3-mavzu. Mehnаt shаrtnоmаsini o’zgаrtirish, bekоr qilish tushunchаsi. Хоdim tаshаbbusi bilаn mehnаt shаrtnоmаsini bekоr qilish. Mehnаt shаrtnоmаsini ish beruvchining tаshаbbusigа ko’rа bekоr qilish. Reja


Download 36.04 Kb.
bet5/5
Sana14.12.2022
Hajmi36.04 Kb.
#1001901
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-мавзу

бошқа ишга ўтказиш деганда иш жойи, меҳнат функцияси (мутахассислиги, малакаси ёки лавозими)нинг ўзгарганлиги, шунингдек меҳнат шартномаси тузиш вақтида белгиланган меҳнатнинг муҳим шартлари ўзгарганлиги тушунилади.
Бошқа ишга ўтказиш вақтига қараб иккига бўлинади: доимий ва вақтинча бошқа ишга ўтказиш. Шунингдек, иш берувчининг ташаббуси бўйича бошқа ишга ўтказиш ва ходимнинг ташаббуси билан бошқа ишга ўтказиш мумкин.
Вақтинча бошқа ишга ўтказишнинг қуйидаги кўринишлари мавжуддир:

  1. тарафларнинг келишуви бўйича вақтинча бошқа ишга ўтказиш;

  2. ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш;

  3. иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш.

Меҳнат кодексининг 92-моддасида доимий бошқа ишга ўтказиш тартиби баён этилган.
Доимий бошқа ишга ўтказишга (ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартиришга) унга бошқа ихтисос, малака, лавозимга оид ишни топширишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.
Ушбу модданинг мазмунига кўра, доимий бошқа ишга ўтказиш пайтида ходимнинг мутахассислиги, малакаси ёки у ишлаётган лавозими, яъни унинг меҳнат функцияси ўзгаради. Баъзан бу ҳолатлар сақланган ҳолда унинг иш жойи ўзгаради. Бу айтилган фикрнинг давоми шундан иборатки, ходим бир корхона доирасида бошқа ишга ўтказилиши, шунингдек бошқа жойдаги ишга ўтказилиши мумкин. Шуниси муҳимки, корхона билан биргаликда ёки умуман бошқа ишга ўтказилиши мумкин.
Мазкур модданинг 2-қисмида кўрсатилишича, агар объектив сабабларга кўра, меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифаси доирасида ишни давом эттириш имконияти бўлмаса, иш берувчи ходимга корхонада мавжуд бўлган ишни таклиф этиши лозим. қонунчиликда ишни давом эттириш учун имконият бермайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб қўйилган, чунончи:
-технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган иш ҳажмининг қисқарганлиги ёки корхонанинг тугатилганлиги (МКнинг 100-моддаси 1-банди);
-ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра, бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши (МКнинг 100-моддаси 2-банди);
-мулкдорнинг алмашиши сабабли корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан тузилган меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги (МКнинг 100-моддаси 6-банди);
-шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг ишга тикланиши (МКнинг 106-моддасининг 2-банди) шулар жумласидан бўлиб ҳисобланади. Ходим бошқа ишга ўтишдан бош тортган тақдирда, меҳнат шартномаси умумий асосларда бекор қилинади.
Шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимки, юқорида эслатилганлардан ташқари бошқа ҳолатларда ҳам ўз розилиги билан доимий бошқа ишга ўтказилиши мумкин. Масалан, хомиладор аёллар (МКнинг 226-моддаси), икки ёшга тўлмаган боласи бор аёллар (МКнинг 227-моддаси) аввалги ишларини бажариши мумкин бўлмаган тақдирда, бошқа енгилроқ ёки ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказиладилар.
Парвоз хавфсизлиги назорати бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат нозирлигининг 2001 йил 17 майдаги 161-1-сонли, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 17 майдаги 02-1121-сонли “Олтмиш ёшга тўлган авиация ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролар ва экспериментал авиация ҳаво кемалари экипажи аъзолари вазифаларини бажариш чоғида уларнинг касб фаолиятига рухсат беришдаги чекланишларни киритиш тўғрисида қарори қабул қилинган ва бу ҳужжат 2001 йил 19 июнда 1042-сонли рақам билан Адлия вазирлигида давлат рўйҳатидан ўтказилган.
Ушбу қарорга биноан 60 ёшга тўлган авиация ходимлари томонидан фуқаролар ва экспериментал авиация ҳаво кемаларида парвозни амалга ошириш чоғида улар ўз функцияларини бажаришга йўл қўйилмайди. Шу сабабли бу тоифа ходимлар амалдаги қонунчиликка риоя қилинган ҳолда доимий бошқа ишга ўтказилишлари лозим.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 93-моддасида меҳнат шартномаси тарафлариннг келишуви бўйича вақтинча бошқа ишга ўтказиш назарда тутилади.
Мазкур моддага биноан, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади.
Умумий қоидага асосланган ҳолда тарафлар келишуви бўйича ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилганда унинг мутахассислиги, малакаси, лавозими ва меҳнатнинг бошқа айрим шартлари (масалан, иш ҳақи) ҳам ўзгариши мумкин. Бундай ҳолда вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддати тўғрисида қатъий шарт белгиланади.
Бошқа ишга ўтказиш муддати тугагач, иш берувчи ходимга ўзининг аввалги иши берилиши шарт. МКнинг 94-моддасида ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, унинг иккита шарти мавжуддир.
Ходимнинг вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги илтимоси: биринчидан, агар унинг бу илтимоси узрли сабаблар туфайли келиб чиққан бўлса, иккинчидан, бундай иш корхонада мавжуд бўлса, иш берувчи томонидан қаноатлантирилади. Қонунчиликда узрли сабаблар тушунчаси баён этиб берилмаган.
Қандай ҳолатларни узрли сабаблар деб ҳисоблаш масаласи бевосита иш берувчи билан корхона меҳнат жамоаси ихтиёрида қолдирилган. Шунингдек, вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддати ҳам улар томонидан белгиланади ва корхонанинг локал тарздаги норматив ҳужжатида кўрсатилади. Вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар рўйхати ва бошқа ишга ўтказилганда меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби жамоа шартномасида белгилаб қўйилади, агар бундай шартнома тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ходимларнинг соғлиғи ҳолатига кўра, вақтинча енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказиш, шунингдек хомиладор аёлларни ва икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни вақтинчалик бошқа ишга ўтказиш (Кодекснинг тегишли 218, 226 ва 227-моддалари) каби ҳолатлар ўзига хос хусусиятлари билан фарқ қилади. Бунинг фарқи шундаки, МКнинг 94-моддасига биноан ходим ўз илтимоси бўйича вақтинча бошқа ишга ўтказилади. Мазкур модданинг 3-қисмида эса ходимларни қонунда кўрсатилган ҳолатлар юз берганда, иш берувчи уларни ўз розилиги билан белгиланган тартибга риоя ҳолда, албатта бошқа ишга ўтказиши шарт.
МКнинг 95-моддасида иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш кўрсатилган. Мазкур модданинг мазмунига кўра, ишлаб чиқариш зарурияти туфайли ва бекор туриб қолиш ҳоллари рўй берганда ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади. Бундай ҳолда ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас.
Ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган иш ҳақи тўланади. Бундай иш ҳақи миқдори ходим бошқа ишга ўтказилган бутун давр давомида сақланади.
Бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси, меҳнатга тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдорлари, шунингдек ишлаб чиқариш зарурияти деб ҳисобланадиган ҳолатлар жамоа шартномасида кўрсатилади, агар жамоа шартномаси тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.
Ишлаб чиқариш зарурияти туфайли ёки бекор туриб қолиш ҳоллари юз берган ходим шу корхона доирасида бошқа ишга ўтказилади. Бундай ҳолларда ходимни ишга ўтказиш иш берувчининг ҳуқуқи бўлиб, ходим учун мажбурийдир. Бундай ҳолларда бошқа ишга ўтишдан бўйин товлаш томонидан меҳнат интизомини бузиш деб саналади ва бунинг учун ходим интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Меҳнат қонунчилигида тиббиёт муассасаларининг ташаббуси билан бошқа ишга ўтказиш назарда тутилган. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги 1996 йил 29 августдаги қонунининг 36-моддасида кўрсатилишича, вақтинча меҳнатга қобилиятсизликни экспертизадан ўтказишда ходимни унинг соғлиғига қараб вақтинча ёки доимий равишда бошқа ишга ўтказиш зарурати белгиланади.
Шу асосда тиббий хулоса берилади.
Соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказишга мухтож ходимларни иш берувчи вақтинча бошқа ишга ўтказиши шарт. Ходим тиббий хулосага мувофиқ ўз розилиги билан вақтинча шундай ишга ўтказилади.
Соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилганда ходимларнинг шундай ишларга ўтказилган кунидан бошлаб икки хафта мобайнида аввалги ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.
Сил касаллиги ёки касб касаллигига чалинганлиги сабабли қамроқ ҳақ тўланадиган вақтинча бошқа ишга ўтказилган ходимларга шу ишга ўтган вақт учун, лекин икки ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида касаллик варақаси бўйича янги ишда бериладиган иш ҳақига қўшилганда ходимнинг аввалги ишидаги тўлиқ иш ҳақидан ошиб кетмайдиган миқдорда нафақа тўланади. Башарти касаллик варақасида кўрсатилган муддатда иш берувчи бошқа иш топиб беролмаган бўлса, у ҳолда шунинг оқибатида бекор ўтган кунлар умумий асосларда нафақа тўланади.
Иш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилганлиги муносабати билан вақтинча камроқ ҳам тўланадиган ишга ўтказилган ходимларга уларнинг соғлиғи шикастланганлиги учун жавобгар бўлган иш берувчи аввалги иш ҳақи билан янги ишда оладиган иш ҳақи ўртасидаги фарқни тўлайди.
Қонун ҳужжатларида соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини ҳоли этадиган кам ҳақ тўланадиган ишга ўтказилганда аввалги ўртача ойлик иш ҳақини сақлаб қолиш ёки давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бошқа ҳолларда нафақа тўлаш назарда тутилиши мумкин.
МКнинг 226-моддасида таъкидланганидек, тиббий хулосага мувофиқ, хомиладор аёллар енгилроқ ёхуд ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган бошқа ишларга ўтказиладилар. Бунда аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли соғлиғини сақлаш тўғрисида” 1996 йил 29 августдаги қонунига мувофиқ, тиббиёт муассасалари томонидан ходимни бошқа ишга ўтказиш зарурати аниқланиб, тегишли хулоса берилади. Вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун ана шу тиббий хулоса асос бўлади.
Аёлларга бундай иш бериш масаласи ҳал этилгунга қадар, улар ана шу сабабдан ишга чиқмаган барча иш кунлари учун ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилиши лозим.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш тегишли тартибда расмийлаштирилади (МКнинг 96-моддаси).
Бошқа доимий ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришлар асос бўлади.
Бошқа доимий ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқ меҳнат шартномасига киритилган ўзгартиришларнинг мазмунига тўла мувофиқ ҳолда чиқарилади ва ходимга маълум қилиниб тилхат олинади.
Вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун муддати кўрсатилган ҳолда буйруқ билан расмийлаштирилади.
Меҳнат шартномасининг тарафлари келишувига биноан ҳамда ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун унинг аризаси асос бўлади. Хомиладор аёлларни, 2 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун эса уларнинг аризаси ва тиббий хулоса асос бўлади.
Ходимни иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун ишлаб чиқариш зарурияти ёки ишда бекор туриб қолиш фактларининг мавжудлиги асос бўлади.
Вақтинча бошқа ишга ўтказишлар меҳнат шартномасида акс эттирилмайди.
Меҳнат шартларини ўзгартириш, шунингдек иш жойини ўзгартириш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгартиришлар асос бўлади.
Меҳнат шартномасида муайян иш жойи аниқ кўрсатиб қўйилган ҳолларда иш жойини ўзгартириш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгартиришлар асос бўлади.
Меҳнат шартларини ўзгартириш пайтида ходимлар вакиллик органи билан иш берувчи ёки унинг вакиллик органлари ўртасида юзага келувчи ихтилофлар жамоа меҳнат низоларини ҳал этиш учун белгиланган тартибда кўриб ҳал этилади. Ходим билан иш берувчи ўртасида меҳнат шартларини ўзгартириш, бошқа ишга кўчириш масалаларида вужудга келадиган низолар якка меҳнат низоларини кўриб чиқиш тартибида меҳнат низолари комиссияси, суд томонидан тегишли ҳолларда эса бошқа органлар томонидан кўриб ҳал этилади.


Download 36.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling