3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия
Чекиш изларининг криминалистик аҳамияти
Download 1.26 Mb.
|
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология
Чекиш изларининг криминалистик аҳамияти:1. Ҳодиса жойида топилган тамаки махсулотларини чекиш излари орқали ҳодиса жойидаги шахснинг чекиш одати борлиги, қандай турдаги ва кўринишдаги тамаки махсулотларини чекиши, ушбу шахснинг жинси, чекувчиларнинг сони, чекучининг одатлари аниқланиши мумкин ва қидирув аҳамиятига эгадир.2. Тамаки махсулотларидаги қўл излари, лаб, сўлак излари орқали ушбу тамаки махсулотларини истеъмол қилган шахсни идентификация қилиш мумкин. Чекиш изларининг турлари ва уларнинг вужудга келиши. Чекувчилар одатда, бир ҳил турдаги тамаки махсулотларини истеъмол қилишни хуш кўради. Тамаки махсулотларининг турлари ушбу махсулотларнинг қолдиқларига қараб аниқланади. Фильтрли сигаретларнинг фильтри олдида махсулотни ишлаб чиқувчининг маркаси қўйилади, папиросларда эса — мундштукли қисмида қўйилган бўлади. Агар фильтрли сигарета охиригача (фильтригача) чекилган бўлса, фильтрнинг узунлиги, диаметрини ўлчаш, ранги ва тузилиш хусусиятларини аниқлаш орқали мўлжалли маълумотларни олиш мумкин. Тамаки махсулотларининг маркаси ташлаб юборилган ёки бўлакларга ажралган сигарет қуттиларига кўра ҳам аниқланиши мумкин. Айрим жойларда ўраб чекиш ҳолатларини ҳам кузатиш мумкин. Бундай ҳолатларда қандай қоғозга ўралгани тўғрисида маълумотларга эга бўлиш мумкин.Тамаки махсулотларининг қуттисини очиш ва ташлаш одатлари ҳам турлича бўлиши мумкин. Масалан, қуттини очишда, бир четидан йиртиб очиш ёки шу қисмни қайриб қўйиш мумкин. Айрим одамлар сигарет қуттисини фильтр томонидан эмас бошқа томонидан очилади. Бундай одатдан мақсад қўлнинг кири билан фильтрни ушламасликдан иборат бўлади. Тамаки махсулотларини ташлаб юборишдаги одатлар ҳам турлича бўлиши мумкин: қуттини ғижимлаш, унинг ичига кул ташлаш, унинг ичига туфириш, сигарет қолдиқларини солиш ва бошқалар. Чекишдаги харакатлар тарзини ёки одатларни учга бўлиш мумкин: а) тамаки махсулотларини тайёрлашдаги одатлар. Тамаки махсулотларини тайёрлашда папиросларга антиникотинли патронларни жойлаштириш, пахта тиқиш одатларинини кузатиш мумкин. Папирослардан гашиш ёки мариухана истеъмол қилишда ҳам фойдаланади. Айрим ҳолатларда папиросно қўлда айлантириб тамаки махсулотини маълум қисмини чиқазиб ташлаш одатларини ҳам кузатиш мумкин; б) бевосита чекишдаги одатлар. Ушбу одатларга қуйидагиларни киритиш мумкин: сигарета ёки папиросни тиш билан сиқиб туриш, уларни охиригача қолдирмасдан чекиш ёки маълум бир қисмини чекканидан сўнг ташлаб юбориш. Гугуртдан ёқишда, гугурт чўпини кўпроқ ёнишини кутиб туриш, ёниб бўлган гугрт чўпини қутига қайта жойлаштириш, ёки унинг орқа томонига тиқиб қўйиш; в) чекилган сигаретни ўчириш одатлари. Чекилган сигаретни ўчирмасдан ташлаб юбориш, оёқ билан босиб ўчириш, бирор предметга (ёки пепелницага) босиб ўчириш, ёнаётган қисмидан озроқ юқорида ушлаб эҳтиёткорлик билан ўчириш. Айримлар ёнаётган сигаретани туфириш орқали ўчиради. Сигаретнинг бўш қутилари топилганида уларда бармоқ излари ёки тер-ёғ моддасининг унча катта бўлмаган қисмлари қолдирилади. Оғиз бўшлиғида ушланадиган қисмларида тиш излари, лаб ва сўлак излари вужудга келади. Бўялган лаблардан лаб бўёғи излари қолади. Ҳодиса жойида қолдирилган гугурт қутиларида, ушбу қутининг қандай ишлаб чиқариш корхоналарида тайёрланганлиги, айрим ҳолатларда эса ушбу қутиларда ёзувлар, чизилган расм ёки белгиларни ҳам учратиш мумкин. Айниқса ушбу қутиларда телефон рақамларининг ёзилиши қимматбаҳо ахборотлар ҳисобланади. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling