3-мавзу. Криминалистик трасология. Криминалистик дактилоскопия


Download 1.26 Mb.
bet25/37
Sana30.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1410322
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37
Bog'liq
3 Мавзу Кримин ка Крим трасология

Ҳодиса жойидан олинган қулфларни ўраб жойлаштириш тартиби. Ҳодиса жойида топилган ва ашёвий далилл сифатида олинадиган қулфлар, калитлар ва бошқа ёпиш ёки очиш мосламалари ҳодиса жойида қандай аҳволда топилган бўлса шундайлигича ўраб жойлаштирилади. Уларни ўраб жойлаштиришда бошқа изларни ҳосил бўлишини ва ундаги мавжуд изларни йўқ бўлиб кетмаслигини эътиборга олган ҳолда ўраб жойлаштирилади. Бунда турли ёғочдан, фанердан ясалган мосламалардан, яшиклар ва қалин картон қутилардан фойдаланилади. Ўраб жойлаштиришдан сўнг, қадоқлаш воситаси терговчининг муҳри билан муҳрланади. Агар олинаётган объектларда қўл излари, микрозарралар, биологик табиатли излар мавжуд бўлса, улар из ташувчидан алоҳида олинади ва ўраб жойлаштирилади ёки уларнинг сақланишига кафолат берувчи восита ёрдамида ўраб жойлаштирилади.

Қулфларнинг трасологик экспертизасида ҳал этиладиган саволлар. Қулфларнинг очилиши ёки бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўйича қулфларнинг трасологик экспертизаси тайинланади. Қулфларнинг трасологик экспертизасини тайинлашда, содир бўлган ҳодисанинг моҳиятига қараб эксперт олдига саволлар қўйилади. Қулфларнинг трасологик экспертизасида ҳал этиладиган саволларнинг намунавий рўйхати:


1. Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида олинган қулф қандай турдаги қулфлар турига мансуб? Ушбу қулф техник соз ҳолдами?
2. Тақдим этилган қулфда бузиш излари мавжудми? Агар мавжуд бўлса, қандай усулда бузилган? Ушбу излар тақдим этилган ускуна билан қолдирилмаганми?
3. Қулфдаги бузиш қуролининг излари қандай турдаги бузиш қуроли билан қолдирилган?
4. Қулф қайси тарафдан бузилган?
5. Қулф қандай усул билан очилган?
6. Қулф калит танлаш усулида очилганми?
7. Қулф очгич ёрдамида очилмаганми?
8. Қулфдаги жарохатлар қулфнинг ёпиқ ҳолатида вужудга келганми ёки очиқ ҳолатидами?
Микрообъектлар. Жиноят содир этиш усулини эътиборга олган ҳолда, микрообъектлар мавжуд жойларни аниқлаш ва қидириш тактикасини ишлаб чиқиш учун, содир этилганларни моделлаштириш лозим. Масалан, бузиш билан боғлиқ ўғрилик жинояти содир этилган, хонага кирган, шкафни очган, буюмлар олинган, қутичани очган, пуллар ва қимматбаҳо буюмлар олинган, эшик ташқарисидан овозни эшитиб, дерезадан сакраб қочган. Бузилган эшикни кўздан кечириш лозим (бузиш қуроли зарралари, жиноятчи кийимининг толалари бўлиши мумкин), девор ва полга яхшилаб эътибор бериб, шкафни кўздан кечириш лозим (соч ва кийим, қўлқоп толалари бўлиши мумкин), қутича кўздан кечирилиши лозим (соч ва қўлқоп толалари бўлиши мумкин), дереза кўздан кечирилиши лозим (кийим толалари, соч, тагчарм ва тупроқ зарралари бўлиши мумкин).
Аниқланган микрообъектлар холисларга намойиш этилади, уларнинг сони, жойлашуви, ўзаро жойлашуви, шакли, ранги, ўлчамлари ва бошқа хусусиятлари ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомасида қайд этилиши лозим.
Микрообъектлар аниқланган ҳолларда, уни олишнинг энг қулай ва мақсадга мувофиқ усули уни ташувчиси билан биргаликда ёки ташувчи қисми билан биргаликда олиш усулидир. Зарурат туғилганда, микрообъектлар аниқланган текисликни мустаҳкамлаш мақсадида, у полиэтилен тасма, ялтироқ текис қоғоз орқали ўралади ва атрофи юпқа тасма воситасида мустаҳкамланади. Олинган объект ташувчи полиэтилен пакетга ўраб жойлаштирилади.
Агар дала шароитида бирор предметда микрообъектларни аниқлаш имконияти бўлмаса, лекин унинг мавжудлиги тўғрисида асос бўлса, у ҳолда бундай предмет (масалан, бузиш қуроли, кийимлар ва бошқалар) лаборатория шароитларида тадқиқот учун олинади. Зарурат туғилганда, микрообъект мавжуд бўлиши мумкин ҳудудлар юқорида кўрсатилган усуллар ёрдамида мустаҳкамланади.
Объект ташувчини олишнинг имконияти бўлмаса, микрообъектларнинг ўзлари олинади. Олишнинг техник воситалари микрообъектларнинг ҳолати ва табиатига, объект ташувчининг хусусиятлари ҳамда микрообъектларнинг боғланиш даражаси ва ўзаро жойлашувига қараб танланади.
Микрообъектларни олишнинг асосий техник воситалари: кўриш асбоблари (пинцетлар, скальпеллар, шпателлар, қошиқчалар, ниналар, майин чўткалар), юпқа тасмалар, микрочангютгич, магнит ва электростатик қаламчалар (юмалоқ ва ясси, эбонитли, ойнали, каучукли), капилляр найчалар, микротомизғич, пахта ва бинтлар (стерилланган), микропробиркалар, предмет ойналар. Кўрсатилган воситалар «Капля» махсус тўпламига жойлаштирилган.
Қон ва сперма излари. Қон изларининг криминалистик аҳамияти. Ҳодиса жойида қон изларининг топилиши, кўздан кечирилиши ва уларнинг эксперт тадқиқоти қуйидагиларни аниқлаш имкониятларини беради:

1) қоннинг одамга ёки ҳайвонга тегишлилиги;
2) қонни қайси гуруҳга тегишлилиги ва аниқ одамнинг қон гуруҳига мос келиши;
3) қонни аёл ёки эркак жинсли шахсга тегишлилиги;
4) қон кетиш одамнинг қайси тана аъзосидан бўлганлиги;
5) қоннинг таркибида алкоголь ёки захарловчи моддаларнинг мавжудлиги ва уларнинг миқдори;
6) топилган қон изларининг вужудга келиш механизми (қон кетиш интенсивлиги, қон томчиларининг қандай баландлик ва қандай бурчак остида тушганлиги, жарохат етказилган одамнинг харакатлари, ушбу жарохатлар изи қандай объектларда қолиши мумкинлиги ва бошқалар);
7) қон изларига кўра жиноят содир этиш механизми қандай бўлганлиги ( (жарохат етказиш пайтида жабрланувчи (ёки қурбон бўлган шахс) ва ҳамла қилувчи ўзаро қандай ғолатда бўлган, жарохатларнинг миқдори ва бошқалар);
8) қон изининг вужудга келиш муддати.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling