнг, бармоқларининг аксини тушираётганликларига эътибор беради. Ушбу одатга қизиқиб қолган Гершель, ҳар бир бармоқнинг акси ўзига хос ягона хусусиятга, яъни бармоқларнинг акслари идентфикацион аҳамиятга эга бўлишига ишонч ҳосил қилди. Гершель ўзининг ушбу кашфиётини қамоқхоналардан қочган маҳбуслар ва бошқа ҳолатларда одамларнинг шахсини аниқлашда фойдаланган.
Криминалистик экспертизаларни ташкил этиш бўйича улкан ишлар таниқли криминалистлар В.Л. Русецкий, Н.С. Бокариус, С.М. Потапов ва А.А. Сальновлар томонидан амалга оширилган.
И.Н.Якимов ўзининг жиноятларни тергов қилишга оид биринчи қўлланмасида (1924 й.) ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш бўйича айрим назарий асосларни баён қилган ҳамда жиноятларни билвосита далиллар бўйича тергов қилишнинг умумий методларини яратишга ҳаракат қилган.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling