Эркин нархларга қуйидагилар киради: талаб нархи, таклиф нархи, ишлаб чиқариш нархи. - Талаб нархи – харидор бозорида юзага келган нарх.
- Таклиф нархи – бозор нархи бўлиб, офертада (сотувчининг расмий таклифида) чегирмаларсиз кўрсатилади.
- Ишлаб чиқармиш нархи – ишлаб чиқариш харажатларига бутун авансланган капиталга ўртача даромадни қўшиш асосида аниқланадиган нарх.
Назорат қилинадиган нарх - тегишли бошқариш органлари томонидан белгиланадиган нарх ёки ҳокимият ва бошқарув органлари қандайдир чекловчи шартларни белгилаб қўядиган нархлар. Назорат қилинадиган нарх - тегишли бошқариш органлари томонидан белгиланадиган нарх ёки ҳокимият ва бошқарув органлари қандайдир чекловчи шартларни белгилаб қўядиган нархлар. Назорат қилинадиган нархларнинг қуйидаги турлари фарқланади: - Чегаравий нархлар- бу корхона ўз маҳсулоти ва ҳизматига баландроқ нарх белгилай олмайдиган меёр.
- Қайд этилган нархлар – бу муайян даражада ўрнатиладиган нархлар.
Белгилаш, қайд этиш усулига кўра Белгилаш, қайд этиш усулига кўра - қатъий,
- қўзғалувчи,
- сирғанувчи нархлар
фарқланади. Нархларнинг бу тури шартномада, контрактда белгиланади. Қатъий нархларни шунингдек доимий нархлар ҳам деб номлайдилар. Бу шартномани имзолаш пайтида белгиланадиган ва мазкур шартнома, битим, контрактга кўра маҳсулот етказиб беришнинг бутун муддати давомида ўзгармайдиган нархлар. Одатда шартномада “нарх қатъий, ўзгартирилиши мумкин эмас” мазмунидаги шарт киритилади. Қатъий нархлар қуйидагиларда қўлланилади: Қисқа муддатда етказиб бериш битимларида; Қўзғаладиган нарх – шартномада шартнома имзоланиш пайтида белгиланган нарх келгусида ўзгартирилиши мумкинлиги назарда тутилган нарх. Агар шартномани бажариш пайтига келиб бозор нархи ўзгарса(ошса ёки пасайса) шартномада белгиланган нарх ўзгариши лозим ва бу тўғрисида тегишли шарт киритилган. Бу шарт “нархни ошириш ёки пасайтириш” шарти деб номланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |