3-мавзу: маданий ва маънавий мерос
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
madaniyatshunoslik
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Маданият экологиясн
1. Маданият фалсафаси — маданиятдаги мураккаб ва кўпмақсадли жараёнларни таҳлил
қилишда ёндашувнинг энг умумий тамойилларини намоён қилиб, қиёсий таҳлил, таснифлашга асосланади. Маданиятни фалсафий англаш, фалсафий асослаш билан боғлиқ материалистик, позитивистик, объектив идеалистик ва бошқа кўплаб қарашлар мавжуд. Уларнинг ҳар бирида инсоннинг табиат ва ишимоий гуруҳ (социум) оламида жисмоний, маънавий ва руҳий ҳаёт фаолиятининг шаклланиши ва ривожланишини назарий тушунтириш усуллари ва ўзига хос таҳлилий услублари ишлаб чиқилган. 2. Маданиятнинг тузилиш шакли (морфологияси) — инсонга боғлиқ бўлмаган ва жамиятда мустақил мавжуд бўлган маданиятнинг ўзига хос шакли уиинг тадқиқот предмети ҳисобланади. Маданият ривожи жамиятнинг ички қонуниятларига ўзаро боғлиқдир, деб ҳисобловчи маданият морфологияси таққослаш, таҳлил ва бошқа услублар асосида маданият ривожланишининг манбаи ва омилларини очишга уринади. Унинг мавжудлик даври у ёки бу маданиятнинг пайдо бўлишидан то инқирозигачадир. 3. Маданият социологаяси — бирон бир жамиятдаги мавжуд маданиятнинг аниқ жараёнларини ўрганиш билан шуғулланади; бу ҳар хил социологик ахборотларни тўплаш, қайта 4 ишлаш ва таҳлил қилиш билан боғлиқ бўлган маданият жараёнини эмпирик (тажриба) тадқиқ қилишда маълум маданият шароитида кишиларнинг ўзаро муносабатларида, социомаданият вазифаларида намоён бўлади. 4. Маданият тарихи — ҳар бир маданиятни ноёб ва асл ҳодиса сифатида ўрганади; шунингдек, турли маданиятларни ўзаро таққослайди, уларнинг ўзаро муносабати ва ўзаро таъсири, замон ва макондаги уларнинг фарқларини маданий тараққиётидаги ўзига хос ва умумий томонларни тадқиқ этади. 5. Маданият экологиясн — замонавий инсон ҳаёт фаолиятининг барча соҳаларини: инсоннинг индивидуал ҳаётини, жамият ҳаёти, табиат билан ўзаро муносабатларини қамраб олади. Бу маданиятшунослик тадқиқотидаги энг янги фаол ривожланаётган соҳалардан бири. Маданиятшунослик фанининг асосий муаммоси инсон ҳисобланади, зеро маданият - бу инсон яратган нарсалардир. Маданиятшунослик инсоннинг олам билан фаол муносабатини ва бу муносабатлар унинг ҳаёт тарзида намоён бўлишини, шахснинг ижтимоий ва маданий ролини, маданиятлар типологиясини ўрганади. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling