3-mavzu. Mehnаt shаrtnоmаsini o’zgаrtirish, bekоr qilish tushunchаsi. Хоdim tаshаbbusi bilаn mehnаt shаrtnоmаsini bekоr qilish. Mehnаt shаrtnоmаsini ish beruvchining tаshаbbusigа ko’rа bekоr qilish. Reja


Ходим талабига биноан меҳнат шартларини ўзгартириш


Download 36.04 Kb.
bet3/5
Sana14.12.2022
Hajmi36.04 Kb.
#1001901
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-мавзу

3. Ходим талабига биноан меҳнат шартларини ўзгартириш

Амалдаги меҳнат қонунчилигида муайян вазиятлар мавжуд бўлганда меҳнатнинг шартлари ходим талабига биноан ўзгартирилиши мумкинлиги кўзда тутилган. Бунинг учун муайян вазиятлар мавжуд бўлиши керак ва булар аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.


МКнинг 90-моддасининг 1-қисмига мувофиқ, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда ходим иш берувчидан меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир.
Шундай ҳолатлар МКнинг 218, 226, 227, 228, 229, 230, 232 ва бошқа моддаларида назарда тутилган.
Булардан ташқари, 90 моддада айтилганидек, бундай ҳолатлар бошқа норматив ҳужжатларда ҳам, чунончи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, Фармойишларида ҳам кўрсатилган бўлиши мумкин. Бу эса эслатилган ҳолатлардан айримлари хусусида тухталиб ўтамиз. МКнинг 2281-моддаси мазмунига мувофиқ, 3 ёшга тўлмаган болалари бор, молиявий жиҳатдан бюджет ҳисобидан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш хафтасининг 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади ва иш ҳақи тўлиқ миқдорда тўланади. Ушбу мисолдан маълум бўладики, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида”ги 1999 йил 14 апрелдаги қонуни билан айрим тоифа аёллар учун иш хафтасининг 40 соатлик муддати 35 соатлик қисқартирилган муддат қилиб белгиланди. Шу муносабат билан меҳнат шартномасининг иш вақти муддатига тегишли шарти ходим талабига биноан ўзгартирилиши шарт.
Юқорида айтиб ўтилганидек, меҳнатнинг шартлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонлари, қарорлари, Фармойишлари асосида ҳам ходим талабига биноан ўзгартирилиши мумкин. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилар таркибининг маошини ошириш тўғрисида” 1999 йил 20 июлдаги Фармонига мувофиқ, уларнинг маоши 1999 йил 1 сентябрдан бошлаб Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг разрядлари бўйича бир разрядга юқори кўтариш хисобига оширилиши белгиланди. Демак, ходим энди ўз маошининг оширилишини талаб қилиш, яъни меҳнатнинг иш ҳақи билан боғлиқ шартини ўзгартиришни талаб қила олади.
Меҳнат қонунчилигида аксарият оширилган ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган ходим меҳнатнинг шартини ўзгартиришни талаб қилиши мумкин. Масалан, ходимга ТМЭК томонидан ногиронлик гуруҳи белгиланди. Ходим иш вақтини қисқартириш, 30 календарь кундан иборат меҳнат таътили берилишини ва бошқалар талаб қила олади.
Айни вақтда ходимнинг талаб қилиш ҳуқуқи жамоа келишувларида, шунингдек корхонада қабул қилинган локал ҳужжатларда ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин.
Масалан, рафиқалари хомиладорлик ва туғиш отпускаларига чиққан вақтда эрлари учун қисқартирилган иш куни ёки иш хафтаси белгилаш жамоа шартномасида назарда тутилган бўлиши мумкин.
Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги аризаси берилган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши лозим.
Ходимнинг бу талаблари рад этилган тақдирда, иш берувчи унга рад этишнинг сабабини маълум қилиши керак. Ходимнинг талабларини рад этиш сабабларини унга маълум қилмаслик хусусида шикоя қилиш учун тўсиқ бўла олмайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, меҳнат шартномасида шартлашиб олинмаган иш жойини ўзгартириш меҳнат шартларини ўзгартириш деб ҳисобланмайди ва бу ҳақда ходим билан келишиш талаб қилинмайди (МКнинг 91-моддаси).
Чунки иш жойи меҳнат шартномасининг зарур шарти ҳисобланиб, МКнинг 73-моддасида кўрсатилганидек, меҳнат шартномаси тузиш чоғида ходим билан иш берувчи томонидан аниқ келишиб олинади. Ушбу модданинг мазмунига кўра, меҳнат шартномасида келгусида ходим меҳнат қилиши лозим бўлган аниқ бир корхона ёхуд унинг алоҳида таркибий бўлинмаси, яъни филиали, участкаси, ваколатхонаси ва ҳ.к.лар кўрсатиб қўйилади. Аммо иш жойини ўзгартириш деганда ҳамма вақт корхонанинг ўзгарганлигини тушуниш керак эмас. Чунки бундай ҳолда меҳнат шартномаси, албатта бекор бўлади. Меҳнат шартномасида шартлашиб олинган иш жойи ўзгартирилганда эса асосан корхона таркибий бўлинмасининг (бўлим, цех, участка, филиал, ва ҳ.к.лар) ўзгарганлигини тушунилади. Муҳими, иш жойи ўзгартирилганда меҳнат шартномасининг бошқа барча шартлари сақланиб қолади. Бинобарин, бу хусусла юридик адабиётларда айнан бир хил фикр мавжуд бўлиб, унинг мазмуни шундан иборатки, меҳнат шартномасида корхонаннинг муайян таркибий бўлинмаси, механизм ёки агрегатда ишлаш қайд этилмаган бўлса, иш берувчи ходим билан келишмасдан туриб, унга шартномада шартлашилган мутахассислик, малака ёхуд лавозим бўйича корхонанинг ажралиб чиқмаган бўлинмасида ёки бошқа механизм ёхуд агрегатда ишлашни топшириши мумкин. Агар меҳнат шартномасида бу ҳақда аниқ келишиб олинмаган бўлса, иш берувчи ходимнинг меҳнатидан корхонанинг таркибий бўлинмасида фойдаланиши мумкин бўлади.

Download 36.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling