3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия
Download 1.26 Mb.
|
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология
Сперма излари. Жинсий эркинликка қарши жиноятларни тергов қилишда, ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида ёки уларнинг киймларини кўздан кечиришда уруғ суюқликларининг излари аниқланиши мумкин. Сперманинг доғлари кулранг ёки сарғич рангда бўлади. Сперма тушган газламанинг шу жойи қаттиқ, крахмалланганга ўхшаб қолади. Бундай излар ультрабинафша нурлари таъсири остида оқ-кўкамтир рангга тусланади, лекин ушбу люменесценция фақатгина сперма учун хос эмас. Агар ушбу газламалар ёки киймлар ювилган бўлса уларни визуаль равишда ёки ультрбинафша нурлари таъсири остида аниқлаб бўлмайди ва лаборатория текширувига олинади.Сперма изларининг эксперт тадқиқоти ёрдамида, айрим ҳолатларда ушбу изни қолдирган шахснинг қон гуруҳини аниқлаш ва таносил касаллигига чалинганлиги тўғрисидаги масалалар ҳал этилиши мумкин. Тадқиқот учун юборилаётган сперма излари қуруқ ҳолда тақдим этилиши керак. Ҳар бир кийим тоза қоғоз билан ўралиши ва шундан сўнг полиэтилен қопчаларга жойлаштирилиши керак. Сперма изларининг суд-тиббий экспертизасида ҳал этиладиган саволларнинг намунавий рўйхати. Ҳодиса жойида ва одамнинг киймларидаги сперма излари бўйича суд-тиббий экспертиза тайинланади ва ушбу экспертизада қуйидаги саволлар ҳал этилиши мумкин:1) Тадқиқотга тақдим этилган киймда (бошқа объектларда) сперма излари мавжудми? 2) Агар мавжуд бўлса, қайси гуруҳга тегишли? 3) Тадқиқотга тақдим этилган киймда (бошқа объектларда) сперма излари мавжуд бўлса, унинг қон гуруҳини аниқлаш имконияти мавжудми? 4) Агар мавжуд бўлса, қандай қон гуруғига мансуб? 5) Тадқиқотга тақдим этилган киймда (бошқа объектларда) сперма излари мавжуд бўлса, ушбу изни қолдирган шахснинг таносил касаллигига чалинганлигини аниқлаш имконияти мавжудми? 6) Агар мавжуд бўлса, бўйича таносил касаллигига чалинмаганми? Сўлак излари. Сўлак излари сигарета қолдиқлари, конвертларни оғзини махкамлаш жойларида, рўмолча ва бошқа шунга ўхшаш объектларда қолади. Ушбу излар аниқланган объектлар из ташувчи билан бирга олинади ва тадқиқотга қуруқ ҳолатда жўнатилади. Сўлак излари бўйича гуруҳий тегишлилик масаласидан ташқари айрим ҳолатларда жинсий мансублик масаласи ҳам ҳал этилиши мумкин.Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling