3-мавзу. Минерал тоғ жинсларининг пайдо бўлиши р е ж а: Минераллар ҳақида умумий тушунча
Минералларнинг физикавий хоссалари қуйидагилардан иборат
Download 24.49 Kb.
|
1 2
Bog'liq2 5373000144516027011
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
Минералларнинг физикавий хоссалари қуйидагилардан иборат:
1.Ранги: Минераллар ниҳоятда хилма-хил рангда: яшил, сариқ, қизил, қора, пушти ва бошқа рангларда учрайди. Минераллар ранги, баъзан, икки рангнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Бундай минераллар оч сариқ, қорамтир, яшил оч яшил, тўқ қизил ва ҳоказо минераллар деб аталади. 2.Тиниқ-тиниқмаслиги. Минераллар кристали пластинкачасининг нур ўтказиш даражасига қараб, тиниқ, ярим тиниқ, хира ва тиниқмас хилларига бўлинди. Масалан, тоғ хрустали, гипс, ош тузи, флюорит тиниқ минералларга: опал, хальцедон – ярим тиниқ, дала шпати – хира: пирит, магнетит-тиниқмас минералларга киради. 3.Ялтироқлиги. Минералларнинг сирти ёруғлик нурини маълум даражада қайтаради. Баъзи минералларнинг сирти хира, бошқа минералларнинг сирти эса ялтироқ бўлади. Минералларда шишасимон металлсимон садафсимон кул ранг тусдаги ялтироқлик кўпроқ тарқалган. 4.Ёпишганлиги. Минералларнинг қўшилиш жойидан варақ-варақ бўлиб ажралиш ёпишганлик дейилади. (3 расм). Ёпишганлик минераллар кристалида бир неча хил бўлади: ўта мукаммал, мукаммал, номукаммал ёпишганликлар. Епишганлик баъзи минералларда мутлақо бўлмаслиги ҳам мумкин. 5.Синиши. Минералларнинг энг муҳим белгиларидан бири синишдир. Минераллар синдирилганда ёки бўлганда ҳосил булган текис ёки нотекис юза минералларнинг синиш хоссаси деб аталади. Синиш бир неча хил бўлади: ғудур синиш-чиғаноқнинг ички юзасига ўҳшайди. Буни кварц, опал ва бошқаларда кўриш мумкин. Чукиртак синиш-бунда минералларнинг синган юзасида майда тикан йўллари сингари чизиқлар ҳосил бўлади. Бу асбест, кремний минералларида кўринади. Чангли синиш-синиқ юзасида чанг зарралари ёпишиб қолганга ўхшайди (каолин). 6.Зичлиги. Минералларни белгилашда уларнинг зичлиги ҳам катта аҳамиятга эга, минералнинг зичлиги унинг шу ҳажмдаги сувдан неча марта оғир ёки енгиллигини кўрсатади. Минералларнинг зичлиги бир-биридан катта фарқ қилади. Масалан, нефтнинг зичлиги 0,8 г/см3 га, олтинники-18,2 г/см3 га платинаники эса 19 г/см3 га тенгдир. Минераллар зичлигига кўра қуйидагича бўлиши мумкин: енгил минераллар (зичлиги 2,5 гғсм3-ғипс, галит ва бошқалар), ўртача зичликдаги минераллар (зилиги 2,5 дан 4 г/см3 гача – кварц, дала шпати, слюда ва бошқалар) ва оғир минераллар (зичлиги 4 г/см3 дан катта) – рудавий минераллар ва хоказо). Зичлиги 2,5 дан то 9 г/см3 гача бўлгн минераллар кўп тарқалган. 7.Қаттиқлиги. Минералларни ўрганишда уларнинг физикавий хоссалари ичида қаттиқлиги катта аҳамиятга эга минераллнинг қаттиқлиги маълум бўлган бошқа минераллар юзасига суриш ёки уни тирнаш йўли билан аниқланади. Қаттиқликни аниқлаш учун ишлатиладиган маълум қаттиқликдаги минераллар асосида Ф. Моос қаттиқлик шкаласи тузилган (1 жадвал). Масалан, магнитавий темиртошнинг қаттиқлигини аниқлаш керак булсин. Бу минерални дала шпати тирнайди (чизади, лекин у дала шпатини тирнамайди. Демак, дала шпати магнитавий темиртошдан қаттиқ экан. Лекин қаттиқлик шкаласида дала шпатидан аввал келадиган апатит магнитавий темиртошни тирнамайди. Шундай қилиб, магнитавий темиртош қаттиқлик жиҳатидан апатит билан дала шпати орасида туради, яъни унинг қаттиқлиги тахминан 5,5 г тенг. Далада текшириш практикасида, кўпинча, бу минераллар ўрнига «қаттиқлик ўринбосарлари» ишлатилади:
«Қаттиқлик ўринбосарлари» ёрдамида турли минералларнинг қаттиқлигини тахминан билса ҳам аниқлаш мумкин. Баъзи минералларда алоҳида физикавий хоссалар, масалан мўртлик, силлиқлик, магнитавийлик, таъм, ҳид ёглилик ва бошқа хоссалар ҳам бўлади. Бу хоссалар баъзи минераллар учун хос белги бўлиши ҳам мумкин, масалан, галит (ош тузи) – шўр, олтингугурт-хидли, тальк-ёғли ва хоказо. «Минерал» деб бир ёки бир неча элементларнинг табиий бирикмаларига айтилади. Минераллар фақат битта элементдан (олтингугурт, олтин, платина) ёки бир неча элементдан ташкил топган бўлиши мумкин. Минералларни минералогия фани ўрганади. Минералогия «минера»– маъдан, жавоҳир ва «логос»–билим, таълимот сўзларидан олинган бўлиб минералларнинг табиий шароитда пайдо бўлиши, таркиби, ўзгариши ва уларни аниқлаш усуллари тўғрисидаги фандир. Минераллар табиатда қаттиқ (олмос, кварс, ёқут, феруза ва бошқалар), суюқ (сув, нефт, соф симоб) ва газ (метан, этан, пропан ва ҳ.к.) ҳолда учрайди ва турли геологик жараёнларда ҳосил бўлади. Бундай жараёнларга «магма» деб аталувчи, эрнинг чуқур қисмидан (200–250 км) кўтарилиб ер пўсти ичкарисида кристалланиб ва ер юзасига отилиб чиқиб совуб қотадиган, қизиган (1500 °C) хамирсимон массанинг фаолияти ҳамда ундан ажралиб чиққан, элементларга бой эритмалар ва газлар билан боғлиқ жараёнлар киради. Бундан ташқари минераллар денгиз ва океан сувларидаги элементларнинг бирикиб чўкмага тушиши (ош тузи–галит, гипс ва бошқалар) ёки ўсимлик ва ҳайвонлар фаолияти натижасида ҳам ҳосил бўлади (қаҳрабо, марварид, нефт ва ҳ.к.). Ҳар бир минерал ўз номига эга. Уларга номни минерални топиб уни ўрганган олим томонидан қўйилади. Минерал номига давлат, миллат, вилоят, туман, олим, космонавт (авитсенит, берунит, узбекит, туранит, шорсуит, гагаринит ва ҳ.к.) номи қўйилиши мумкин. Ҳозирги вақтда 3000 дан ортиқ минерал маълум бўлиб, улардан 450 га яқини табиатда кенг тарқалган, қолганлари кам учрайди. Минерал ҳосил қилувчи элементлар ичида О (кислород) биринчи ўринда туради. Ундан ташқари қуйидагилар: Н (водород), Си (кремний), Аl (алуминий), Fе (темир), Cа (кальций), Мg (магний), На (натрий), К (калий), Тi (титан), C (углерод), Мn (марганетс), P (фосфор), S (олтингугурт), Cu (мис), Pb (қўрғошин) минерал ҳосил қилувчи асосий элементлар ҳисобланади. Қуйидагилар оз миқдорда минерал ҳосил қилади: Нб (ниобий), Та (тантал), Be (бериллий), Ni (никел), Cо (кобалт). Минерал ҳосил қилмайдиган, лекин минералларнинг кристалл панжарасида жойлашган элементлар ҳам бор. Улар Rb (рубидий), Rе (рений) каби элементлардир. Минералларнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти бениҳоя улкандир. Иқтисодиётнинг бирор-бир соҳаси йўққи, минерал ёки ундан тайёрланган буюм ишлатилмаса. Масалан, магнетит ва гематитдан чўян ва пўлат олинади, фосфорит ва апатитлар қишлоқ хўжалигида ўғит сифатида, олмос техникада ва феруза, ёқут минераллари эса заргарликда ва ҳоказоларда фойдаланилади. Бир ёки бир нечата минераллардан ташкил топган табиий бирикмаларга тоғ жинси дейилади. Минерологик таркиби жиҳатидан қуйидагиларга бўлинади: Мономинерал тоғ жинси. Полиминерал тоғ жинси. Мономинерал тоғ жинслари деб бир минераллдан ташкил топган тоғ жинсларига айтилади. Мисол, мармар, гипс. Полиминерал тог жинси деб икки ва ундан ортиқ минералдан ташкил топган тоғ жинсларига айтилади. Мисол, гранит, базалт, лёсс. Тоғ жинслари ҳосил бўлиши шароитига қараб учга бўлинади: Магматик тоғ жинси; Метоморфик тоғ жинси; Чўкинди тоғ жинси. Назорат саволлариМинерал деб нимага айтилади? Минералларнинг ер юзасида неча сони мавжуд? Минераллар қандай ҳосил бўлади? Минераллар неча хил тури бор? Тоғ жинсларининг асосий таркибини ташкил қилувчи минераллар сифатида қанча минерални биласиз? Минералларнинг қандай хоссалари мавжуд? Download 24.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling