3-mavzu. Mehnаt shаrtnоmаsini o’zgаrtirish, bekоr qilish tushunchаsi. Хоdim tаshаbbusi bilаn mehnаt shаrtnоmаsini bekоr qilish. Mehnаt shаrtnоmаsini ish beruvchining tаshаbbusigа ko’rа bekоr qilish. Reja


Иш берувчининг ташаббусига биноан ходим розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартириш


Download 36.04 Kb.
bet2/5
Sana14.12.2022
Hajmi36.04 Kb.
#1001901
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-мавзу

2. Иш берувчининг ташаббусига биноан ходим розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартириш
Умумий қоидаги кўра, меҳнат шартномасида тарафлар шартлашиб қўйган меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича йўл қўйилади. Шунинг учун қонунда иш берувчи билан ходим фақат истисно тариқасида, муайян ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирдагина, меҳнат шартларини бир тарафлама ўзгартириши назарда тутилган. Юқорида айтилганидек, меҳнат шартномаси тарафларидан бирининг талаби билан меҳнат шартларини ўзгартиришга МКнинг 89 ва 90-моддаларида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
Жумладан, МКнинг 89-моддасида кўрсатилганидек, иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишдаги ўзгаришлар, иш (махсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши каби сабаблар, ходимлар сони ёки иш хусусиятини ўзгартиришга олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ўзгартириши мумкин.
Таъкидлаш лозимки, ушбу моддада қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнат шартлари назарда тутилаётгани йўқ. Эслатиб ўтилганидек, бу шартлар корхонада қонун ҳужжатларига асосан амал қилади ҳамда қонун ҳужжатлари орқали ўзгартирилади. Бизнинг фикримизча, МКнинг 89-моддасида корхонада фақат локал тартибда белгиланадиган ёки меҳнат шартномаси тарафларининг ўзлари белгилаб қўйган меҳнат шартлари назарда тутилади. Бинобарин, иш берувчи МКнинг 89-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлардагина меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақлидир. Акс ҳолда меҳнат шартлари бошқа сабабларга кўра ўзгартирилган бўлса, бундай ҳолда иш берувчининг ҳаракатлари ғайриқонуний деб ҳисобланади.
Мазкур 89-моддада ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартириш пайтида иш берувчи томонидан бажарилиши лозим бўлган қатор талаблар қўйилганки, булар ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган кафолатлар бўлиб ҳисобланади.
Бу кафолатлар қуйидагилардан иборат:
биринчидан, иш берувчи айрим тоифадаги ходимлар учун меҳнат шартларини ўзгартириш борасида корхонадаги ходимларнинг вакиллик органлари билан олдиндан маслахатлашиб олиши лозим;
иккинчидан, иш берувчи келгусида меҳнат шартларини ўзгартириш эҳтимоли ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб тилхат олиши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади;
учинчидан, кўпчилик ходимлар гуруҳи учун меҳнат шартлари ноқулай тарзда ўзгарган тақдирда, иш берувчи маҳаллий меҳнат органига бундай ўзгартиришларнинг сабаби ҳақида маълумот бериши шарт;
тўртинчидан, ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин, бунда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши керак;
бешинчидан, ходим иш берувчи томонидан меҳнат шартлари ўзгартирилганлиги ҳақида судга шикоят қилишга ҳақли;
олтинчидан, низони кўриш вақтида аввалги меҳнат шартларини сақлаб қолиш имконияти йўқлигини исботлаб бериш мажбурияти иш берувчининг зиммасига юклатилади.
Меҳнат кодекси 89-моддасининг 2-қисмида иш берувчи айрим тоифа ходимлар учун меҳнат шартларини ўзгартириш хусусида касаба уюшмаси комитети ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари билан олдиндан маслахатлашиб олиш назарда тутилган.
Аввало шуни айтиш лозимки, ушбу моддада ходимларнинг қайси тоифаси назарда тутилаётганлиги кўрсатилмаган. Шунингдек, маслахатлашиш жараёни ҳам баён этиб берилмаган.
Амалдаги қонунларимиз мазмунидан келиб чиқиб шундай дейин мумкин, бунга асосан давлат томонидан юқори ижтимоий ҳимояга мухтож шахслар назарда тутилади. Булар вояга етмаган шахслар, ногиронлар, кўп болали оналар, 16 ёшга қадар ногирон болалари бор аёллар, шунингдек шу корхонада узоқ йиллик меҳнат фаолиятига эга бўлган шахслар, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган шахслар ва бошқалар. Энг муҳими шундаки, кутилаётган меҳнат шартларининг ўзгартирилиши ҳақиқатда ҳам технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (махсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгариши билан бевосита боғлиқ бўлиши керак.
Маслахатлашишнинг моҳияти шундаки, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси комитетига ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органларига олдиндаги меҳнат шартлари ўзгартирилиши натижасида корхона ходимлари учун юзага келиши эҳтимол тутилган оқибатлар ҳақида ахборот берилади. Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, амалдаги меҳнат қонунчилигида маслахатлашишни қандай тарзда ўтказиш жараёни баён этилмаган. Лекин ушбу модданинг 2-қисми мазмунига қараб мантиқан хулоса қилиб айтиш мумкинки, бу ҳақдаги ахборотлар ходимлар вакиллик органларига уларни ўрганиб чиқиш ва ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида иш берувчига ўз фикрлари-таклифларини маълум қилишдан иборатдир.



Download 36.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling