3-МАВЗУ. МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИШНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ
1. Участка комиссияси аъзоси муддатидан олдин овоз берган фуқарони қаерда муддатидан олдин овоз берган фуқаро сифатида белгилаши шарт?
А. СЖБАТдаги овоз берувчи фуқаролар рўйхатида
В. Ўз иш юритув журналида
С. Қайдлов дафтарида
Д. Кириш, чиқиш ҳужжатларини рўйхатга олиш дафтарида
2. Участка комиссияси овоз берувчи фуқародан референдум кунида бўла олмаслигининг сабаблари кўрсатилган аризадан бошқа нималарни талаб қилади?
А. Авиачипта
В. Қўшимча ҳужжатларни талаб қилиши тақиқланади
С. Хизмат сафарига кетаётганлиги ҳақида иш жойидаги буйруқнинг нусхасини
Д. Маҳалладан хорижга таътилга кетаётганлиги ҳақида маълумотномани
3. Участка комиссияси округ комиссиясидан муддатидан олдин овоз бериш бошлангунга қадар қанча миқдорда овоз бериш бюллетенларини олади?
А. Овоз берувчи фуқаролар умумий сонининг 0,5% гача миқдорда
В. Овоз берувчи фуқаролар умумий сонининг 5% миқдорида
С. Овоз берувчи фуқаролар умумий сонининг 105% гача миқдорда
Д. Овоз берувчи фуқаролар умумий сонининг 1,05% гача миқдорда
4. Муддатидан олдин овоз берганда овоз берган фуқаро тўлдирилган бюллетенни қаерда қолдиради?
А. Ёпиқ конвертда, участка комиссияси раисида
В. Кўчма овоз бериш қутисида
С. Ёпиқ конвертда, комиссия аъзоларида
Д. Участка комиссияси котибида, конвертга солинган ҳолда
5. Муддатидан олдин овоз беришда бюллетень солинган конвертнинг елимланган жойини кимлар имзо билан тасдиқлаши керак?
А. Комиссиянинг икки нафар аъзоси
В. Комиссиянинг раиси ва камида икки нафар аъзоси
С. Овоз берувчи ва комиссиянинг камида икки нафар аъзоси
Д. Комиссия раиси ёки ўринбосари ва котиби
6. Муддатидан олдин овоз бериш референдумга қанча вақт қолганда бошланади ва қачон тугалланади?
А. Ўн кун қолганида бошланади ва бир кун қолганида тугатилади
В. Ўн кун қолганида бошланади ва уч кун қолганида тугатилади
С. Тўққиз кун қолганида бошланади ва бир кун қолганида тугатилади
Д. Ўн кун қолганида бошланади ва етти кун қолганида тугатилади
Do'stlaringiz bilan baham: |