3-Мавзу. Оралиқ дастурий таъминот – Middleware. Ттлардаги ўрни ва ахамияти. (2 соат)
Оралиқ қатлам сервисининг дастурий таъминоти
Download 66.34 Kb.
|
3-lektsiya o\'zb TIBT
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оралиқ қатлам сервиси кўплаб
- Оралиқ тизим сервислари турли хил платформалар
Оралиқ қатлам сервисининг дастурий таъминоти
Оралиқ қатлам сервиси (middleware service ) платформа ва илова орасида жойлашган бўлиб иккаласи учун умумий сервис хисобланади. (1-расм). Платформа остида биз паст даражали сервислар тўплами ва маълумотни қайта ишлаш элементлари шунингдек унга хизмат қиладиган операцион тизимларни кўришимиз мумкун мисол учун: Intel x86 ва Win32, Sun SPARCstation ва SunOS, IBM RS/6000 ва AIX, Alpha AXP ва OpenVMS, ёки Alpha AXP ва Windows NT. 1-расм. оралиқ қатлам дастурий таъминоти Оралиқ қатлам сервислари (middleware service ) амалий дастурлаш интерфейслари ва протоколларида белгиланади. Оралиқ сервиси ўзининг спецификациясига мос келувчи интерфейс ва протоколлар, масалан турли хил реализациядаги DCE RPC ва IBM 3270 протоколига ўхшаш кўплаб реализацияларга эгалик қилиши мумкун. Кўплаб тизим категориялари сингари оралиқ тизинми (middleware system) хам техник маънода аниқ келтириб бериш қийин. Оралиқ қатлам компонентлари турли хил иловалар ва амалий сохалар учун умумий хисобланади: улар турли хил платформаларда функциялашиб, тақсимланади хамда стандарт интерфейслар ва протоколларни қўллайди(поддерживают). Қуйида уларнинг хар бирини хусусиятини келтириб ўтамиз: Оралиқ қатлам сервиси кўплаб амалий сохаларнинг қатор иловалари талабига жавоб беради. Мисол учун: хабарларни трансляция килувчи хабарлар коммутатори турли хил форматдаги хабарларни узатилиши ва қабул қилиш билан банд бўлса унда бу оралиқ қатлам сервисидан узвий фойдаланаётган бўлади. Фақатгина бир форматдаги хабарларни узатаётган коммутатор масалан (онлайн биржа операциялари тўғрисидаги хабарларнигина) оралиқ тизим сервисидан фойдаланмаётган бўлади. Оралиқ тизим сервислари турли хил платформалар учун амалга ошиши керак бўлади. Акс холда бу платформанинг специфик(индивидуал, ўзига хос) сервисига айланиб қолади. Масалан турли хилдаги маълумотлар базасини бошқариш хизмати бу оралиқ қатлам дастурий таъминоти сирасига киради. Сабаби турли хил маълумотлар базаси кўплаб платформалардан иборат хисобланади. Оралиқ қатлам сервислари тақсимланган хисобланади. Бу шуни англатадики унга масофавий уланиш имконияти (Маълумотлар базаси сервиси) бор ёки у бошқа масофавий сервис ва иловаларга уланиш имкониятини бера олади (коммуникация сервислари). Одатда бу мижоз(клиент) қисмига кўпроқ тегишли бўлиб ундаги илова (API) ва унинг сервиси ёрдамида серверга масофавий (remote) уланиш амалга оширилади. Бунда турли платформа операцион тизимлар ва ундаги сервисларни ташкил этади. Download 66.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling