сирасига А.К.Маркова, ва Б.Назаровалар томонидан олиб борилган
изланишларни киритиш мумкин.
Ўз тадқиқотларида А.К.Маркова
педагогнинг касбий
компетентлиги қуйидаги таркибий асослардан иборат эканлиги айтилади
(41-расм):
41-расм. Педагогик компетентликнинг
муҳим таркибий асослари (А.К.Маркова)
3. Педагогнинг касбий компетентлиги. Ўзбекистонда педагогнинг
касбий компетентлиги, унинг ўзига хос жиҳатлари ўранилган бўлиб, улар
орасида Б.Назарова томонидан олиб борилган тадқиқот ўзига хос аҳамият
касб этади. Тадқиқотчининг фикрига кўра педагогга хос касбий
компетентлик негизида қуйидаги таркибий асослар ташкил этади (42-
расм):
42-расм. Педагогик компетентликнинг таркибий асослари (Б.Назарова)
Касбий-педагогик компетентликка эга бўлишда ўз устида ишлаш,
ўз-ўзини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Ўз-ўзини
ривожлантириш вазифалари ўзини ўзи таҳлил қилиш ва ўзини ўзи
баҳолаш орқали аниқланади.
Ўз устида ишлаш – педагогнинг изчил равишда ўзининг касбий БКМ ва
шахсий
сифатларини ривожлантириб бориш йўлида амалий ҳаракатларни ташкил
этиши
Ўз устида ишлаш қуйидагиларда кўринади:
- касбий БКМни такомиллаштириб бориш;
- фаолиятга танқидий ва ижодий ёндашиш;
- касбий ва ижодий ҳамкорликка эришиш;
- ишчанлик қобилиятини ривожлантириш;
- салбий одатларни бартараф этиб бориш;
ижобий сифатларни ўзлаштириш.
Педагогнинг ўз устида ишлаши бир неча босқичда кечади. Улар
(43-расм):
Do'stlaringiz bilan baham: