3-мавзу: маданий ва маънавий мерос


Маданиятни инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни ҳамда аҳамияти


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/27
Sana20.10.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1712379
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
madaniyatshunoslik

3. Маданиятни инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни ҳамда аҳамияти. Ижтимоий ҳаётнинг 
таркибий қисми сифатида маданияни жамиятда тутган ўрни, жамиятнинг мазмунига ва тахлил 
қилинаётган ижтимоий борлиқнинг хусусиятларига боғлиқцир. Ижтимоий жараён, кшпиларнинг хатти-
ҳаракати, яъни социал фаолияти маданий идеалларни, қадриятларни, нормаларни қарор топтирилиши 
ёки барҳам берилишида восита вазифасини, шунингдек кишиларнинг ижтимоий ва шахсий 
муносабатларининг шахслараро ва гурухлараро алоқалари шакли вазифасини ҳам бажаради. 
Маданият ижтимоий ҳаётнинг таркибий ва функционал жабҳаларида ифодаланади. Шу жиҳатдан 
жамият маданиятни вужудга келтиради. Жамиятда вужудга келтан маданият қанчалик мураккаблашиб 
бойиб борса, унинг инсонга ва жамиятга таъсири мукаммаллашиб ва нисбий мустақиллиги кучайиб боради. 
Масалан, Антик жамият аллақачон ўтмиш, тарихга айланган бўлса-да, унинг маданияти ҳозирги кунда ўз 
аҳамгиятини сакдаб келмоқда ёки биз бу давр маданиятини ўша вақтдагига нисбатан кўпроқ биламиз. 
Шунинг учун маданиятга жамиятнинг маҳсули, фаолият услуби сифатида қаралса-да, ҳар бир жамиятни 
у ёки бу конкрет маданмятнинг шаклланиш манбаи тарзида ҳам қараш мумкин. 
Ижтимоий тараққиёт фаолият билан маданиятнинг ўзаро муносабатларида ўзгаришларга олиб 
келади. Анъанавий ва индустриал жамиятларда информацион фаолият мустақил соҳани ташкил этган 
бўлса, «компьютер инқилоби» шароитида информациялар, билимлар ишлаб чиқарилиши, янги 
технологиялар яратиш алоҳида турдаги фаолият сифатида шаклланди, информация қимматбаҳо товарга 
айланди. Информацион фаолиятдаги билимлар синтези тизимидаги мураккаб ўзгарипшар муҳим 
қарор топган ғоялар ва қадриятларга таъсир этмоқда. Маънавий маданият информациялари 
заҳиралари тўпланиши оқибатида цивилизация тараққиётида ташкилотчи ва ҳаракатга келтирувчи 
факторга айланди. Бунинг оқибатида фаолият ва маданиятнинг ўзаро муносабатларида ўзгаришлар 
бошланди. Агарда дастлаб маданият фаолиятнинг мазмунига тўлиқ боғлиқ бўлган бўлса, цивилизация 
жараёнлари оқибатида фаолият маданиятни тобора кўпроқ иштирокида шаклланиши кузатилмоқда. 
Жамият тарақққиётида тарихий инерциянинг катта таъсирини ҳам ҳисобга олиш керак. 
Инерциянинг таъсирида инсоният бажарилиши лозим бўлган вазифалардан тамоман богақа нарсалар 
билан машғул бўлади. Чунки жамоа тафаккури қийинчиликлар билан қайта қурилади. Моддий 
бойликларни қисқа вақг ичида йўқ қилиш ва ёки бузиб ташлаш мумкин, лекин маънавий 
қадриятлардан тезда воз кечиб уиинг янгисини қабул қилиб бўлмайди. Россия ва советлар 
империяларининг миллий маънавий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъналаримизни 
«замонавийлаштиршп» соҳасида олиб борган сиёсати оқибати нима билан тугаганлиги кўпчиликка 
маълум. 
Биз маданият ва ижтимоий фаолият бир-биридан мустақил мавжуд бўлмаслиги, маданиятнинг 
тараққиёти масалаларини қисқача кўриб чиқдик, энди маданиятнинг шахс фаолиятидаги ўрни ва 
аҳамияти масаласига тўхтасак. 
Маданият ва шахс нафақат мазмунан бир-бирига яқин бўлган, балки ички ва ташқи томонлари 
жиҳатидан ўзаро мос келувчи тушунчалардир. Шахс муайян маданий муҳитда яшайди ва фаолият 
кўрсатади. 
Қомусий олим Абу Наср Фаробий «Бахт саодатга эришув ҳақида» рисоласида инсон 
камолатида жамоанинг роли катга эканлигини таъкидлаб шундай дейди: «Камолатга бир кишининг ўзи 
ёлғиз (бировнинг ёки кўпчиликнинг ёрдамисиз) эришуви мумкин эмас.Ҳар бир инсоннинг туғма 
табиатида ва унга лозим бўлган ҳар қандай иш ва ҳаракат жараёнида бошқа бир инсон ёки кўпчилик 



билан муносабатда бўлиш, ўзаро алоқа қилиш ҳиссиёти бор, одамзод жинсидан бўлган ҳар қандай 
инсоннинг аҳволи шу: у ҳар қандай камолатга эришувида бошқаларнинг кўмаклашувларига ва улар 
билан бирлашишга муҳтож ёки мажбурдир».Унинг фикрича, инсон ўз-ўзидан бахтли ҳам 
бўлолмайди,камолатга ҳам эришолмайди. «Бу нарса унинг ҳаракатларига, меҳнатига, касб-ҳунар 
эгаллашига, билимига ва фозил жамиятда яшашига боғлиқ», дейди. «Давлатнинг вазифаси 
инсонларнинг бахт-саодатга олиб боришдир, бу эса илм ва яхши ахлоқ ёрдамида қўлга киритилади». 
Фаробий давлатни етук шахс (монархия), етук хислатларга эга бўлган бир неча шахслар 
(аристократия) ва сайланган шахслар (демократия) ёрдамида бошқариш шаклларини қайд этади. 
Фаробий жамият ўз ривожида етукликка томон интилиши, шунинг учун кураш олиб борши ҳам 
хосдир. Шунинг учун маданиятни нафақат қадрлаш ва сақлаш, балки танқидий ўрганиш талаб 
этилади. 
Кайд этилган сабаблар таъсирида муайян ишлаб чиқариш усули хукмронлиги шароитидаги 
тарихан таркиб топган ижтимоий ва маданий мухитда жамият билан индивид ўртасида нисбатан 
ўзгарувчан мувозанат бўлади. Бу мувозанатни ҳосил бўлишида маданиятнинг иштироки 
салмоклидир. Маданият шахсга таъсир этади ва унинг психологик ҳолатини шакллантиради, 
шахснинг харакгерида ва дунёни билишида муқим ўрнашиб қолади. 
Шахс маданият билан қуйидаги сохаларда муносабатда бўлади: 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling