3-мавзу. Ўсимликларни сувга бўлган талаби


Суғориш режимига таъсир этувчи табиий, иқтисодий ва хўжалик шароитлари


Download 23.34 Kb.
bet2/2
Sana17.06.2023
Hajmi23.34 Kb.
#1540548
1   2
Bog'liq
3 мавзу Ўсимликларни сувга бўлган талаби

3.Суғориш режимига таъсир этувчи табиий, иқтисодий ва хўжалик шароитлари
Суғориладиган территориядаги табиий, хўжалик ва иқтисодий шароитлар комплекси ҳам экинларнинг суғориш режимига таъсир этади. Бу шароитларнинг энг мухимлари қуйидагилардан иборат:
- иқлим шароити: ҳаво температураси, ёғин миқдори ва унинг йил фаслларига тақсимланиши; ҳаво намлиги, буғланиш тезлииги; шамол ва унинг кучи, эсиш йўналиши, такрорланиши;
- тупроқ-грунт шароити: механикавий таркиби, тузилиши, сув- физикавий хоссалари, тупроқнинг шўрланиш даражаси;
- гидрогеологик шароитлар: ер ости сувларининг чуқурлиги ва минераллашганлик даражаси, уларнинг йил фаслларига қараб ўзгариши, сизот сувларининг оқиб кетиши ва оқиб келиш шароити, яъни гидрогеологик зоналарга бўлиниш шароити;
- иқтисодий хўжалиик шароитлари: экинларни парвариш қилиш учун қўлланилаётган агротехника, тупроқ унумдорлиги, экинларнинг ҳосилдорлиги ва шу кабилар.
Юқорида кўрсатилагн факторларниинг ҳар бир тупроқнинг нам режимига ва тупроқдагни тузлар таркибининг ўзгаришига таъсир этади.
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмон бўлганида, экинни шамолдан химоя қилиш учун ихота дарахтзорлари барпо қилинади, Суғориш техникаси яхшиланади. Ер ўз вақтида ишланиб, унга уғит солинади.
Ўрта Осиё ва Жанубий Қозоғистон территориясини зоналарга бўлишда иқлим шароити асос қилиб олинган.
Тупроқнинг физикавий хоссалари унинг механикавий таркибига боғлиқ. Тупроқнинг механикавий таркиби эса унда диаметри 0,01 мм дан кичик бўлган гил зарраларининг миқдорига қараб белгиланади. Бу зарралар % билан ҳисобланади: Экинларнинг нави ва ривожланиш фазалари; суғориш усуллари, суғориш техникаси; экинларнинг ҳосилдорлиги ва сув истеъмоли коэффиценти.
Ўрта Осиё тупроқларининг кўпчилик қисми қумлоқ тупроқлардан иборат. Шуни кўзда тутиб, В.М.Легостаев ва Б.С.Коньков тупроқ турларини, механикавий таркиблари; оғир, ўртача, енгил бўлган 3 гуруҳга ажратдилар.
Ҳажмий оғирлиги катта (1450 кг/м3) бўлган оғир тупроқлар таркибида гил тупроқ (40-66 %) ва ундан кўп ҳамда серғоваклиги ва кўп нам сиғдириши жиҳатидан бошқа (ўртача ва енгил) тупроқлардан фарқ қилади. Енгил тупроқларнинг нам сигими оз ва сув ўтказувчанлиги кўп бўлади. Шунинг учун енгил тупроқларда экилган экинлар кичик суғориш нормалари билан тез-тез суғорилади.
Экинларнинг ҳар гектарига суғориш мавсумида берилган сув миқдори мавсумий суғориш нормалари деб аталади. Мавсумий суғориш нормаси шу районнинг иқлимига, сизот сувларининг қандай чуқурликда туришига суғориш техникасига, экиннинг турига, навига ва шу кабиларга боғлиқдир.
Экин экилган 1 га ерни бир марта суғориш учун сарфланадиган сув миқдори суғориш нормаси деб аталади.
Мавсумий суғориш нормаси ҳар галги суғориш нормаларининг йиғиндисига тенг бўлади:



ёки

Бу ерда
М - мавсумий суғориш нормаси, м3/га;
m1+m2+m3+m4+…,+mn – ҳар галги суғориш нормалари, м3/га .
Мавсумий суғориш нормасини ўсимликнинг ривожланиш фазаларига қараб суғориш сони ва суғориш нормаси сифатида тақсимланишнинг аҳамияти катта. Мавсумий суғориш нормаси ривожланиш фазаларига ва хар бир гидро модуль районда ҳар қайси экин учун алоҳида суғориш схемаси тузилади. Масалан, бу схема ғўза учун 2-4-1 шаклида бўлса, демак, шу гидромодуль районда ғўза мавсумда 12 марта суғорилади. Схеманинг биринчи рақами-гуллашгача, иккинчи рақами – гуллаш давридаги ва учинчи рақами - етилиш давридаги суғориш сонини билдиради. Мавсумий суғориш нормаси ғўзанинг ривожланиш фазаларига қараб қуйидагича тақсимланади: гуллашгача 15-20 %, гуллаш даврида 60-70 % ва етилиш даврида 15-220 % сув берилади.
Энг яхши (оптимал) суғориш нормаларини белгилаш учун: а) суғориш натижасида тупроқ қатламининг қандай чуқурликкача намиқишини; б) суғориладиган тупроқ қатламининг энг кўп нам сигимини; в) тупроқ қатламининг суғоришдан олдинги (ҳақиқий) намлигини; г) суғориш усуллари (бостириб, тахталарга бўлиб, жуяк олиб, эгат олиб, сунъий ёмғир ёғдириш ва х.к.) бўлиши керак.
Икки суғориш орасида қанча давр бўлиши ҳар галги суғориш нормасининг сарфланиш муддатига боғлиқ. Суғоришлар орасидаги даврга қараб, ўсимликнинг айрим фазаларида уни неча марта суғориш зарурлиги аниқланади. Бу эса, хўжаликда айрим даврларда қанча сув кераклигини олдиндан билишга имкон беради.
Профессор В.Е.Еременко қуйидаги боғланишга асосан нормага мувофиқ ғўзага сув бериш вақтини даланинг сутка давомидаги ўртача сув сарфига қараб белгилашни тавсия қилади:

бу ерда Т – суғориш нормасининг сарфланиш муддати, сутка; m- суғориш нормаси, м3/ га; v - сизот суви чуқур ерларда ғўзанинг сутка давомида сувга бўлган талаби, м3/ га; k-гидрогеологик коэффицент ; I- сув истеъмол тузатма коэффиценти (унумдор тупроқлар учун – 0,90 – 0,92 га тенг). Тузатма коэффиценти (I) беда ўрнига чигит экишнинг биринчи ва иккинчи йилдаги сув сарфини ҳисоблаб чикаришда ишлатилади.
Конкрет тупроқ – гидрогеологик шароитларда суғориш нормасининг сарфланиш муддати берилган формула ёрдамида осон ҳисобланади.


Такрорлаш учун саволлар:
1. Экинларнинг суғориш режими деб нимага айтилади?
2. Ўсимликнинг сувга бўлган талаби ва унинг ўзгариши нималарга боғлиқ?
3. Суғориш нормаси деб нимага айтилади?
4. Мавсумий сув бериш нормаси деб нимага айтилади?
5. Суғориш нормасининг катталиги мавсумга ва ривожланиш фазаларига қараб қандай ўзгаради?
6. Экинларнинг суғориш режимига таъсир этувчи асосий омилларни санаб беринг.
7. Суғориш нормасининг сарфланиш муддати қандай омилларга боғлиқ?
Download 23.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling